Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


✅ СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.
⏰ ШУНИНГДЕК, КУНЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ БЕРИБ БОРИЛАДИ.
👨‍💻 Админ: @Namoz_Creator
Реклама: @Reklama_Xaqidaa
@Namoz_Creator
Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


РЎЗАДОРНИНГ МИЛКИ ҚОНАБ, ҚОН ИЧИГА КЕТСА РЎЗАСИ БЎЗИЛАДИМИ?
#рўза

❓174-CАВОЛ:
Рўзадор киши тиш олдириши ёки милки қонаши натижасида ичига қон ютса, рўзаси бузиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ичга қон ютиш масаласининг бироз тафсилоти бор. Тиш олдирганда ёки милк қонаганда тупук қондан кўп бўлса, ютганда ҳам таъми билинмаса, рўзани бузмайди. Агар қон тупукдан кўп бўлса, рўза бузилади. Агар тупук ва қон баробар бўлса, эҳтиётан, рўза бузилади. Бу ҳақида Ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбаларидан бири бўлган “Раддул Мухтор” китобида шундай дейилади:

(أَوْ خَرَجَ الدَّمُ مِنْ بَيْنِ أَسْنَانِهِ وَدَخَلَ حَلْقَهُ ) يَعْنِي وَلَمْ يَصِلْ إلَى جَوْفِهِ أَمَّا إذَا وَصَلَ فَإِنْ غَلَبَ الدَّمُ أَوْ تَسَاوَيَا فَسَدَ وَإِلَّا لَا ، إلَّا إذَا وَجَدَ طَعْمَهُ

Яъни: “Тишлари орасидан қон чиқиб, томоғига етсаю ичкарига кетмаса, рўза очилмайди. Агар ичкарига кетган бўлса, қони тупукдан кўпроқ ёки баробар бўлса рўза бузилади. Тупукдан оз бўлса, рўза очилмайди. Агар қон тупукдан кам бўлса ҳам ютинганда унинг таъмини сезса, рўза очилади” (“Раддул Муҳтор”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


☝️​​​​ИСТИҒФОР АЙТИНГ!

❓Азобдан қутулмоқчимисиз?
✔️Истиғфор айтинг!

❓Фақирликдан қийналяпсизми?
✔️Истиғфор айтинг!

❓Ёмғир ёғмаяптими?
✔️Истиғфор айтинг!

❓Ғамлар эзиб юбордими?
✔️Истиғфор айтинг!

❓Қарзга ботдингизми?
✔️Истиғфор айтинг!

❓Фарзанд талабидамисиз?
✔️Истиғфор айтинг!

❓Деҳқончилик яхши бўлмаяптими?
✔️Истиғфор айтинг!

❓Қувватингиз зиёда бўлишини хоҳлайсизми?
✔️Истиғфор айтинг!

❓Гуноҳларингиз кечирилишини истайсизми?
✔️Истиғфор айтинг!

❓Мунофиқликдан омонда бўлишни истайсизми?
✔️ Истиғфор айтинг!

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


Рўзадор учун макруҳ бўлган амаллар қуйидагилардир:

Рўзадор бирор нарсанинг мазасини татиб кўриши ёки чайнаши макруҳдир (зарурат юзасидан ёш болага овқат чайнаб бериш бундан мустасно). Бу ҳолатларда бирон нарсанинг томоқдан ичкарига кетиб қолиб, рўзани бузиш хавфи бор. Қолаверса, бошқалар кўриб, «рўза тутмаган экан» деб ёмон гумонга боришлари мумкин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, туҳмат мақомларига яқинлашмасин», деганлар.

Рўзадор киши хотинини ўпиши ҳам макруҳдир, чунки ундан кейин жимоъ ва маний тушиши хавфи бор. Рўза тутган одамнинг мисвок ишлатиши жоиз эканини жумҳур уламолар таъкидлашган.

Рўзадор учун макруҳ бўлган амаллар қуйидагилардир:

1. Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш. Бу рўзанинг бузилишига олиб келиши мумкин.

2. Сақич чайнаш.

3. Қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғайдиган ишлар.

4. Қасд билан тупукни оғизда тўплаб, уни ютиш.

5. Қон олдириш каби рўзадорнинг заифлашишига олиб борадиган ишларни қилиш.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


27 дақиқага ўлган аёл у дунё ҳақида гапирди 😢

Аризона штатида яшовчи Тина Хайн тўсатдан юрак хуружига учради ва 6 дақиқадан сўнг юраги яна уриб кетди

Уйғонган заҳотиёқ, америкалик ручка билан бир варақ қоғоз олди ва шундай деб ёзди: 😰👇


РЎЗАДОРНИНГ ТИШ ПАСТАСИДАН ФОЙДАЛАНИШИ
#рўза

❓173-CАВОЛ:
Рўза одам тишини тиш пастаси билан ювса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор киши тишларини тозалашда тиш пасталаридан фойдаланиши мумкин. Албатта бунда тиш пастаси аралашган сўлаги ютулиб кетишидан сақланиш лозим бўлади. Акс ҳолда рўза очилиб кетиши мумкин.

Айрим замонамиз уламолари рўзадор ҳолда тиш пастасидан фойдаланмасликни балки, уни саҳарликдан аввал ёки ифтордан кейинга қолдиришни тавсия этадилар. Зеро, ибодат масаласида эҳтиётини олиш афзал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


​​🌙Рамазон кундалиги

📜Рамазон ойини имкон қадар фойдали, савоб ва мазмунга тўла ўтказиш учун муҳим эслатмалар

• Кунларингизни пухта режалаштиринг, вақтни беҳуда сарфламаслигингизга эътибор беринг.
• Камроқ ухланг, кўпроқ ибодат қилинг.
• Ифторлик қилишни хурмодан бошлашни одат қилинг.
• Доимий зикрда бўлинг.
• Одатдагидан камроқ овқат ейишга ҳаракат қилинг.
• Кўп дуо қилинг, зеро Рамазон ойи – мағфират ойидир.
• Дуоларингизда доим ота-онангиз ва васийларингизни эсланг.
• Энг севган нарсаларингиздан садақа қилинг.
• Кечиримли бўлинг.
• Кўпроқ табассум қилинг.
• Одатларингизга эътиборли бўлинг: яхшиларида давомли бўлинг, ёмонларидан кечинг.
• Аллоҳни эслашда, ниятингиз ва қалбингизни поклашда қатъиятли бўлинг.
• Аллоҳга шукр қилинг ва атрофингиздагиларга миннатдорчилик билдиринг.
• Қалбингизга қулоқ солинг.
• Пайғамбарлар қиссаларидан ибрат олинг.
• Қуръонни бутун борлиғингиз билан ўқишда ва ёдлашда илғор бўлинг.

Ишонинг! Асл мўмин бўлиш қўлингиздан келади.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Рўза тутишнинг инсон организмига бўлган фойдаси...


❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам билиб олишсин!!!

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


🌙 РАМАЗОН – ДУО ОЙИ: ОТА-ОНАНИНГ ҲАҚҚИГА ДУО ҚИЛИШ

رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ


🗣Ўқилиши: “Роббанағфир лий ва ливаалидайя ва лил муьминийна явма яқуумул ҳисааб”.

📝 Маъноси: “Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин” (Иброҳим сураси, 41-оят).


رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا


🗣Ўқилиши: “Роббирҳамҳумаа камаа Роббайааний соғийро”.

📝 Маъноси: “Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!” (Исро сураси, 24-оят).

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


🤲 Ота-онангиз ҳаққига дуо қилинг

❇️ “Ё, Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).

🔰 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсон вафот этгач амаллари тўхтайди. Фақат унга уч нарсадан савоб етиб туради: садақаи жория, фойдали илм, унинг ҳақига дуо қилувчи солиҳ фарзанд” (Имом Бухорий ривояти).

💠 Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Маййитлар дуога тириклар таом, ичимликка муҳтож бўлганларидан ҳам муҳтожроқдирлар”.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


🆘#Диққат

💛 ҚОН-БОСИМНИ 7 КУНДА ЙЎҚ ҚИЛИШ СИРИ!

Ёш – яшаш учун тўсқинлик эмас!  Aкадемик узоқ умр кўриш ва ажойиб саломатлик сирлари билан ўртоқлашди

Aкадемик aйтишича, узоқ умр кўриш сири қон томирларида экан. Агар улар...

Батафсил малумот:👇

https://kshop2.biz/Nb1UVl/

⁉️Охиргача ўқинг

(Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Саҳарликка турган биродарим, тез кунларда сизга ва яқинларингизга муқаддас Маккаю Мадинага бориб Кабани зиёрат қилиш насиб қилсин

🌙РАМАЗОННИНГ 3-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН ҚАДРДОНЛАРИМ!

═══════════════
Кимки БОМДОД намозидан сўнг 10-марта мана шу зикрни айтса! Уша киши куни бўйи гуноҳлардан сақланади Аллоҳни изни билан! иншааАллоҳ. Зикрни ёдлаб олинг. 🤲 ДУОНИ ЎҚИШ 👈👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌹🌙РАМАЗОНИНГ 3-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ДИНДОШЛАРИМ🌹🌙

🌹✨•Роббимиз - Аллоҳ
🌹✨•Динимиз - Ислом
🌹✨•Қибламиз - Каъба
🌹✨•Айёмимиз - Жума
🌹✨•Фарзимиз - Намоз
🌹✨•Қарзимиз - Закот
🌹✨•Орзуимиз - Ҳаж
🌹✨•Амалимиз - Савоб
🌹✨•Тилимиз - Тақво
🌹✨•Нафратимиз - Зино
🌹✨•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌹✨•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌹✨•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌺Бугун сокин осмону фалак,
🌺Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌺Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌺Қадрдонлар РАМАЗОННИНГ 3-Чи куни муборак


🌙РАМАЗОННИНГ 3-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН ҚАДРДОНЛАРИМ!

↘️  КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ  🤲👇👇👇👇
═══════════════
Кимки БОМДОД намозидан сўнг 10-марта мана шу зикрни айтса! Уша киши куни бўйи гуноҳлардан сақланади Аллоҳни изни билан! иншааАллоҳ. Зикрни ёдлаб олинг. 🤲 ДУОНИ ЎҚИШ 👈👈


🌙🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌙 РАМАЗОННИНГ 3-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🤲 Рамазон ойида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌟🌙 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌟🌙 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌟🌙 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌟🌙 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌟🌙 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌟🌙 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌟🌙 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌟🌙 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌙 🌹Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!


🌙РАМАЗОННИНГ 3-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН ҚАДРДОНЛАРИМ!

↘️  КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ  🤲👇👇👇👇
═══════════════
Кимки БОМДОД намозидан сўнг 10-марта мана шу зикрни айтса! Уша киши куни бўйи гуноҳлардан сақланади Аллоҳни изни билан! иншааАллоҳ. Зикрни ёдлаб олинг. 🤲 ДУОНИ ЎҚИШ 👈👈


2025-йил
🗓 3- Март
🌼 ДУШАНБА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:37 🕰 (Саҳарлик тугаши)

🌅 ҚУЁШ - 06:54 🕰

🏞 ПЕШИН - 12:40 🕰

🌇 АСР - 16:32 🕰

🌆 ШОМ - 18:18 🕰 (Ифторлик бошланиши)

🌃 ХУФТОН - 19:31 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

МАНБА:
NAMOZ VAQTLARI

НАМОЗНИ БИРГАЛИКДА ЎРГАНАМИЗ КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
Биз билан Намозни (0%)дан тез ва осон ўрганинг 🕋
Ва ИншаАллох сизга керакли дуоларни ҳам шу каналдан топасиз 🤲

🎙 Ибратли маърузалар 😊
😭 Бенамознинг ахволи 😢
☝️ Намозга бефарқ бўлманг
👉 Намозни (0)дан ўрганиш
👈


ҚИРҚ ФАРЗ

Ислом беш фарзни ўз ичига олади:
1. Имон.
2. Намоз.
3. Рўза.
4. Закот.
5. Ҳаж.

Имон еттита фарздан иборат:
1) Аллоҳга;
2) Аллоҳнинг фаришталарига;
3) Аллоҳнинг китобларига;
4) Аллоҳнинг пайғамбарларига;
5) Охират кунига;
6) Тақдирга, яъни яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига;
7) Ўлимдан кейин қайта тирилмоққа ишониш..

Таҳоратнинг фарзлари тўртта:
1. Юзни сочлардан холи жойларини ияк остигача ва икки қулоқ орасидаги қисмини ювиш.
2. Қўлларни тирсаклари билан бирга қўшиб ювиш.
3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш.
4. Оёқларни тўпиқлари билан бирга ювиш.

Ғуслнинг фарзлари
1. Оғизни яхшилаб чайиш.
2. Бурунни ачишгунча яхшилаб чайиш.
3. Баданнинг ҳамма жойини қолдирмасдан ювиш.

Таяммумнинг фарзлари
1. Ният.
2. Пок тупроқни қасд қилиш.
3. Икки қўлни пок тупроққа уриб юзга суриш.
4. Қўлларни яна тупроққа уриб, тирсак билан қўшиб қўлларга суриш.

Намознинг фарзлари ўн иккитадир.
Олтитаси намоз ташқарисида, олтитаси намоз ичида.
Намоз ташқарисидагилар «шарт», ичидагилар «рукн» дейилади.

Намознинг олти шарти
1. Таҳорати йўқнинг таҳорат олиши, жунуб бўлганнинг ғусл қилиши.
2. Бадан, кийим ва намоз ўқиладиган жой тоза бўлиши.
3. Аврат ёпиқ бўлиши.
4. Қиблага қараб туриш.
5. Ўз вақтида ўқиш.
6. Ўқийдиган намозига ният қилиш.

Намознинг олти рукни
1. Ифтитоҳ такбири.
2. Қиём.
3. Қироат.
4. Руку.
5. Сажда.
6. Қаъда (сўнгги ўтириш).

Қуйидагилар ҳам фарздир:
1. Илм олиш.
2. Амри маъруф, наҳйи мункар.
3. Ҳалол меҳнат қилиш.
4. Ризқни ҳалол йўл билан топиш.
5. Шариат ҳалол деб белгилаган нарсаларни ейиш.


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


Савол-жавоблар.

“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим.


Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Айни рамазон ойига мос саволга ҳеч ким тўғри жавоб топа олмаяпти экан. Сиз топа оласизми?🤔

Илгарилари намозга азон чақириш учун баланд минораларга чиқилар экан. Ўша вақтларда азон чақиришни фақатгина кўзи ожиз инсонларга ишониб топширишган экан!

Савол: Нега айнан кўзи ожизлар азон чақаришган?

ЖАВОБИ ЖУДА ҚИЗИҚ 👇


Рамазон ойида намойиш қилинган ҳар қандай сериал ёки теледастур Рамазондан кейин ҳам қайтадан берилади. Лекин таровеҳ, тунги бедорлик, Қадр кечаси, раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш фақат Рамазонда бўлади, холос.

Ҳаракат қилиб қолинг!

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6


⚡️ SAG gilamlarini hech qanday vositachilarsiz ishlab chiqaruvchi narxida xarid qiling!

Kv.metri atigi 99.000 so'mdan

👉 Batafsil tanishish va xarid qilish uchun ushbu kanalga obuna bo'ling.

📞 1365


РЎЗАНИ БУЗУВЧИ ОМИЛЛАР
#рўза

❓172 -CАВОЛ:
Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

🔹Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса рўза бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

🔹Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ.

🔹Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди:
- Тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборса-ю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса;
- аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса;
- ҳўқна (клизма) қилдирса;
- бурнига дори томизса.

🔹Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади.

🔹Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди:
- Рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса;
- Уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса;
- Қон олдирса;
- Сурма қўйса;
- Аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса.

Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир.

🔹Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир:
- Ўз нафсига ишонмаган кишининг ўз аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса зарари йўқ;
- Бирор нарсани татиб кўриш ва мисвоқдан бошқа нарса билан тишни тозалаш;
- Эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса чайнаб беришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6
https://t.me/+wP0YtIi-dpE5N2Q6

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.