Ҳарбий сафарбарлик ва жанговар тайёргарлик йўналишидаги хабарлар дайжести
“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан жойларда божхона органларида хизмат қилаётган аёллар иштирокида турли спорт тадбирлари ва мусобақалар ташкил қилинмоқда.
Қорақалпоғистонлик божхоначи аёллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ўтказилган "Тўмарис издошлари" спорт мусобақаларида фахрли 2-ўринни эгаллашди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида шаҳодатланган ва эркин ёлланган аёл ходималари ўртасида волейбол, қисқа масофаларга югуриш, шахмат, шашка, дартс ва ПМ ўқотар қуролини тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича бўлиб ўтган спорт мусобақалари муросасиз баҳсларга бой бўлди.
“Аёлга эҳтиром” ҳафталиги доирасида “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида хизмат қилаётган аёллар ўртасида бир қатор спорт турлари бўйича беллашув ташкил қилинди.
Божхона институтининг курсант қизлари бадминтон, арқон тортиш, ўқ отиш ва ҳарбий эстафетада ўзаро беллашишди.
Жиззах вилояти божхона бошқармасида хизмат қилаётган хотин-қизлар дартс, стол тенниси, волейбол, баскетбол саватига тўп ташлаш ҳамда шашка каби спорт турларида ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.
Сурхондарёлик божхоначи аёллар учун волейбол мусобақаси ўтказилди.
Қарши шаҳридаги Ҳарбий авиация институтида вилоятдаги божхоначи аёллар учун пневматик қуролдан ўқ узиш мусобақаси ташкил қилинди.