#Қутлов
Бугун Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси Отабек Аслоновнинг таваллуд куни
Отабек Аслонов 1982 йил 4 март куни Навоий вилояти Кармана туманида туғилган. 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетининг бакалавриат, 2005 йилда магистратура босқичини тамомлаган.
Журналистика соҳасида дастлабки фаолиятини “Туркистон” (ҳозирги “Ёшлар овози”) газетасида мухбирликдан бошлаган. Навоий вилояти ҳокимлиги муассислигидаги “Дўстлик байроғи” газетасида мухбир, Кармана тумани ҳокимлиги муассислигидаги “Кармана овози” газетасида бош муҳаррир, Навоий вилояти телерадиокомпанияси директори ўринбосари, Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари - вилоят ҳокимининг матбуот котиби лавозимларида фаолият юритган.
О.Аслонов 2014-2024 йиллар давомида халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши депутати сифатида ҳам самарали иш олиб борган.
Турли йилларда "Кўнгил мавжлари", "Соябонин тутиб турган қиз" номли китоблари чоп этилган.
Таниқли журналист О.Аслонов 2019 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлимига раҳбарлик қилиб келмоқда.
💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Отабек Аслоновни таваллуд айёми билан қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook