※ ※ ※
Куним кечар ғарибдан ғариб,
Чап кўксимда улғаяр ғусса.
Ётаман тунлари тамшаниб,
Лаббўёғинг таъмини қумсаб.
Сен бир гул,
Нафасинг мушк-анбар,
Танимга жон эрур ифори.
Юзингга юз боссам қитиқлар
Кокилларинг тутар хумори.
Ҳажр эзар анжирдай дилни,
На тасалли ошиқ элига.
Афтода таскинга топиндим,
Гитаранинг қучиб белидан...
@M_Begmatoov