Акрамжон Азизов dan repost
ЁДГА ОЛСА АРЗИГУЛИК КУНЛАР БЎЛДИ...
Шу йилнинг декабрь ойи бошларида кўҳна Фарғона пурмаъно шеър завқи ва ҳикматнамо тафаккур шукуҳидан янада яшнаб кетди гўё. "Маърифат улашиб..." шиори остида ўтказилган тадбирлар катта ташаббускорлик, уюшқоқлик, соғинчлик руҳияти қамровида кечди. Ахир ташриф буюрган меҳмонлар замонавий адабиётимизнинг дарғалари кимсан оташқалб шоир Муҳаммад Исмоил ҳамда ёшларнинг севимли ёзувчиси Жавлон Жавлиевларнинг нақ ўзлари эди-да...
Меҳмонлар сафарнинг иккинчи кунида Фарғона гавҳари - меҳнаткашлар, тадбиркорлар, шоирлар, санъаткорлар, адабиётшунослар, орифлар, зукколар, Халқ қаҳрамонлари юрти Олтиариқ туманида бўлишди.
Тумандаги 14-, 20-, 21-умумтаълим мактабларида билимга чанқоқ, шеъриятга, адабиётга муҳаббати бор, қалби олов ўқувчилар йиғилган давралар байрамона тус олди. Дастлаб меҳмонлар билан танишув, улар асарларидан саҳнавий кўринишлар, шеърларини ёддан ўқиш - қанчалик завқли, хотирлашга арзигулик эди бу онлар... Меҳмонларнинг ўзидан ибратли ҳикоялар эшитиш, жонли ижродаги ҳаяжонли шеърларни тинглаш нақадар сафоли унутилмас лаҳзалар... Айниқса, севимли шоиримиз Муҳаммад Исмоилнинг ҳар битта шеъри бутун зал бўйлаб жўрликда куйланиши беҳад таассуротга бой видеоролик каби намоён бўлди...
...Атрофингда мен сарсон,
Чиройлисан ҳаммадан.
Айтчи сен менга қачон,
Севаман деб айтасан!..
25 тадан зиёд турли жанрлардаги китоблар муаллифи, 12 та киносценарийлар автори, 200 дан ортиқ қўшиқ яратувчиси, бир неча хорижий давлатларга сафар қилиб, ўзининг дилтортар саёҳатномалари билан мухлислар кўнглидан жой олган Муҳаммаджонни халқимиз жуда севади. Учрашувларда бу ўзининг яққол исботини топди.
Фарғона Давлат Университети, Халқаро Тиббиёт ўқув даргоҳи, Фарғона Политехника институти, Ўзбекистон-Корея Университети, Фарғона шаҳридаги 16-, 29-, 35-умумий таълим мактабларида бўлиб ўтган учрашувлар ҳам миллий адабиётни севувчи кўнгиллар байрамига айланиб кетди.
Том маънода айтганда "Маърифат улашиб" тадбирларида намойиш этилган меҳр-муҳаббатга тўлиқ лаҳзаларни халқимиз жуда-жуда соғинганлиги кўриниб қолди. Учрашувга йиғилган мухлислар тадбирларнинг сира-сира тугамаслигини хоҳлашарди. Яна бу тадбирлар ёшларнинг она-Ватанга бўлган муҳаббатини оширар, қандайдир куч уларни Ватанни севишга, уни кўз қорачиғидай асрашга, дунёда ягона ҳур Ўзбекистон борлигини кўрсатишга ундар эди...
Учрашувларнинг холис қатнашчиси сифатида мен бугун баралла айта оламан-ки, бугунги ёшларга, замондошларга, чуқур билимга чанқоқ бўлғуси Янги Ўзбекистон қурувчиларига "Маърифат улашиб" тадбирлари сув ва ҳаводай жуда-жуда зарур!.. Иштирокчилар бу давралардан янги-янги ғоялар, ташаббуслар, билим ва кўникмалар, яратувчанлик йўриқларини ўзлаштириб олишади. Шунингдек, халқ ардоғидаги севимли шоир ва ёзувчилари билан жонли мулоқот қилишга, улардан сабоқ олишга эришадилар. Истайман-ки, бошдан-оёқ эзгулик ва бахт улашишга чоғланган "Маърифат улашиб" карвонининг мамлакатимиз бўйлаб қўяётган баракали қадамлари бардавом бўлсин!..
Акрамжон АЗИЗОВ,
Фарғона вилояти Олтиариқ тумани.