Namangan viloyati Raqobatni rivojlantirish va iste’molchilar huquqlarini himoya qilish hududiy boshqarmasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг расмий канали

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Raqobat qo‘mitasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(📆 16-21 декабрь кунлари)

🗓 16 декабрь

7,2 млрд сўмлик тендер савдолари ихтиёрий равишда бекор қилинди;

Республика бўйлаб қурилиш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқлари тикланмоқда;

Рақобат қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг;
_______

🗓 17 декабрь

Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинмаган бозорлар бўйича таҳлил натижалари;

Қўмита томонидан 2024 йил давомида автомобиллар билан боғлиқ мингдан ортиқ мурожаатлар ижобий ҳал этилди;

⭕️ “Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик” мавзусида навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди:
Хоразм вилоятида;
Қорақалпоғистон Республикасида;
Қашқадарё вилоятида;
Самарқанд вилоятида;
Сурхондарё вилояти;
_______

🗓 18 декабрь

Қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан нодавлат таълим муассасаларига тегишли чоралар кўрилди;

"УМРА" зиёрати рекламасида қонун бузилиши ҳолати юзасидан молиявий жарима қўлланилди;
_______

🗓 19 декабрь

Тошкент шаҳрида 6,3 млрд сўмга яқин тендер савдолари ихтиёрий равишда бекор қилинди;

Республика бўйлаб тижорат банклар фаолиятида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилинмоқда;

Самарқанд вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда;

Қўмитада “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида очиқ эшиклар куни ўтказилди;
_______

🗓 20 декабрь

Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан бир неча банклар ва микромолия ташкилотига нисбатан иш қўзғатилди;

Қўмита қарорини суд яна бир бор тасдиқлади;

Такси сервис хизматлари сифати қай ҳолатда? Даракчи газетасида;

Тошкент шаҳридаги "Фарҳод деҳқон бозори" ва "Миробод деҳқон бозори"да Янги йил арафасида ташкил этилган ярмаркалардаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларининг чакана нархлари ўрганилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz


Raqobat qo‘mitasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Рақобат қўмитаси томонидан Тошкент шаҳридаги "Фарҳод деҳқон бозори" ва "Миробод деҳқон бозори"да Янги йил арафасида ташкил этилган ярмаркалардаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларининг чакана нархлари ўрганилди;
— Мол гўшти (суякли) – 65 000 сўм;
— Товуқ гўшти – 24 000 сўм;
— Тухум
– 1000 – 1 300 сўм;
— Пахта ёғи – 12 000 – 16 000 сўм;
— Кунгабоқар ёғи – 16 000 – 18 000 сўм;
— Шакар – 12 500 – 14 000 сўм;
— Гуруч – 5 000 – 22 000 сўм;

— Картошка – 4 000 – 5 500 сўм;
— Пиёз – 1 500 –  2 500 сўм;
— Сабзи – 2 500 – 4 000 сўмдан сотилаётганлиги

🎹 Бундан ташқари, савдо ярмаркалари хамда арзонлаштирилган янги йил ярмаркаларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ҳамда арзонлаштирилган нархларда сотилаётганлиги ўрганилди.

🗓 Жорий нархлар 19.12.2024 ҳолатига кўра кўрсатилган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Diyor_yangiliklari

✈️ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ”Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

🔝 Батафсил "SURXONDARYO MTRK" телеканалида.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
#Даракчи_газетаси

ТАКСИ СЕРВИС ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИ ҚАЙ ҲОЛАТДА?

📰 Рақобат қўмитасига таксиларда кўрсатилаётган хизматларда тўловлар ва ҳисоб-китоблар,, ҳайдовчиларнинг муомаласи, манзилга етказиб қўйилмагани, асоссиз равишда нархларни ошириш каби мавзуларда мурожаатлар келиб тушмоқда...

АНТИФРИЗ МАХСУЛОТЛАРИ СИФАТИ ТАЛАБ ДАРАЖАСИДАМИ?

📰 3 та антифриз маҳсулотлари қадоғи маркировка талабларига номувофиқ деб топилди...

➡️ Батафсил "Даракчи" газетасида.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диёр_янгиликлари

МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИК ОИЛАВИЙ БЮДЖЕТНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

🔝 Батафсил "SAMARQAND MTRK" телеканалида.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
ҚЎМИТА ҚАРОРИНИ СУД ЯНА БИР БОР ТАСДИҚЛАДИ

⚡️ “Shahar atrofida yo'lovchi tashish” МЧЖ Тошкент шаҳар маъмурий судига рақобат, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигини кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссиясининг қабул қилган қарорига ҳамда Тошкент туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорига нисбатан берган апелляция шикоят аризаси суд томондан кўриб чиқилди.

🛡Ишни апелляция инстанцияси судлов ҳайъати томонидан жорий йилнинг 2 декабрь куни суд мажлисида кўриш натижасига кўра, Махсус комиссия ҳамда Тошкент туманлараро маъмурий судларининг қабул қилган қарорлари ўз кучида қолдирилди.

➡️ Маълумот ўрнида:
“O‘ztemiryo‘lYo‘lovchi” АЖ ҳамда “Shahar atrofida yo‘lovchi tashish” МЧЖ Фарғона филиаллари томонидан темир йўл вокзали бўйлаб сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича умумий ҳисобда жами 792 186 нафар истеъмолчидан 1.3 млрд сўмга яқин ортиқча ҳақ ундирилганлиги аниқланди.

Ўрганиш натижасида Қўмита махсус комиссияси томонидан “O‘ztemiryo‘lYo‘lovchi” АЖ ва “Shahar atrofida yo‘lovchi tashish” МЧЖга ундирилган тўловларни истеъмолчиларга қайтариши юзасидан кўрсатма берилиб, молиявий жарима қўлланилган. Шунингдек, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган эди.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН БИР НЕЧА БАНКЛАР ВА МИКРОМОЛИЯ ТАШКИЛОТИГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

🫥 Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида оммавий ахборот воситаларида (телевидение, радио, босма нашрлар, интернет ва ижтимоий тармоқларда) жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг реклама ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб бормоқда.

✈️ Жумладан, ўтказилган мониторинглар давомида “Реклама тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар талаблари бузилиши аломатлари билан “HAYOT BANK” АЖ , “YANGI BANK” АЖ, “Aloqa Bank” АТ, “ASIA ALLIANCE BANK” АТБ, "O‘zsanoatqurilishbank" ATБ (SQB), "BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI" АТБ банклари ва “СASH U mikromoliya tashkiloti” МЧЖга нисбатан Кўмита Махсус комиссияси томонидан ишлар қўзғатилди.

🟦Қўзғатилган ишлар белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг якунлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


#Наманган_вилояти
#Ўқув Семинар

✍️🔰 Наманган вилоят Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бошқармаси томонидан Наманган вилояти Экология бошқармасида бошқарма ходимлари иштирокида “Рақобат тўғрисида” ги Қонуннинг мазмун моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув- семинар ташкил этилди.

👉 ➡️ Семинарда ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан қонун юзасидан тегишли маълумот ва тушунчалар берилди.

✅ ➡️Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва тадбир қизғин ҳамда савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Каналга уланиш 👉 https://t.me/NamRaqobat


Raqobat qo‘mitasi dan repost
ҚЎМИТАДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ЎТКАЗИЛДИ

🧊 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида очиқ эшиклар куни ўтказилди ва унда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Санкт-Петербург давлат университетининг Тошкентдаги филиали талабалари ҳамда ОАВ ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

🟫Қўмита фаолиятининг очиқлиги, жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда, Қўмитанинг асосий фаолияти ва коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар, келгуси истиқболли режалари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

💬 Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Маълумот учун: Рақобат қўмитаси бу каби тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб келмоқда.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
ТИЖОРАТ БАНКЛАР ФАОЛИЯТИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА

🇺🇿 Рақобат қўмитаси мамлакатимизда фаолият юритаётган тижорат банклар фаолиятида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳудудлар кесимида тизимли ишлар олиб бормоқда.

Жумладан,

Навоий вилояти мисолида
Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Н. ҳудудий бошқармага мурожаат қилиб, 2020 йилда “Aloqa bank” АТБ Навоий филиалидан фуқаро М.А.нинг олган кредити учун кафил бўлганлиги, кредит олувчи томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли кредит тўловларини ўзи тўлиқ ёпганлиги аммо, мажбурий ижро бюроси учун ижро йиғимини бекор қилиш тўғрисида банк томонидан маълумотнома олиниши муаммо бўлаётганлиги қайд этилган.

Ҳудудий бошқарма мурожаатни ўрганиб чиқиб, хизмат кўрсатувчи банк томонидан фуқароларнинг кредит қарздорлиги тўлиқ қопланганлиги тўғрисида Мажбурий ижро бюроси Қизилтепа туман бўлимига тегишли маълумотнома киритилиши таъминланди.

Қашқадарё вилояти мисолида
Шаҳрисабз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро М.Г. ҳудудий бошқармага “BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI” АТБнинг Яккабоғ тумани филиали фаолиятидан норози бўлиб қилган мурожаати.

Шаҳрисабз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро М.Г “BIZNESNI RIVOJLANTIRISH BANKI” АТБнинг Яккабоғ тумани филиалининг мижози бўлиб, олинган кредит тўловларини ўз вақтида тўлаб борсада, қўшимча автоматик тарзда 1 млн сўм ортиқча маблағни шахсий пластик картасидан ечиб олинганлиги норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.

Бошқарма томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида, истеъмолчига ортиқча олинган пул маблағлар тўлиқ қайтарилиши таъминланди.

Фарғона вилояти мисолида
Истеъмолчи К.З. “Mikrokreditbank” АТБга тегишли бўлган банкоматдан пластик картасидан пул маблағ ечиш пайтида 750 000 сўм маблағ нақд пул шаклида берилмагани пулни қайтаришда муаммо борлигидан норози бўлган.

Фуқаронинг мурожаатида келтирилган масала юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан ваколат доирасида амалга оширилган ишлар натижасида тижорат банки томонидан техник носозлик бартараф этилиб, маблағ қайтариб берилиши таъминланди.

Юқоридаги каби ҳолат фуқаро А.А. да хам содир бўлган. Ҳудудий бошқарманинг аралашуви билан истеъмолчининг 849 000 сўм маблағи қайтариб берилиши таъминланди.

Шунингдек, фуқаро Б.З. “Mikrokreditbank” АТБдан олинган кредит тўлови учун 802 000 сўм маблағ ортиқча ечиб олинганлиги бўйича норози бўлган.

Ҳудудий бошқарма томонидан ваколат доирасида амалга оширилган ишлар натижасида техник носозлик бартараф этилиб, маблағ қайтариб берилиши таъминланди.


🔝 Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 6,3 млрд СЎМГА ЯҚИН ТЕНДЕР САВДОЛАРИ ИХТИЁРИЙ РАВИШДА БЕКОР ҚИЛИНДИ

🧊 Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан Давлат харидлари соҳасида амалга оширилган мониторинг ва келиб тушган мурожаатларни ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўриб келинмоқда.

Хусусан:
🔘 “Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМнинг 1,1 млрд сўмга яқин;
🔘 Мирзо Улуғбек туман Марказий кўптармоқли поликлиникасининг 871 млн сўмлик;
🔘 Болалар Миллий Тиббиёт Марказининг 1,2 млрд сўмга яқин;
🔘 “ЎЗБЕКГЕОФИЗИКА” АЖнинг 1 млрд сўмга яқин;
🔘 “ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИЛМИЙ-АХБОРОТ МАРКАЗИ” ДУКнинг 155 млн сўмлик;
🔘 “ЧИҚИНДИ ПОЛИГОНЛАРИНИ БОШҚАРИШ ДИРЕКЦИЯСИ” ДМнинг 2 млрд сўмлик

энг яхши таклифларни танлаш савдоларини ўрганиш натижасида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланди.

🟢 Юқоридагиларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлари талаблари бузилиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, натижаси юзасидан юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида буюртмачилар томонидан танлов савдолари ихтиёрий равишда бекор қилинган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


📌Мурожаат ва натижа.

❗️ Рақобат қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Давлатобод туман, Шишаки МФЙда яшовчи фуқаро И.Анинг Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Vizomo” МЧЖдан янги қўрилган уй учун бетон плиталарини сотиб олганлигини, бироқ плита махсулотларида ёриқ пайдо бўлганлигини билдириб, норози бўлиб, махсулотни алмаштириб берилиши юзасидан амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

➡️ Ҳудудий бошқарма ходимлари мурожаат юзасидан “Vizomo” МЧЖ раҳбари билан суҳбатлашиб “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бўйича тегишли тушунчалар берилди. Натижада, жамият раҳбари томонидан мурожаатчи хонадонига бориб ўрганиб, ёрилган 21.000.000 сўмлик бетон плита маҳсулотларини янгисига алмаштириб берилишига ва истеъмолчи ҳуқуқи тикланишига эришилди.

Каналга уланиш 👉 https://t.me/NamRaqobat


📌Мурожаат ва натижа.

🚛 Наманган Рақобат бошқармаси томонидан Янгиқўрғон туман, Мамай МФЙда яшовчи фуқаро А.Н қўмитанинг ишонч телефони орқали йўллаган мурожаати ўрганилди. Фуқаро ўзини-ўзи банд қилиш учун 10.000.000 сўм кредит олмоқчи бўлиб жорий йил 13-ноябр куни АТБ “Халқбанк” Янгиқўрғон филиалига ариза берганлигини, барча хужжатлар тақдим этилганлигини, бироқ банк ходимлари бир хафтада кредит ажратилади деб кредит ажратмаганлигидан, бу бўйича
5-6 маротоба банкга мурожаат қилсада натижа бўлмаганлигидан норози бўлиб, амалий ёрдам сўраган.

🤔 Бошқарма мутахассислари мурожаатни ўрганиш жараёнида банк ходимлари билан суҳбатлашиб Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4-25-моддалари талаблари юзасидан тегишли тушунчалар берилди.

✔️ Натижада АТБ “Халқбанк” Янгиқўрғон филиали томонидан фуқаро ўзини-ўзи банд қилиши учун 25.000.000 сўм кредит ажратилишига ва истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Каналга уланиш 👉 https://t.me/NamRaqobat


#Наманган_вилояти
#НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

🌐 Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда бензин маҳсулотининг сифати ва нархини барқарорлаштириш мақсадида вилоятда фаолият олиб бораётган автомобилларга ёқилғи қўйиш шаҳобчаларида ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.

⛽️ Шунингдек, олиб борилган ўрганиш ишлари давомида бугунги кунда савдода бўлган ҳамда истеъмолчиларга тақдим қилинаётган бензин маҳсулотидан белгиланган тартибда намуналар олиниб, сифат таҳлилларини ўтказиш учун кимё-назорат лабораторияларига юборилди.

❗️Шу билан бир қаторда, Ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан АЁҚШЛАРда бензин маҳсулотларини сотилишида, нархларни сунъий равишда оширмаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

🔝 Бошқарма томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Каналга уланиш 👉 https://t.me/ NamRaqobat


#Наманган_вилояти
#Ўқув семинар давом этмоқда.

🔰 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташаббусига кўра German Sparkassenstifung (Германия) ташкилоти билан ҳамкорликда олий таълим ва таълим муассасаларида талабалар учун “Истеъмолчи ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик” мавзусида ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.

⚡️ Жумладан Наманган шаҳар 1 ва 2-сонли касб хунар мактабларида ўқув семинарлар ташкил этилиб унда молиявий саводхонликнинг асосий қоидалари бўлган даромад ва харажатларни режалашни, маблағни жамғариш, қарзни ақл билан олишни, таққослаш ва таҳлил қилишни, даромад ва харажатларни режалаштиришни, маблағларни жамғаришни ҳамда банк кредитлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

⚡️ Тадбир қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Каналга уланиш 👉 https://t.me/NamRaqobat

15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.