Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Халқаро театр кунига бағишлаб “Театр бор экан, барҳаёт миллат” номли ижодий кеча ташкил этилди.
Тадбирда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг маҳоратли актёрлари Равшан Дадажонов ва Мусаллам Дадажонова, шунингдек, Ўзбекистон давлат драма театрининг таниқли санъаткорлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобохонова ҳамда Бекзод Зокиржонов иштирок этди.
Учрашув давомида меҳмонлар театр санъатининг жозибаси, саҳна маҳоратлари ва ижодий фаолиятлари ҳақида сўз юритиб, талабалар билан самимий суҳбат қуришди. Театр ва санъатга бағишланган бу кеча барча иштирокчиларга илиқ таассурот қолдирди.
https://t.me/Muqimiyteatruz