ФИДОЙИЛИКТеатримизда янги йил арафасида "Қорбобонинг саргузаштлари" номли эртак спектакли саҳналаштирилди. Қишки таътилга чиққан болажонларга аталган қизиқарли томоша бўлиши керак эди.
Ўша йили "Маймун" мучалига тўғри келганлиги сабабли, қаҳрамон образида маймун эди. Воқеага кўра, ёвуз кимсалар қорбобо ва қорқизни ушлаб олиб, тутқунликда сақлашади. Шунда маймун ҳинд афсоналаридаги Хонумон каби осмондан учиб келиб, саҳна ўртасига тушганча, банди қилувчиларнинг таъзирини бериш мақсадида, улар билан жанг қилади. Бош қаҳрамон жанговар санъатни намойиш қилиб, барча ёмонларни калтаклаб, ерга ағдариб, қорбобо ва қорқизни улар чангалидан халос қилиши керак. Воқеа аслида шундай содир бўлиши лозим эди. Маймуннинг осмондан учиб келиш саҳнасида у арқонга осилиб келади ва ғира-шира қоронғулик ҳосил қилиниб, арқонда эканлиги сезилмасди. Четдан қараганда, худди чиндан учиб келаётгандек тасаввур уйғотарди. Бош қаҳрамон ролини театримизнинг маҳоратли актрисаси Муқаддас Мамадалиева ижро этарди.
Батафсил