АЙРИЛИҚ ОНИ ЯҚИНДИР!..
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжид эшиги олдига зўрға юриб келдилар. Бошларини бир мато билан боғлаб олган, жуда мажолсиз эдилар. Оҳиста юриб, минбарга етдилар. Жамога юзланганида юзларида касаллик аломатлари сезилиб турарди. Пастроқ овозда, гуё видолашаётгандай: «Бандага Аллоҳ дунёда қолиш ва Аллоҳнинг ҳузурига бориш ўртасида ихтиёр берди. Банда Аллоҳнинг ҳузурини ихтиёр қилди», дедилар.
Биринчи бўлиб Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳўнграб юборди. Бошқалар ҳам йиғлаганча: «Ота-онамиз сизга фидо бўлсин! Ота-онамиз сизга фидо бўлсин!» дейишарди.
Бу ҳолни ҳали ҳис этмаганлар бир-бирларидан: «Нима бўлди?» деб сўрашар, Расулуллоҳ бир банда ҳақида гапирдилар. Абу Бакрга нима бўлди? Шунга ҳам ўкириб йиғлайдими?» дейишарди. Улар кейинроқ билишдики, ораларида Абу Бакр розияллоҳу анҳу энг фаҳмлиси экан. Аллоҳ ихтиёр берган банда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бўлиб чиқди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Бакр! Йиғламанг!» дедилар. Сўнг бошқаларга қараб: «Одамлар ичида мен учун суҳбатида ва мол-давлатида энг ишончлиси Абу Бакр. Агар мен ўзим учун Роббимдан бошқани дўст тутадиган бўлсам, албатта, Абу Бакрни дўст тутар эдим. Лекин Ислом биродарлиги ва муҳаббати бор. Масжидга очилган эшикларингизни беркитинг. Фақат Абу Бакрнинг эшиги бундан мустасно», дедилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.
Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz