* * *
Фурсатни суй,
Куйинма,
Шодлан,
Бори қувонч лаззатини туй.
Изтироблар ўтса ҳам жондан,
Бари бекор.
Ташвишланма, қўй.
Жамики бор — муаллақ,
Ўткинч.
Тирикликнинг муддати — оний.
Ҳар нафасни ютоқиб ютгин,
Биз яшаган лаҳзалар боқий.
2024
Фурсатни суй,
Куйинма,
Шодлан,
Бори қувонч лаззатини туй.
Изтироблар ўтса ҳам жондан,
Бари бекор.
Ташвишланма, қўй.
Жамики бор — муаллақ,
Ўткинч.
Тирикликнинг муддати — оний.
Ҳар нафасни ютоқиб ютгин,
Биз яшаган лаҳзалар боқий.
2024