(Мадраса) Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар «Муҳаммад Нақиббек» (Мадраса) жоме масжид канали.
Имом-хатиб: Устоз Анвар қори домла Назаров

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


"Ўликлар билан ўтирманг!”

Фақир кишилар билан ўтириб-туриш, дўстлашиш керак. Бойларнинг суҳбатларидан чекиниш лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига бундай дедилар: "Ўликлар билан ўтирманг!”. “Ё Расулуллоҳ! Ўликлар кимлар?" деб сўради саҳобалар. "Бойлар!" дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Албатта, солиҳ, тақводор бойлар бундан мустаснодир. Сулаймон алайҳиссалом ўз юртида қайси фақирни кўрсалар, унинг ёнига борар, суҳбатлашар ва: "Бир фақир бошқа бир фақир билан бирга ўтиради", дер эдилар. Исо алайҳиссалом ўзини "мискин” деб чақиришларини истарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Ё Аллоҳим! Модомики, бизни тирик қилар экансан, фақирликда яшат. Модомики, бизни ўлдирар экансан, фақир қилиб ўлдир. Модомики, қиёмат кунида тирилтирар экансан, фақирлар билан тирилтир!" Мусо алайҳиссалом Аллоҳга бундай илтижо қилган эди: "Ё Раббим! Сени қаердан излай?" Аллоҳ таоло деди: "Кўнгли синиқларнинг ҳузуридан!"

«Ҳалол ва ҳаром» китобидан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ҲАСАД САВОБЛАРНИ ОЛОВДЕК КУЙДИРАДИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «"Аёлларингиз ичида аҳли жаннатийлар кимлиги хабарини берайинми?". "Ҳа, ё Расулуллоҳ", дейишди. У зот: "Истараси иссиқ ёқимли, бола туғадиган, азият кўрса ёки азият бериб қўйса, эрининг қўлини ушлаб, “Аллоҳга қасамки, токи мендан рози бўлиб, кечирмасангиз, бирон нарса тотмайман” дейдиганларидир. У аёл жаннатийдир, у аёл жаннатийдир, у аёл жаннатийдир”, дедилар».
(Имом Насоий ривояти).

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Ҳофиз Жузжоний раҳимаҳуллоҳ: “Бандага етган саодатнинг аломатларидан:

-Ибодатни унга осон, қулай бўлиши;
-Ишлари суннатга мувофиқ келиши;
-Салоҳият аҳли билан ҳамсуҳбат бўлиши;
-Биродарлари билан гўзал аҳлоқда муомалада бўлиши;
-Халққа яхшилиги етиши, улашиши;
-Мусулмонларнинг ишларига эътиборли бўлиши;
-Вақтларига риоя қилиши, беҳуда ўтказмаслиги”, дедилар.

“Ал-эътисом” асаридан.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


#Қуръон
#қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


#ЖУМА_КУНИ_ҲАДИСИ

Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», дедилар.
Бошқа нусхада:
«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», дейилган.
Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

💎 Жума учун ғусл қилиш.

💎 Хушбўй нарсалар суртиш.

💎 Чиройли кийимлар кийиш.

💎 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

💎 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

💎 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

💎 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

💎 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

💎 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

💎 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

💎 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Улашинг ↘️
https://t.me/madrasa_masjiduz


Улашинг ↘️
https://t.me/madrasa_masjiduz


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам (алайҳиссалом) халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилиди", - дедилар".
(Имом Муслим
ривоятлари).

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


​​Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


#Бугун_намоз_вақти

Мелодий  2025 й. 14 Февраль
Хижрий  1446 й.  15 Шаъбон

Жумаь

Намоз вақти Каттақўрғон шаҳри учун...

Бомдод   6:45

Пешин    13:00

Аср          16:50

Шом        18:25

Хуфтон    19:50

"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир"
📖 (Нисо-103)

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz






Кўп таом ейишнинг зарарлари:
1. Кўп овқатланиш – қалбни қаттиқлаштиради. Иймон нурини сўндиради.
2. Кўп ейиш органлар фаолиятини издан чиқаради. Саломатлигингизга путур етади. Қорни тўқ одам ҳаром нарсаларга қарашга ўрганади. Манманликка берилади. Ёмон сўз билан бошқаларнинг дилини оғритади.
3. Кўп таом ейиш идрок, хотирани заифлаштиради.
4. Кўп ейиш кам ибодат қилишга сабаб бўлади. Чунки вужуд оғирлашиб, дангаса бўлиб қолади. Ривоят қилишларича, бир куни пайғамбар Яҳё алайҳиссалом шайтонга дуч келиб қоладилар. Шайтоннинг қўлида шохчали чивиқни кўриб бунинг нималигини сўрайдилар. Шайтон шундай жавоб беради:
– Нафснинг истагидир. Бу билан одамларни алдайман.
– Мени ҳам ҳеч алдашга уриниб кўрдингми?
– Йўқ. Фақат бир кеча тўйгунча таом егандинг, ўша тун ибодатингни қилмай ухлаб қолдинг, – деди шайтон.
– У ҳолда бундан кейин тўйиб овқатланмайман, – дедилар Яҳё алайҳиссалом.
– Ундай бўлса, бундан кейин бу ҳийлани ҳеч кимга ишлатмайман, – деди шайтон.
5. Кўп таом ейиш туфайли ҳаром луқма ейиш эҳтимоли ортади. Чунки ҳалол ризқ танага етарли миқдорда берилади бандага. Ҳаром ризқ, мол эса эҳтиёждан кўп микдорда келади.
6. Кўп овқатланиш жон таслим қилар чоғида оғир азобларга сабаб бўлади.
7. Қорин бандаси бўлиб қолган кимсалар охират савобидан маҳрумдирлар. Аллоҳ таоло шундай буюради: “Кофир бўлган кимсалар дўзахга дучор қилинадиган кунда (уларга дейилур): Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни дунёдаги ҳаётингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз. Энди бугун у ерда ноҳақ кибр қилганингиз ва фосиқ бўлганлигингиз сабабли, хорлик азоби билан жазоланурсиз” (Аҳқоф, 20-оят).
8. Кўп овқат ейдиган кимса қиёмат куни банди қилинади ва сўроққа тутилади. Ҳалол таом ейишда нима учун ҳаддидан ошгани ҳисоби сўралади ва азобланади. Юқорида санаб ўтилганлар қорин бандасига айланган кимсаларни кутаётган азоблар эди. Киши ўзини-ўзи ўтга ташламаслиги лозим. Аллоҳ марҳамати ва карамига эришиш учун нафсни тия олиш, меъёридан ортиқ таомга муккасидан кетмаслиги зарур. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Ҳаромдан ўсган ҳар бир жасад дўзахга ҳақлидир”.

“Обидлар йўли” китобидан.


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 БАХТНИ ФОЛБИНДАН ИЗЛАМАНГ!

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


Типратикан ва илон гўшти ҳақида

Савол: Типратикан ва илоннинг гўштини еса бўладими?

📥Жавоб: Ҳанафий мазҳабимиздаги барча мўътабар китобларда типратикан ва илоннинг гўшти ҳалол эмас, дейилган. Аллоҳ таоло Аъроф сурасида бундай деган: “...(Пайғамбар) нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади...” (157-оят).
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан типратикан ҳақида сўралганда, у зот: “У нопок (ҳайвонлар)дан биридир”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривояти).
Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳу бобил иноя” китобида: “Типратикан ва илоннинг гўшти ҳалол эмас, чунки инсон табиати уларнинг гўштини ейишдан ҳазар қилади”, деган. Демак, мазҳабимизга биноан, бу икки ҳайвоннинг гўштини ейиш ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

“Фатволар тўплами”дан.


Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz


«Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё тор бўлиб қолса, у зот:

"Эй тирик ва барҳаёт Раббим! Сенинг раҳматингни умид қиламан. Менинг барча ҳолимни ислоҳ қилгин! Мени бир лаҳза бўлсин ўз ҳолимга ташлаб қўймагин!"
»

Улашинг ↘️👇
https://t.me/madrasa_masjiduz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.