Бир юпанч бор эди айтарли,
Бир ишонч бор эди идраган.
Битта йўл бор эди қайтарли,
Битта гул бор эди қайтмаган.
Оппоқ қор ёққанда гупуриб,
Оҳ-зорлар оғдирди эсимдан.
Оқшомга юз бурдим тонг туриб,
Оҳ, Соғинч, сен кимнинг исмисан?..
Бу қисқа кўринган кунмиди,
Бу қистаб жон олар тундир-а?
Май тусаб турибман тўлдиру,
Ҳа, истаб юрибман ўлдира...
Ютганда энг сўнгги ютумни,
Чиққанда оғринчнинг измидан,
Айтқани, унутган отимни,
Айт, Соғинч, сен кимнинг исмисан?..https://t.me/Najmiddin_Ermatov