Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуфнинг шахсий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#Тақво

Имом Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Аллоҳ азза ва жаллага тақво қил, узлатга чекин, ўзинг билан банд бўл ва Аллоҳнинг китобига улфат тутин».

📚 «Ал-жарҳу ват-таъдил», 1: 87.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Зикр

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Комил_мўмин

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича (комил) мўмин бўла олмайди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Афзал_мусулмон

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, қайси мусулмон афзал?» дедим.
У зот: «Қўли ва тилидан мусулмонлар омонда бўлган киши», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Яхшилик

Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилганнинг ажридек ажр берилади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Яхшилик

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бева ва мискин учун елиб югурган киши Аллоҳ йўлидаги мужоҳид ёки кечаси қоим, кундузи соим (рўзадор) кабидир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Илм_ва_амал

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деди: «Бизга Қуръонни ёд олиш қийин, унга амал қилиш осон бўлар эди. Биздан кейин одамлар келишади. Уларга Қуръонни ёд олиш осон, унга амал қилиш қийин бўлиб қолади».

«Тафсири Қуртубий», 1/40.


Абдуллоҳ ибн Масъуд шундай деди: «Бирортамиз ўн оят ўрганса, унинг маъносини ўрганиб, унга амал қилмагунича бошқасига ўтмас эди».

«Тафсири Табарий», 1/74.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Расулуллоҳга_салоту_саломлар_бўлсин    

     «اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد».

«Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад».

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Ҳожатбарорлик

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзахга ҳаром қилинган кишини ёки унга дўзах ҳаром бўлган кишини сизларга хабарини берайми? У (биродарларига ҳожат вақтида) яқин турадиган, тавозуъли ва мулойим кишилардир», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Тақво

Саъд ибн Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ тақводор, (қалби) бой ва панада юрувчи бандани яхши кўради», деганларини эшитганман».

Имом Муслим ривоят қилган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Садақа

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир киши «Мен бу кеча албатта садақа қиламан», деди-да, садақасини олиб чиқиб, (билмай) уни бир зинокор аёлнинг қўлига бериб қўйди. Тонг отганда: «Бу кеча зинокор аёлга садақа қилинибди», деб гапиришди. У эса: «Аллоҳим, зинокор аёлга бўлса ҳам (садақа қилганим учун) Ўзингга ҳамд бўлсин! Мен албатта яна садақа қиламан», деди. Садақасини олиб чиқиб, (билмай) уни бойнинг қўлига бериб қўйди. Тонг отганда: «Бойга садақа қилинибди», деб гапиришди. У эса: «Аллоҳим, бойга бўлса ҳам (садақа қилганим учун) Ўзингга ҳамд бўлсин! Мен албатта яна садақа қиламан», деди. Садақасини олиб чиқиб, (билмай) уни бир ўғрининг қўлига бериб қўйди. Тонг отганда: «Ўғрига садақа қилинибди», деб гапиришди. У эса: «Аллоҳим, зинокор аёл учун ҳам, бой учун ҳам, ўғри учун ҳам Ўзингга ҳамд бўлсин!» деди. Кейин уни олиб келиб, «Садақанг ҳақиқатан ҳам қабул қилинди: шояд зинокор аёл у туфайли зиносидан тийилса. Шояд бой ибрат олиб, Аллоҳ унга берган нарсадан инфоқ қилса. Шояд ўғри у туфайли ўғриликдан тийилса», дейишди».

Имом Муслим ривоят қилган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf




#БАДФЕЪЛЛИКНИНГ_ДАВОСИ

(Давоми).

Луқмони ҳакимдан: «Сен ўзинг кўрган иллатлар ва айблардан қай бирига даво топа олмадинг?» деб сўрашибди. У: «Мен барча иллатларга ҳикмат юзасидан даво топдим, аммо даволай олмаганим бадфеъллик бўлди», дея жавоб қайтарган экан.

«Тўғри йўлдан оғмаслик, инсофли - адолатли бўлиш, нафснинг орзусига қарши бориш, олим-фозиллар билан суҳбат қуриш, катталарга ҳурмат ва кичикларга шафқат қилиш, самимий дўстлар маслаҳати билан иш тутиш, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш эзгуликнинг маъданидир», деган улуғ ҳакимимиз Абу Али ибн Сино.

Юсуф ибн Асботнинг айтишича, «Ҳусни хулқнинг аломати ўн хислатдадир: ўзгалар билан ихтилофга бормаслик, чиройли инсоф, бировларнинг тойилиб кетишини истамаслик, бошқаларнинг билинган камчилигини яхшиликка йўйиш, узр сўрай олиш, азиятларга чидаш, нафсини тергов қилиб туриш, ўзганинг эмас, ўз айбини билиш, каттаю кичикка бирдай очиқ юзли бўлиш, ўзидан юқори ёки паст кишига ҳам мулойим сўзлаш».

Қуйида ҳусни хулқ асоси бўлган муомала одобининг айрим қирралари билан танишинг:

Одамлар билан муомала қилишда ширинсўз, мулойим, босиқ, ҳалим ва камтар бўлишга ҳаракат қилинг.

Ғазаб келганида ва жаҳл чиққанида уни ичга ютиб, ташқарига чиқармаслик мардлик ва кучлилик белгисидир.

Кичикларни иззат-икром, катталарни ҳурмат-эҳтиром қилиш хушхулқлиликнинг бир кўринишидир.

Одамлар билан яхши муносабат ўрнатинг, уларга қўпол ва беҳаёларча сўзлаб, дилларини оғритманг.

Инсонларнинг энг яхшиси муросага осон келадиган, қалби пок, ортиқча гап-сўзлардан ўзини тиядиган кишилардир.

Оила аъзоларига, бола-чақасига, ҳамкасблари ва яқинларига чиройли муомала қилиш, қовоқни уйиб, зарда билан, кесатиқ, киноя йўсинида гаплашмаслик ҳам одоблилик белгисидир.

Чиройли хулқли бўлиш учун нафсингизни жиловлай олинг, ўзгалардан айб-нуқсон қидирманг, бировда ёмонлик содир бўлса, яхшиликка йўйиб, сабр қилинг, бошқалар ғамини енг.

Одамлар хурсандчилигини баҳам кўриш, ғам-андуҳидан қайғуриш, мол-мулкига хиёнат қилмаслик, яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариш ҳусни хулқ эгаларига хос фазилатлардандир.

Ўзгалар билан муомала чоғида уларни ғийбат қилиш, ҳасадгўйлик, суҳбатдошини камситиб, камчилигини юзига солиш, бошқаларни менсимай, паст назар билан қараш, обрўси, бойлиги ёки мансабига қараб муомала қилиш одобсизликдир.

Ёши улуғ кишилар, устозлар, илм аҳллари билан муомалада уларнинг кўзига тик боқмай, гапларини жим тинглаш, саволларигагина жавоб қайтариш, амрларини бажариш, хизматларига шай туриш ҳам ярашиқли одобдандир.

📚 «Ижтимоий одоблар». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Камтарлик

Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ менга ваҳий қилиб, «Тавозели бўлинглар, ҳеч ким ҳеч кимга кеккаймасин, ҳеч ким ҳеч кимга зулм қилмасин», деди», дедилар».

Имом Муслим ривоят қилган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#БАДФЕЪЛЛИКНИНГ_ДАВОСИ

Бу ҳақда одоб китобларимизда жуда кўп тавсия-маслаҳатлар келган:

«Ҳамма ишларингизда тўғри бўлинг, одамларга муомалада хулқингиз чиройли бўлсин! Кичикни ҳурмат қилмаган, кексанинг қадрига етмаганлар биздан эмас».

«Одамларга таом беринглар ва ширинсўз бўлинглар».

«Яхшиликни чеҳралари очиқ, хушрўй одамлардан кутинглар».

«Дин – чиройли хулқ ва ғазаб қилмасликдир».

«Сизларнинг энг яхшиларингиз хулқ-атвори яхши бўлгани ва хотинларига яхши муомала қилганидир».

«Дўст-биродарларига қовоғини солиб қарайдиган кишиларни Аллоҳ ёқтирмайди, У ҳар ишда мулойимликни яхши кўради».

«Яхши инсонлар гўзал хулқлари билан кечаси ибодат қилганлар ва кундузи рўзадор бўлганлар даражасига эришишади».

«Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига севимли бўлган икки хислат бор: булар мулойимлик ва вазминликдир».

«Одамлар билан хушмуомалада бўлинглар, уларга қаттиққўллик қилиб, беҳаё сўзламанглар».

«Ўзини камтарин олиб юрувчи, ҳалол касб қилувчи, қалби пок, кўриниши ёқимли, одамларга зарар етказмайдиган, хайр-эҳсон қиладиган, беҳуда гапдан ўзини тиядиган кишилар инсонларнинг энг яхшиларидир».

Яхши хулқ инсонларни бир-бирига улфат қилади, ёмон хулқ уларни ажратиб ташлайди. Яхши хулқ муҳаббатни, ҳамкорлик ва муросани тақозо этса, ёмон хулқ нафрат, ҳасад ва келишмовчиликларга сабаб бўлади.

Анас ибн Молик бундай деганлар: «Албатта, инсон чиройли хулқи билан жаннатда олий даражага эришади – гарчи у ибодатгўй бўлмаса ҳам. Ва ёмон хулқи билан жаҳаннамнинг энг тубига етиб қолади – гарчи у ибодатгўй бўлса ҳам».

Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади: «Ёмон хулқнинг мисоли худди синган сопол идишга ўхшайди, уни ямаб ҳам, лойга қайтариб ҳам бўлмайди».

Фузайл ибн Иёз эса: «Чиройли хулқли фожир (ярамас) кимсанинг менга ҳамсуҳбат бўлиши ёмон хулқли обид (ибодатли) киши суҳбатидан яхшироқдир», деган.

Умар ибн Хаттоб: «Инсонларга чиройли хулқлар билан аралашинглар. Улардан яхши амаллар билан ажралиб туринглар», деб айтганлар.

Али ибн Абу Толиб: «Ҳусни хулқ уч хислатда бўлади: ҳаромлардан сақланишда, ҳалолни исташда ва оилани фаровон қилиб қўйишда», деганлар.

Ҳасан Басрийнинг бундай сўзлари бор: «Ҳусни хулқ очиқ юзли бўлиш, молни сарфлаш ва азият беришдан ўзини тийишдир».

Саҳл Тустарий айтадики: «Ҳусни хулқнинг энг ози азиятларни кўтариш, товон(пули)ни тарк этиш, золимга раҳм қилиш ва унга истиғфор айтишдир».

Ҳусайн Воиз Кошифий бундай ёзади: «Гўзал феъл-атвор, яхши хулқ нишонаси ўнтадир: яхшилик қилиш, инсофли бўлиш, бошқа одамдан айб қидирмаслик, ножўя ҳаракат қилаётганни тўғри йўлга бошлаш, айбига иқрор бўлганнинг узрини қабул қилиш, бошқалар машаққатини зиммага олиш, фақат ўз манфаатини кўзламаслик, очиқ юзли ва ширин сўзли бўлиш, муҳтожлар ҳожатини чиқариш, мулойим ва тавозеъли бўлиш».

(Давоми бор).

📚 «Ижтимоий одоблар». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Шафқатсизлик

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир аёл бир мушук сабабли азобга тутилди. Аёл уни қамаб қўйган эди, у ўлиб қолди. Шунинг учун дўзахга кирди. Уни қамаб қўйиб, овқат ҳам бермади, сув ҳам бермади ва ердаги ҳашаротлардан ейиши учун ўз ҳолига ташлаб ҳам қўймади».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Раҳим_шафқат

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир одам йўлда кетаётиб қаттиқ чанқади. Бир қудуқни кўриб қолиб, унга тушиб, сув ичди. Чиқиб қараса, бир ит чанқоқдан тили осилиб, нам тупроқ ялаётган экан. У киши: «Бу ит ҳам менга ўхшаб роса чанқабди», деди-да, қудуққа тушиб, маҳсисига сув тўлдирди, сўнгра уни оғзида (тишида) тутиб, юқорига чиқди ва итни суғорди. Шунда Аллоҳ уни тақдирлаб, мағфират қилди».
«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳайвонларда ҳам ажр борми?» дейишди.
У зот: «Ҳар бир тирик жон учун ажр бор», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Ғазаб

Ҳумайд Ибн Абдурраҳмондан, у Набий алайҳиссаломнинг саҳобаларининг биридан ривоят қилади:

«Бир киши Набий алайҳиссолату вассаломга:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менга насиҳат қилинг», деди.
«Ғазаб қилма», дедилар.
«Набий алайҳиссалом шу гапни айтганларида ўйлаб кўрсам, ғазаб ҳамма ёмонликни ўзида жамлаган экан».

Аҳмад ривоят қилган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Ғазаб

Саҳл ибн Муъоз розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ғазабини унга амал қилишга қодир бўлиб туриб ичига ютса, Аллоҳ уни қиёмат куни халойиқнинг олдида чақириб, ҳури ийнлардан истаганини танлаш ихтиёрини беради», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf


#Дуо

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда етти мартда: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга илоҳ йўқ, Унга Таваккул қилдим, У буюк Аршнинг Роббидир», деса Аллоҳ азза ва жалла дунё ва охират ишидаги ташвишига кифоя бўлади».

Ибн Сунний «Амалул явми вал лайла»да ривоят қилган (71).

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.