#ЎГАЙ_ОНА
#Назли
35
— Нима? Миржалол ерга ўтириб қолди... — Қанақасига? Ахир, соппа-соғ эди-ку кўзидан тирқираб ёш оқди
— Аёлингизга биз туғманг дегандик, ўғлим йўқ туғаман деб қаршилик қилиб олганди, ҳеч бир текширувга сизни олиб келмади, ўзи текширувларгаям жуда кам келарди, қайнонам жўнатмайди деб, ҳамма айб ўзларингизда, мана энди уволига қолиб ўтирибсизлар! Ҳамширанинг гапларидан Миржалол ҳайратга тушди
— Қайнонаси жўнатмабди? Жаҳли чиқиб шифокорга қаради. Сиз Неъматова Сожида ҳақида гапиряпсизми?
— Йўқ, Шукурова Сожида, ҳамшира қоғозига қараб қўйди.
— Менинг аёлим Неъматова Сожида!!! Ишингизга масъулият билан қарасангиз бўлади-ку!
— Неъматова Сожида, у аёлга мен қарамайман. Яқинда ишга келгандим, минг бор узр. Ҳамшира ноқулай аҳволга тушиб қолди. — Шукурова Сожидага ким? Жарангдор овози ила гапирди.
— Мен. Кўзларидан нафрат уфуриб турган йигит ҳамширанинг ёнига келди.
— Табриклаймиз ўғиллик бўлдингиз, лекин аёлингизни сақлаб қололмадик...
— Нима... йигитнинг овози зўрға чиқди... — Қанақасига? Ахир...
— Аёлингизга вақтида эътибор берилмаган, онангиз қиз бўлса олдирасан дея дағдаға қилган, ўғил туғаман дея, шу аҳволга тушди. Бирорта текширувларга олиб келмадингиз.
— Мен четда эдим... ҳар ҳафта пул жўнатардим даволан деб йигит деворга суяниб қолди... Сожидааааа.... бақириғи бутун шифохонани ларзага солди. Миржалол бир четда ҳали ҳамон ўзига келолмасди... хаёлидан аёлингизни сақлаб қололмадик деган гаплар янграрди... — Кириб кетганига анча бўлди-ку, нега ҳалигача хабар йўқ ўрнидан туриб ичкари томон кетди. Эшикка етиб бормасидан хушсурат бир қиз чиқиб келди
— Неъматова Сожидага сизми?
— Ҳа, ҳа мен аёлим яхшими? Миржалол шошиб қолди
— Табриклайман қизлик бўлдингиз, она ҳам бола ҳам соғлом бир-икки соатда кўришингиз мумкин. Ҳа, айтганча, ҳамширамиз йўл қўйган хатоси учун узр, янги ишчи эди. Шифокор қайтиб кириб кетди...
Миржалол хурсанд бўлиб онасига қўнғироқ қила бошлади...