Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мигрантларни чегарадан ноқонуний ўтказиш учун пора таклиф қилган эркак қўлга олинди
Кингисепп шаҳрида 39 ёшли эркак ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига пора таклиф қилиб, 10 нафар чет элликни ноқонуний равишда давлат чегараси орқали ўтказишга уринган. Бу ҳақда Ленинград вилояти Тергов қўмитаси бошқармасининг матбуот хизмати хабар берди.
Жиноят иши бўйича айбланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки бошқа чорани белгилаш тўғрисида суд қарори кутилаётгани маълум қилинди. Ҳодиса юзасидан тўлиқ текширув ишлари олиб борилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, эркак 2025 йил февраль ойида мигрантларни ноқонуний равишда Россияга олиб киришни ташкиллаштиришга уринган. У пулини топшириш вақтида ФСБ Чегара бошқармаси ходимлари томонидан Росгвардия кучлари кўмагида қўлга олинган. Операция автомобил ичида амалга оширилган.
👉 @Musofirdauz