#Сўнгги_имкон
Муаллиф: #Shuhratovna 36-қисм
Узатилган қўллар бошқа томон кетади, ўзгаси гул тутади. Жаъфар бу гапларни ҳазм қилолмасди. Қиз боланинг кўнгли нозик бўлади сал қаттиқ гапга ҳам дили оғриши мумкин. Кўнглига йўл топиш, уни асраш авайлаш, тоби йўқлигига ёнида бўлиш эса ҳақиқий эркакнинг ишидир.
Жаъфар ярим тунда қишлоққа етиб борди, кеч боришига эса йўллардаги тирбандлик сабаб эди. Яхши ҳам келаётганда аммасига хабар бериб қўйган экан, бўлмаса машинасида тонг оттирарди. Ифоранинг телефонига тушиб бўлмади. Кўпгина смс ёзиб юборди, телефонини ёққанда кўради деб.
Эрта тонг, қуёш ўз нурларини сочиб бутун оламни ёритиб ўз уйидан чиқди. Ифора бу вақтда аллақачон ўрнидан турганди. Бугун якшанба бўлганлиги учун ўқишга бормайди.
— Ифора нимага кайфиятинг йўқ, кечадан бери ҳеч очилмайсан, кеча овқатлангани ҳам чиқмадинг соғлиғинг жойидами
— Ҳа, ойижон ҳаммаси жойида
— жойида бўлса нега азонлабдан Жаъфар сени сўради
Ифора ичаётган чойига тиқилиб қолди
— қаерда сўради
— кўчага чиққан эдим, эшик ёнида турибди тинчликми десам Ифора телефонини ёқсин, кеча бироз хафалашиб қолгандик деди
— нима бўлди-а
— тинчлик ойижон ҳаммаси яхши Ифора дастурхонларни йиғди-да хонасига кирди ва телефонини ёқди шу вақтда қўшниси Нигора келиб қолди. Ифора смсларни ўқиди бироздан кейин эса ойиси кириб келди
— кийин
— нега
— Загсга ариза ташлагани бораркансизлар Жаъфар айтгандир
— тўйга ҳали анча бор-ку бир ой қолганда ташланмайдими
— олдинроқ олиб қўяркансизлар, кейин тўй вақтида шошиб қолмаслик учун ҳозиргина Нигора келиб айтиб кетди эшикда кутиб турибди тез бўлақол
— хўп.
Кутса куцин деб Ифора ҳам секин кийимини алмаштириб чиқди. Қараса Жаъфар турибди эшикдан сал узоқда тиржайиб
— Ассалому алайкум.
— Ваалайкум ассалом яхшимисиз гўзал қиз, бу ишқ дарди бедаво дард экан олдин билармидингиз шунақа эканлигини-а бу гуллар сизга, сиз ёқтирган атиргуллар ифори эса худди сиздек жуда ёқимли.
— раҳмат.
— эйй Ифор кулсанг-чи ўтир машинага, Жаъфар машина ёнига бориб Ифорага эшикни очиб берди
— тезроқ бўл борадиган жойларимиз кўп ойинг билан адангдан бугун кечгача жавоб олганман
— хўп
Жаъфар ҳам машинага ўтирди ва ўз манзиллари томон кетишди.