Nurulloh Muhammad Raufxon dan repost
Биттаси биз ўзбекларни ит деб атабди.
Бундай дейишлари янгилик эмас. Бу исқиртлар бизни илгари ҳам ит деган, ҳозир ҳам шундай дебди, бундан кейин ҳам айтаверади.
Тўғри, илгари, яъни бундан юз йигирма беш-юз ўттиз йил бурун айни "ит" демаган, "ит" сўзини ишлатмаган, бироқ итга тенглаштирган, ит ўрнида кўрган! Яна ҳам тўғрироғи, ит ўрнида ҳам кўрмаган!
Ўрисия Туркистонни босиб олганидан кейин Тошкентда бир боғ қуриб, дарвозаси пештоқига кўрга ҳассадай қилиб: "САРТАМ И СОБАКАМ ВХОД ЗАПРЕЩЁН!" деб ёзиб қўйишган эди. Ўша замонда босқинчилар маҳаллий ўзбекларни "сарт" деб атаганини эсласак, дарвозадаги ёзув: "БУ БОҚҚА ЎЗБЕКЛАР ВА ИТЛАР КИРИШИ ТАҚИҚЛАНАДИ!" дегани бўлади.
Бугун улар ўзгарган, муносабатлари яхши бўлиб қолган деб ўйлайсизларми?!
Нима дейишларини кутяпмиз улардан?
Шер десинларми? Арслон десинларми? Ёки, ҳеч бўлмаса, бўри десинларми?
Биз у исқиртларга шерлигимизни, арслонлигимизни, бўрилигимизни кўрсатиб қўйибмизми, улардан буни кутсак. Аксинча, илгари ҳам, ҳозир ҳам итдай хизматларини қилиб юрибмиз: ҳовлиларини супуриб, ҳожатхоналарини тозалаб!
Мамлакатда қолганлар ҳам мардикорлардан қолишмаймиз: қаршиларида қаддимизни букиб, тилимизни осилтириб, думимизни ликиллатиб, ўлиб-тирилиб уларга ёқишга, кўнгилларини овлашга тиришиб ётибмиз.
Эй юртдошлар! Жазавага тушмайлик, ўзимизнинг аҳволимизга боқайлик. Бизни бошқалар шер, арслон, бўри дейишларини истасак, ШЕР БЎЛАЙЛИК, АРСЛОН БЎЛАЙЛИК, БЎРИ БЎЛАЙЛИК! Шаънимизни ўзимиз кўтарайлик!