📖 Қалблар орасидаги масофа
Бир устоз ўз шогирдларидан сўради:
- Одамлар ўзаро жанжаллашганида нима учун бақириб гапирадилар?
- Чунки улар ўз тинчларини йўқотадилар, безовта бўладилар, - деди шогирдлардан бири.
- Лекин ёнгинасида турган одамга бақириб гапириш нима учун керак? – сўради яна устоз. – Ахир шивирлаб гапирса ҳам эшитадику?
Шогирдлар турли ҳилдаги жавобларни бердилар.
Шунда устоз деди:
- Одамлар ўзаро жанжаллашганида уларнинг қалблари бир-биридан узоқлашиб кетади. Бир қалбдан айтилаётган сўзлар шу масофани босиб ўтиб нариги қалбга етиб борсин учун одамлар бақириб гапира бошлайдилар. Улар қанчалик қаттиқ уришсалар, бир-биридан шунчалик қаттиқ ҳафа бўладилар, ва шунчалик қаттиқ гапирадилар. Одамлар ўзаро дўст бўлсалар-чи? Улар бақирмайдилар, балки сокин гаплашадилар. Чунки уларнинг қалблари бир-бирига яқин, орасидаги масофа қисқа бўлади. Одамлар бир-бирини қанчалик яхши кўриб боргани сайин улар орасидаги мулоқот овози шунчалик пасайиб боради. Ўзаро муносабат чин мухаббатга айланганида ҳатто шивирлаб гапиришнинг ҳам зарурати қолмайди. Чин муҳаббат эгалари бир-бирини сўзсиз ҳам тушунадилар.
Шунинг учун, ўзаро бахслашар экансиз қалбларингизнинг бир-биридан узоқлашувига йўл қўйманг, орадаги масофани узоқлаштиришга сабаб бўладиган сўзлардан тийилинг. Акс ҳолда қалблар бир-биридан шунчалик узоқлашиб кетиши мумкин-ки, кейин ортга қайтишнинг имкони қолмайди
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6