Қадимги хоразм ёзуви Белгиларни кодлаштириш халқаро стандартига киритилганми?
Ватанимиз тарихидаги 31 январь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
1907 йил (бундан 118 йил олдин) – Туркистон генерал-губернатори девонхонаси бошлиғи Тошкент шаҳар ҳокимига махфий хат йўллади. Унда шаҳар ҳокимига шахсан императорнинг топшириғини тушунтириб, Аҳмад Яссавий масжиди шайхлари билан мазкур масжид-мақбарага Амир Темур томонидан совға қилинган, ўша вақтда олтитадан бештаси мавжуд бўлган бронза шамдонларни Петербургдаги Эрмитаж музейига бериш тўғрисида музокара олиб борадиган эътиборли ва ишончли туб жойли руҳоний одамни тавсия этишни сўради.
Амир Темур туҳфа қилган мазкур қимматбаҳо шамдонлар нодир санъат асарларидир. Шамдонлар жуда гўзал шаклда, санъаткорона, нозик ишланган, бир қисми олтин суви билан безалган. Шунинг учун ҳам бу қимматбаҳо санъат асарларини Россиянинг сўнгги императори Николай II Эрмитажгa олиб келишни Император археология ҳайъати раисига маслаҳат берган эди. Император Археология ҳайъатининг раиси граф А.Бобринский эса Туркистон генерал-губернатори вазифасини бажарувчи Н.Гродековга хат ёзиб императорнинг кўрсатмасини етказган.
Бу масала билан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг топшириғига кўра шаҳар полицияси бошлиғи шуғулланди. Унинг 1907 йил 16 февралда берган маълумотигa кўра Аҳмад Яссавий масжидидаги шамдонларни сотиб олиш бўйича музокара олиб боришга Шайхонтоҳур қозилигига номзод Эшонхон Маҳмудхўжаев рози бўлган. Бироқ туркистонлик шайхлар узоқ давом этган тазйиқларга қарамай, шамдонларни сотиш мумкин эмаслигини айтганлар ва уларни ўша вақтда қаттиқ туриб ҳимоя қилганлар. Аммо кейинчалик шамдонлар мақбарадан олиб кетилди.
1918 йил (бундан 107 йил олдин) – Халқ Комиссарлар Советининг қарори билан Россияда, шу жумладан Туркистон ўлкасида ҳам 1918 йил 31 январь юлий тақвимининг охирги куни – 1918 йил 14 февраль григорий тақвимининг биринчи куни деб қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра, 1918 йилнинг 31 январи тугагач, бирдан 14 февраль бошланиши керак эди ва шундай бўлди.
1918 йил (бундан 107 йил олдин) – 31 январь кечаси соат 3:00да Фарғонадан Туркистон Мухториятини ҳарбий куч билан тугатиш учун тўртта замбарак ва тўртта пулемёт билан қуролланган 120 (айрим маълумотларга қараганда 146) кишилик ҳарбий қисм етиб келди. Шу туннинг ўзидаёқ инқилобий қўмита Мухторият ҳукуматига талабнома йўллаб, кундузги соат учга қадар қурол-яроғни топшириш, ваколатларидан воз кечиб, совет ҳукуматини тан олиш шартини қўйди. Мухторият ҳукумати аъзолари большевиклар талабини жавобсиз қолдирдилар. Шундан кейин инқилобий қўмита Мухторият аъзоларини ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди.
1943 йил (бундан 86 йил олдин) – Тошкентда фашизмга қарши оммавий йиғин бўлди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон вакиллари томонидан фронтда жанг қилаётган Туркистон халқларининг миллий ҳарбий қўшилмалари жангчиларига мурожаатнома қабул қилинди.
2017 йил (бундан 8 йил олдин) – қадимги хоразм ёзувини Unicod – Белгиларни кодлаштириш халқаро стандартига киритиш таклифи дастлабки муҳокама учун эълон қилинди. Муҳокамадан сўнг оромий асосдаги хоразм ёзуви 2017 йилнинг 20 июль куни L2/17-054R 2017-07-20 рақами билан Unicod – Белгиларни кодлаштириш халқаро стандартига қабул қилинди. Тадқиқотчи Анвар Матниязовнинг қайд этишича, қадимги Хоразм ёзма ёдгорликлари хоразм тилида ёзилган манбалардан таркиб топган бўлиб, ушбу манбаларнинг милоддан аввалги IV – милодий IX аср оралиғида яратилганлари оромий асосдаги хоразм ёзувида битилган. Милодий X–XIV асрларга мансублари эса араб алифбосига асосланган хоразм ёзувида ёзилган.
2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан Олмалиқ шаҳрининг 2035 йилгача, Ангрен шаҳрининг 2032 йилгача, Чирчиқ шаҳрининг 2035 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режалари тасдиқланди.