Бугун кучли тўртликнинг тўкис вакили, Самарқанд минорларидай улуғвор ва зардоли гулидай нафис шеърлар муаллифи, халқнинг шоири Хуршид Даврон туғилган кун. Хуршид Давронсиз замонавий ўзбек шеъриятини тасаввур қилиш имконсиз. Устоз бир маёқ кабики, қанча ёш қаламкашлар унга қараб йўлини белгилаб олган, олмоқда, олади!
***
ҲАҚИҚАТ
Милтиқ ўқдонида писиб ётган ўқ
Барибир бировни ўлдирмай қўймас.
Ўқ буни билади – шундан кўнгли тўқ,
Шундан у кутишдан ҳеч қачон тўймас.
***
Сен келасан…
Сел келганда
Тошган дарё бўламан.
Беда ортган аравадай
Хушбўйдирман сен билан.
Сен кетасан…
Мен ортингдан
Боқарман чўл йўлида
Аравадан тушиб қолган
Хушбўй беда гулидай…
***
Бу дунёда орзу қилиш соатлари бор,
Айниқса, тунда, юлдузлар остида,
Яшилгина сайҳонликда, ўтлар устида
Ҳайратни қучоқлаб ётганда.
Бу дунёда азобланиш соатлари бор,
Айниқса, тунда, юлдузлар остида,
Яшилгина сайҳонликда, ўтлар устида
Ҳасратни қучоқлаб ётганда.
Бу дунёда севиш, севилиш соатлари бор,
Айниқса, тунда, юлдузлар остида,
Яшилгина сайҳонликда, ўтлар устида
Хаёлни қучоқлаб ётганда,
Ҳаётни қучоқлаб ётганда,
Аёлни қучоқлаб ётганда.
* * *
Бир ухлаб турсам, баҳор кирибди,
Кейин ёз, кейин куз,
Кейин қаҳратон.
Қанча ухлаб турма, курагинг
Узилмайди ердан ҳеч қачон.
Кириб келмас фақатгина эрк…
Унинг учун уйғонмоқ керак…
* * *
Неча йилдир, бу юртда фақат
Гапирарлар ўтмиш ҳақида
Унитилган бугун ва эрта.
Неча йилдир, бу мамлакатда
Ундовнинг куни туққан,
Савол — нафақада…
https://t.me/Najmiddin_Ermatov
***
ҲАҚИҚАТ
Милтиқ ўқдонида писиб ётган ўқ
Барибир бировни ўлдирмай қўймас.
Ўқ буни билади – шундан кўнгли тўқ,
Шундан у кутишдан ҳеч қачон тўймас.
***
Сен келасан…
Сел келганда
Тошган дарё бўламан.
Беда ортган аравадай
Хушбўйдирман сен билан.
Сен кетасан…
Мен ортингдан
Боқарман чўл йўлида
Аравадан тушиб қолган
Хушбўй беда гулидай…
***
Бу дунёда орзу қилиш соатлари бор,
Айниқса, тунда, юлдузлар остида,
Яшилгина сайҳонликда, ўтлар устида
Ҳайратни қучоқлаб ётганда.
Бу дунёда азобланиш соатлари бор,
Айниқса, тунда, юлдузлар остида,
Яшилгина сайҳонликда, ўтлар устида
Ҳасратни қучоқлаб ётганда.
Бу дунёда севиш, севилиш соатлари бор,
Айниқса, тунда, юлдузлар остида,
Яшилгина сайҳонликда, ўтлар устида
Хаёлни қучоқлаб ётганда,
Ҳаётни қучоқлаб ётганда,
Аёлни қучоқлаб ётганда.
* * *
Бир ухлаб турсам, баҳор кирибди,
Кейин ёз, кейин куз,
Кейин қаҳратон.
Қанча ухлаб турма, курагинг
Узилмайди ердан ҳеч қачон.
Кириб келмас фақатгина эрк…
Унинг учун уйғонмоқ керак…
* * *
Неча йилдир, бу юртда фақат
Гапирарлар ўтмиш ҳақида
Унитилган бугун ва эрта.
Неча йилдир, бу мамлакатда
Ундовнинг куни туққан,
Савол — нафақада…
https://t.me/Najmiddin_Ermatov