Tarixchilar Kanali🌎


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Tartib sening muqaddas maqsading bo‘lsin. Sen bu maqsad yo‘lida astoydil xizmat qil. Chunki tartib hamma narsaning majmuasidir. Tabiatning mavjudligi asosida ham tartib yotadi.
Pifagor

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov dan repost
​​⚡️2022 йил март-май ойларида аттестациядан ўтган, 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали ўқитувчиларнинг мавжуд тоифалари умрбод сақланиб қолади

Халқ таълими вазирлиги 15 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга олий тоифали педагогларнинг жорий йил ўтказилган аттестация жараёнларида иштирок этмаганлиги натижасида мавжуд малака тоифасини йўқотганлигига доир масала юзасидан расмий баёнот берди.

«Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарорига киритилган тегишли ўзгартиришга кўра, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган.

Жорий йил март-май ойларида малака тоифаси олиш учун ўтказилган аттестация даврида амалда бўлган тартибга асосан, 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифага эга педагогларнинг аттестациядан ўтиши мажбурий бўлмаган ва уларнинг олий тоифа малакаси умрбод сақлаб қолиниши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунига асосан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмаслиги белгиланганлиги муносабати билан, 2022 йил март-май ойларида ўтказилган аттестация даврида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали ўқитувчиларнинг мавжуд тоифалари умрбод сақланиб қолинишини маълум қиламиз.

Қўшимча маълумот: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан белгиланган, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслик тартиби  2022 йил 2 августдан бошлаб амалиётга жорий этилади» - дейилади вазирликнинг расмий баёнотида.

👉Xalq ta'limi Info


Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov dan repost
Биринчи_қўнғироқ_тадбири_тавсиялар.pdf
89.2Kb
Мустақиллик дарси тезислар.pdf
1.6Mb
Мустақиллик дарси тақдимоти.pdf
7.9Mb
2022-2023 янги ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида “Биринчи қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш учун намунавий сценарий

👉Xalq ta'limi Info


Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov dan repost
​​⚡️Янги ўқув йилининг биринчи ўқиш куни “Мустақиллик дарс”лари қай тартибда ўтказилиши бўйича расмий кўрсатма берилди

Халқ таълими вазирлиги 2022-2023 ўқув йили республикамиздаги 10 130 та мактабларида “Билимлар куни”ни “Мустақиллик дарс”лари билан бошланишини маълум қилди. “Мустақиллик дарс”лари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилади.

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказиладиган Мустақиллик дарслари мактаб директори, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, тарих, она тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари ҳамда синф раҳбарлари томонидан олиб борилади.

“Мустақиллик дарслари”да ўқувчиларга халқимизнинг 31 йил давомида эришган ютуқлари, Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти борасида кенг маълумотлар берилади.

Мазкур дарсларни ўқитиш учун Халқ таълими вазирлиги томонидан намунавий тақдимот, сценарий ва тавсиялардан фойдаланилади.

👉Xalq ta'limi Info


Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov dan repost
⚡️​​Бугун барча ходимлар иш жойидан камида 1 соат эртароқ кетишлари мумкин

Меҳнат кодексининг 121-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага Мустақиллик байрами куни. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга қонунан ҳақли.

Эслатиб ўтамиз, яқинлашаётган давлат мустақиллиги байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.

✅ Бунда:

➖ 1 сентябрь
— Мустақиллик байрами;

2 сентябрь —  жума, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

➖ 3 сентябрь — шанба, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун Фармонга асосан қўшимча дам олиш куни;

4 сентябрь — якшанба, барча учун одатдаги дам олиш куни. 

❗️5 сентябрь барча учун иш куни. Мактаб, лицей, коллеж ва техникум ўқувчилари учун ҳам дарслар 5 сентябрь — душанбадан бошланади.

👉Xalq ta'limi Info


Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov dan repost
#Мулоҳаза

Нега ўқувчилар доска олдига чиққанда ҳаяжонланади?

Ҳеч Россия телеканалларида эфирга узатиладиган «Лучше всех» кўрсатувини кузатганмисиз? У ерга асосан талантли болалар олиб чиқилади.

Мен кўрсатувни кузатиш давомида бир нарсага гувоҳ бўлганман. Яъни рус болалари камера қаршисида ҳеч қандай ҳаяжонни ҳис қилмайди. Бунга Россияда бўлган пайтларимда ҳам бир неча бор гувоҳ бўлганман. Ҳақиқатдан ҳам уларда умуман ҳаяжон йўқ.

Бизнинг ўқитувчилар эса дарс давомида ўқувчиларни савол-жавоб қилиш учун шунчаки доска олдига чиқариши билан энг аълочи ўқувчи ҳам ҳаяжонланганидан гапларини йўқотиб қўяди. Камера қаршисида ўзларини қандай тутишини айтмаса ҳам бўлади. Рус болаларидан эса ҳаяжон тугул, ўқитувчининг ҳам ҳаёлига келмайдиган жавоблар чиқади.

Ҳўш бунинг асл сабаби нимада бўлиши мумкин?

Бунинг сабаби шундаки, биз болаларни ёшлигиданоқ чизган чизиғимиздан чиқмаслиги, фақат бизни айтганимизни қилиши учун уларни қўрқитиб назоратда ушлаб туришга ҳаракат қиламиз.

Кўпчилик оналар одатда фарзанлари уларнинг айтганларини қилишмаса яхшилаб калтаклашади ёки отанга айтаман деб қўқитишади ёки бўлмаса омборга қамаб қўйишади.

Бу йўл билан фарзандимни қаттиқ назоратда ушлаб турибман, яхши тарбия беряпман деб ўйлайди. Бола ёшлигида ўзи тушуниб етолмаган нарсалар ҳақида сўраганда эса, жавоб беришга эринчоқлик қилган ота-оналар осонгина «ишинг бўлмасин», «ақлинг етмаган нарсаларга аралашма», «яна савол берсанг калтаклайман» деб ўзларини олиб қочади.

Ундан ташқари агар бола бирор буюмга эҳтиётсизлик оқибатида зарар етказиб қўйса ҳам мактабда ким биландир урушиб келса ҳам, ёмон баҳо олса ҳам болага нисбатан қандайдир жазо чораси қўлланилади ёки аксинча уларнинг ютуқларига умуман эътибор бермайди.

Натижада эса бола хато қилишдан қўрқиш у ёқда турсин дахшатга тушишни бошлайди. Ҳаммаси мана шундан бошланади. Бунинг оқибатида болада хато қилиши билан стрес ва ҳаяжон авж ола бошлайди. Оқибатда унинг онг остида ҳеч қачон ҳато қилмаслик ва агар хатоликка йўл қўйган тақдирда уни муқаррар жазо кутиб туриши мумкинлиги ҳақидаги фикрлар мухрланиб қолади.

Натижада эса бола доим нимадандир қўрқиб яшашга ўрганиб қолади. Болалардаги қўрқув ҳолати оз-озидан журатсизликни юзага келтиради. Чунки бунда болакайнинг иродаси сусайиб, ўзига нисбатан ишончи йўқолади.

Бола вояга етганда ҳам бу фикрлар унинг ҳаёлидан ҳеч қачон кетмайди. Кейинчалик бу жараён мактабда ҳам давом эттирилади. Болалар қўрқув орқали назоратда ушлаб турилади. Худди шунинг учун юқори синф ўқувчиси ҳам доска олдига чиққанида ҳаяжондан гапини тополмай, юзи қизариб тураверади.

Рус болалари эса жуда эркин. Сабаби руслар фарзандларини арзимаган хатолари учун ҳам жазолайвермайди. Шунинг учун уларда қўрқув йўқ. Энг муҳими улар болаларининг мактабдаги ҳар бир хатти-ҳаракатларини, олаётган баҳоларига жиддий эътибор қаратиб, доимий равишда рағбатлантириб боради.

P.S: Буларнинг бари шахсий кузатувларим.

👉Xalq ta'limi Info


Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov dan repost
❗️ПЕДАГОГЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ЯГОНА КАНАЛ

Мазкур каналда малакали юрист (адвокат)лардан таркиб топган жамоа ўқитувчиларимизни қийнаб келаётган долзарб саволларга жавоб бериб келмоқда. Жумладан:

Педагог кадрларга 5 060 000 сўм миқдорида пул мукофоти бериладими?

Дарс соатлари тақсимотида ким кўпроқ устунликка эга?

Ўқитувчиларнинг иш вақти қандай ҳисобланади?

Фан ўқитувчиси ўқувчилар учун тўгарак ўтишга мажбурми?

Педагогларни аттестациядан ўтказишнинг тўлиқ тартиби?

Кимларга 40% гача устама берилади?

Эндиликда ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар мактабда дарс бера олмайдими?

Пастдаги канал орқали бемалол боғланишингиз мумкин👇

@yuristlar_maslahati


Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov dan repost
#Таклиф

Таълим сифатига бўлган талабни кучайтириш керак, аммо шунга яраша маош ҳам керак

Халқ таълими тизимига малакали педагог кадрларни жалб қилиш учун биринчи навбатда яхши маош керак. 1000 доллар ойлик фақат сўзда эмас, амалиётга ҳам кўчиши керак. Ҳозирги маошга ҳукумат қўяётган талабга мос тушадиган фидойи кадрлар келишини кутиш утопия.

Тизим тубдан ислоҳ қилиниши керак. Биргина ойлик маошни ошириш масалага ечим бўлолмаслиги аниқ, шунинг учун маош билан бир қаторда талаб ҳам шунга яраша бўлиши керак.

Ўқитувчилар маошини малака тоифаси бўйича табақалаштириш ҳам тўғри йўл эмас деб ўйлайман. Чукни шундай ўқитувчилар борки, биринчи ёки олий тоифали бўлишига қарамай ўқувчиларга етарли билим беролмайди. Чунки у каби ўқитувчиларда билим бор аммо методика йўқ бўлиши мумкин.

Менимча, ўқитувчининг ҳозирги кундаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳеч бўлмаганда 7-8 млн бўлиши керак. Ва бу маошлар унинг малака тоифасига қараб эмас, дарс бераётган синфдаги ўқувчиларнинг билим даражасига қараб белгиланиши керак.

Ўқитувчи дарс бераётган синфдаги ўқувчилар билимини мониторинг қилиб бориш эса муаммо эмас. Буни бемалол ДТМ билан ҳамкорликда амалга оширса бўлади. (ҳозирча бундан бошқачароқ йўл кўринмаяпти)

Ўқитувчи яхши билим бероляптими демак маоши юқори бўлиши керак. Яхши билим беролмаса аксинча. Мисол учун, инглиз тили ўқитувчиси дарс берадиган синфдаги ўқувчиларнинг ҳеч бўлмаганда 30-40 фоизи инглиз тилида ўзини таништиролмаяптими демак ундай ходимлар билан хайрлашиш керак. Тоифа ёки қандайдир кўринишдаги турли хил сертификатлар орқали ўқитувчиларга баҳо бериш тўғри йўл эмас.

Юқори маош олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчиларни турли синовлардан ўтказиш, улардан ҳужжатлар талаб қилиш, қандайдир йўллар билан сертификатлаш, ҳар бир босадиган қадамини ўлчаб бериш шарт эмас.

Яхши ходимни вақттида мукофотлаш керак. Бунинг учун юқорининг тавсиясини кутиш, етишиб бўлмайдигандек кўринган талабларни кескин камайтириш керак. Энг юқори эътибор фақат таълим сифатига қаратилиши зарур.

Бўлар-бўлмас лойиҳаларга сарфланаётган пулларни мактабни моддий техника базасини янгилашга сарфлаш керак. Бир синфдаги ўқувчилар сони Президент мактабида 24 нафар, оддий мактабда эса 40 нафаргача бўлиши адолатдан эмас. Таълим сифати синфдаги ўқувчилар сонига боғлиқ эмас деб ўзимизни овутишни ҳам бас қилайлик.

Ислоҳотми, демак буни тубдан амалга ошириш керак. Бюджетда пул йўқ деб таълим масаласини кейинги ўринга қўйишда давом этсак, таълим ҳали жуда кўп маротаба тажриба синови майдонига айланади.

👉Xalq ta'limi Info




Tarixchilar Kanali🌎 dan repost
Якка_тартибдаги_ўқувчилар_тўғрисида_маълумот.xlsx
12.6Kb
Хурматли психологлар яна бир топшириқ якка тартибда таълим оладиган ўқувчилар тўғрисида аниқ маълумотларни ёзинг ўқувчининг хонадони билан мактаб оралиғидаги масофасини ёзишни унутманг масофайий хақ тўлашда қийинчилик бўляпти. Бу жадвални 10-февралгача электронни беришингиз керак тасдиқланганини 15-феврал куни топширасиз.


ISLOM PARDAYEV dan repost
_Маълумот_учун_якка_тартиб_сеткаси.pdf
800.9Kb
Якка тартиб дарс сеткаси14 чи илова амал қилади




Noma’lum dan repost
9-мактаб якка тартиб ук.малумот.xlsx
9.4Kb
Share '9-мактаб якка тартиб ук.малумот.xlsx'




Отабек Сайназаров dan repost
48-мактаб ЯККА ТАРТИБ 2020-2021.zip
167.4Kb


Отабек Сайназаров dan repost
48-мактаб ЯККА ТАРТИБ 2020-2021.zip
167.4Kb








Нармамат Кличиев dan repost
Якка тартиб 11-sinf 2020.09.02.docx
21.9Kb


Нармамат Кличиев dan repost
Якка тартиб 3-sinf2020.09.02.docx
19.4Kb

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

11

obunachilar
Kanal statistikasi