Аввал хабар берганимиздек, 14-19 апрель кунлари Қарши шаҳрида камончилар ва паракамончи спортчиларнинг биргаликдаги "Ўзбекистон чемпионати" бўлиб ўтмоқда. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва 12 та вилоятдан 270 нафар камончи ва 52 нафар паракамончи республика чемпиони унвони учун кураш олиб боришмоқда.
15-апрель куни спортчилар мусобақага тайёргарлик кўришган бўлса, бугун мусобақанинг очилиш маросими ва саралаш босқичи бўлиб ўтади. Эртага, 17-апрель куни Олимпиада босқичи, 18-апрель куни эса аралаш жамоалар ўртасида жамоавий MIX баҳслари бўлиб ўтади.
Классик камондан отиш бўйича катталар ва ўсмирлар шунингдек, паракамончилар учун масофа 70 метр; ўсмирлар учун масофа 60 метр, кичик ўсмирлар учун - 30 метр. Compound bow камонидан отадиган параспортчилар учун масофа 50 метрни ташкил қилади.
Барча камончиларга омад тилаймиз!Website I Telegram I Facebook I Instagram I Youtube