Ушбу ояти каримани муфассир Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ қуйидагича шарҳлаганлар:
“Аллоҳ таоло бу умматдан мўмин-мусулмонларни ўзларидан олдин китоб берилганларга ўхшамасликка чақирмоқда. Зеро уларнинг орзу ҳаваслари кўпайгач, Аллоҳ уларга нозил қилган китобни ўз қўллари билан ўзгартирдилар, уни арзон баҳога сотдилар, унга амал қилмасдан юз ўгирдилар, унинг ўрнига турли ўйлаб чиқилган фикрлар ва сўзларга эргашдилар, Аллоҳнинг динига амал қиламиз деб, ўзларидан бўлган кишиларга эргашдилар, Аллоҳни қўйиб, ўз роҳиблари ва пешволарига суяндилар. Шундай қилиш билан уларнинг қалблари касалликка чалинди ва панд-насиҳат олмайдиган бўлишди. Натижада на Аллоҳнинг хушхабарлари билан қалблари эриди, на ёмон амалларнинг жазоси билан қўрқитилганда эриди”.
Қалбнинг қотишида кўплаб сабаблар бор. Уларнинг энг асосийларидан:
1) гуноҳни кўпайтириб, маъсиятда бардавом бўлиш;
2) фарз амалларни Аллоҳ айтгандек бажармаслик;
3) ҳаром амалларни хотиржам бажариш.
Зеро Аллоҳ Қуръони каримда шундай деган:
https://t.me/JinChiqarishRuqya
Аллоҳ таоло бандаларнинг ўз саркашликлари сабаб уларнинг қалбларини қотириб, бемеҳр ва бешафқат қилганининг сабабини келтирмоқда.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қалбнинг қорайиш сабабларини зикр қилиб, қуйидаги ҳадисларини айтганлар:
Ушбу ҳадиси шарифдан маълум бўладики, мусулмон киши гуноҳ қилиши билан қалбнинг қорайишини ва унинг касаллигини зиёда қилади. Қалбнинг касалланиши бу – бир банданинг Аллоҳ таолога бўлган итоатидаги сусткашлик ва бандадан талаб қилинадиган солиҳ амалларга бўлган бепарволикни келтириб чиқариши демакдир. Зеро, бандаларнинг амаллари яхши ёки ёмон бўлиши унинг қалбидаги сакина, қаноат, сабр ва иффатига қаралади. Аммо ёмон амаллар бажаришида эса унинг бесабрлиги, гуноҳларга енгил қараши, дунёга ҳаддан ошиқ муҳаббат қўйиши, орзу-ҳавасларининг кўплигидан келиб чиқиб баҳоланади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бутун вужудга ўз таъсирини ўтказувчи қалбга эътибор қаратганлар.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар:
1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
Демак мўмин банда ҳуда-беҳуда нарсаларга кулиши, вақтини фақат ўйин-кулгуга сарфлаши ҳам қаблни қорайтириб, уни ўлдиради, ва натижада қалбда касаллик пайдо бўлиб, атрофдагиларга нисбатан шариатда тақиқланган нафрат, ҳасад, гумон каби хатти-ҳаракатларни содир эта бошлайди.
Ҳикоят қилинишича, олис бир қишлоққа табиблар бориб, шу ерлик аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқчи бўлишибди. Табиблар шикоят билан келган беморларга бирма-бир ташхис қўйиб, муолажа қилишибди. Аммо шунча беморлар орасида бирортаси ҳам қалб касаллигидан шикоят қилмабди. Илгари бундай ҳолатга дуч келмаган табиблар бунинг сабабини ахтара бошлашибди. Қишлоқнинг ҳавоси ва сувида ёки яна қандайдир шифобахш жиҳатлари бордир, дея гумон қилишибди. Аммо бирорта ҳам тахминлари тўғри чиқмабди. Ниҳоят, бунинг сирини қишлоқ аҳлидан сўрашса, кексалари шундай дейишган:

“Ўз аҳдларини бузганлари сабабли уларни лаънатладик ва қалбларини бешафқат (меҳрсиз) қилиб қўйдик” (Моида сураси, 13-оят).
Аллоҳ таоло бандаларнинг ўз саркашликлари сабаб уларнинг қалбларини қотириб, бемеҳр ва бешафқат қилганининг сабабини келтирмоқда.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қалбнинг қорайиш сабабларини зикр қилиб, қуйидаги ҳадисларини айтганлар:
“Агар мўмин киши бир гуноҳ қилса, унинг қалбида бир қора доғ пайдо бўлади. Агар у тавба қилиб, гуноҳдан қайтиб, истиғфор айтса, у йўқолади. Аммо гуноҳни зиёда қилса, у қора доғ ҳам кўпаяди ва натижада бутун қалбини ўраб олади” (Имом Термизий ривояти).
Ушбу ҳадиси шарифдан маълум бўладики, мусулмон киши гуноҳ қилиши билан қалбнинг қорайишини ва унинг касаллигини зиёда қилади. Қалбнинг касалланиши бу – бир банданинг Аллоҳ таолога бўлган итоатидаги сусткашлик ва бандадан талаб қилинадиган солиҳ амалларга бўлган бепарволикни келтириб чиқариши демакдир. Зеро, бандаларнинг амаллари яхши ёки ёмон бўлиши унинг қалбидаги сакина, қаноат, сабр ва иффатига қаралади. Аммо ёмон амаллар бажаришида эса унинг бесабрлиги, гуноҳларга енгил қараши, дунёга ҳаддан ошиқ муҳаббат қўйиши, орзу-ҳавасларининг кўплигидан келиб чиқиб баҳоланади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бутун вужудга ўз таъсирини ўтказувчи қалбга эътибор қаратганлар.
“Огоҳ бўлингларки, танада бир парча гўшт бор. Агар у тузалса, бутун тана тузалади. Агар у бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлингларки, у қалбдир”, деганларини эшитганман” (Имом Бухорий ривояти).
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар:
1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Кулгуни кўпайтирмангизлар, зеро кўп кулиш қалбни ўлдиради” (Имом Бухорий ривояти).
Демак мўмин банда ҳуда-беҳуда нарсаларга кулиши, вақтини фақат ўйин-кулгуга сарфлаши ҳам қаблни қорайтириб, уни ўлдиради, ва натижада қалбда касаллик пайдо бўлиб, атрофдагиларга нисбатан шариатда тақиқланган нафрат, ҳасад, гумон каби хатти-ҳаракатларни содир эта бошлайди.
Ҳикоят қилинишича, олис бир қишлоққа табиблар бориб, шу ерлик аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқчи бўлишибди. Табиблар шикоят билан келган беморларга бирма-бир ташхис қўйиб, муолажа қилишибди. Аммо шунча беморлар орасида бирортаси ҳам қалб касаллигидан шикоят қилмабди. Илгари бундай ҳолатга дуч келмаган табиблар бунинг сабабини ахтара бошлашибди. Қишлоқнинг ҳавоси ва сувида ёки яна қандайдир шифобахш жиҳатлари бордир, дея гумон қилишибди. Аммо бирорта ҳам тахминлари тўғри чиқмабди. Ниҳоят, бунинг сирини қишлоқ аҳлидан сўрашса, кексалари шундай дейишган:
“Биз ғийбат, ҳасад, кўролмаслик, кек ва адоват каби иллатлардан ҳазар қиламиз. Бирор кимсага нисбатан бундай муносабатда бўлмаймиз. Аксинча, ўзаро ҳурмат ва иззатда яшаймиз. Ана шунинг учун ҳам бирортамизнинг қалб касаллигидан шикоятимиз йўқ”.