Туркияда таксиларда мажбурий видеокузатув тизими жорий этилади
1 мартдан Туркиядаги барча таксиларда кузатув камералари мажбурий бўлади. Ички ишлар вазирлиги қарорига кўра, камералар ҳам йўловчи, ҳам ҳайдовчи ҳудудини ёзиб олиши ва ёзувлар камида бир ой сақланиши керак. Камерасиз таксилар техник кўрикдан ўта олмайди ва ишламайди.
Истанбул такси ҳайдовчилари палатаси раҳбари Эйюп Аксу мегаполисдаги барча таксилар аллақачон янги талабларга мос келишини маълум қилди. Унга кўра, тизимни ҳар бир машинага ўрнатиш 22 800 лирага тушган.
Янги чора йўловчилар ва ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларни тезкор тергов қилишга қаратилган.