Малайзияга ташриф доирасида Божхона қўмитаси делегацияси Куала Лумпур аэропорти фаолиятини ўрганишди
Мамлакатнинг бош ҳаво дарвозаси йўловчи ташиш ҳажми бўйича дунёда 35-ўринда туради. Аэропорт орқали йилига ўртача 50 млн. йўловчи ва 1 млн. тонна юк ташилади. Куала Лумпур аэропорти 2024 йилда Global Low-Cost Megahubs рейтингида 1-ўринни қўлга киритган.
Эътиборли томони шундаки, аэропорт орқали йўловчиларнинг ҳаракати ва бунда божхона назорати жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилган.
Делегация вакиллари аэропортда божхона хизмати иши билан яқиндан танишиб, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнлари, бунда қўлланилаётган усуллар ва техник воситаларни кўздан кечиришди.