Ruqya-dam solish


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


ТИБ ВА ДАМ
RUHIY BARQARORLIGINI YO`QOTGANLAR UCHUN
Murojaat uchun:
+998972726114

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Islom.uz dan repost
Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Ислом дини таълимотида инсон ўзи яшаб турган ватанини, динини, оиласини ҳимоя қилиши энг улуғ амаллардан эканлиги таъкидланган. Ватан ҳимояси учун ҳарбийлар сафида туриш ҳам динимизда улкан савобли амал саналади.
Табароний ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло розилиги йўлида бир кун чегара ҳудудида посбонлик қилиш бир ой кечалари ибодат қилиб, кундузлари нафл рўза тутишдан афзалдир», деб марҳамат қилганлар.

Ватан ҳимоясида фақат ҳарбий кишилар эмас, балки шу заминда яшаётган барчамиз Ватанни ҳимоя қилишимиз, унинг гуллаб яшнаши йўлида муносиб ҳисса қўшмоғимиз лозим.

Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди», деганлар.
Термизий ривояти.

Юртимиз сарҳадларини қўриқлаб келаётган барча ватандошларимизни тану-жонларини саломат қилсин, қилаётган барча хайрли ишларида Аллоҳ таоло мадaдкор бўлсин!

14 январь — «Ватан ҳимоячилари куни» муборак бўлсин!

🕋 @islomuz


#Кун_дуоси

Шайтондан муҳофаза қилувчи дуо

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар:

أَعُوذُ بِاللهِ العَظِيمِ وَبِوَجْهِهِ الكَرِيْمِ وَسُلْطَانِهِ القَديمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

«Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм», дер эдилар. Агар мана шу дуо ўқилса, шайтон: «Бошқа кунларда ҳам мендан муҳофаза қилинди», деб айтади».

Абу Довуд ривояти.

🔗 https://islom.uz/maqola/23037

🕋 @islomuz

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Mahmud Usmon dan repost
Yaqindagina G’azoda jugutlar qo’nxo’rligi to’xtatilishiga qarshi chiqqan, begunoh bolalarning va ojiza ayollar o’ldirilishidan quvonchini yashirmagan va bombalarda vayrona bo’lgan g’azoliklar yukarı va unda qon yig’layotgan bir onaning rasmini ulashib, “zo’r bo’pti” degan mana bu amerikalik aktyor (ismi James Woords ekan) bugun Kaliforniya yong’inlarida uyi va barcha boyliklari yonib kul bo’lganini aytib yig’lab chiqibdi.
Dunyoning ishlari qiziq.
O’zingga ravo ko’rmas ekansan, nega boshqalarga ravo ko’rding?!
@Mahmud_Usmon


Muslim.uz dan repost
📿 РАЖАБ - ИСТИҒФОР ОЙИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор” (Дайламий ривояти. Ал-Фирдавс (81/1. 247).


📿أَسْتَغْفِرُ اللهَ

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳ”.

📿 أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ”.


📿 أَستغفِرُ اللهَ الَّذي لا إلَهَ إلَّا هو الحيُّ القيُّومُ وأَتوبُ إليه

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳайюл қаййум ва атуубу илайҳи”.


📿 رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

💬Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм”.


📿 سُبْحَانَكَ وَبِحَمْدِكَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

💬Ўқилиши: “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атуубу илайк”.


📿 سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

💬Ўқилиши: “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илаҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк”.


📿 اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

💬Ўқилиши: “Аллоҳумма иннака афуввун кариймун туҳиббул афва фаъфу ъанний”.


📿 أَللَّهُمَّ مَغْفِرَتُكَ أَوْسَعُ مِنْ ذُنُوبِي وَرَحْمَتُكَ أَرْجَى عِنْدِي مِنْ عَمَلِي

💬Ўқилиши: “Аллоҳумма мағфиротука авсаъу мин зунуубий ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.


📿 أسْتغفرالله ربي من كلّ ذنبٍ وأتوبُ إليه

💬Ўқилиши: “Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атуубу илайҳ”.


Даврон НУРМУҲАММАД


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Жавоб вариантлари
Ким қайси бирини танлади?

1. Қошиқ

2. Шиша идиш-стакан

3. Қошиқ

Яна вариант бўлса, айтиб юборинглар!


https://t.me/JinChiqarishRuqya


#тестсиновимтиҳон

Рухий касалликлар шифохонасига ташриф буюрган меҳмон директордан сўради:
🔴"Беморни шифохонага ётқизиш керакми ёки йўқми, буни қандай аниқлайсизлар?"

Директор жавоб берди:
🔴"Биз ваннани сув билан тўлдирамиз ва беморга учта нарса берамиз: қошиқ, шиша идиш ва челак. Ундан ваннадаги сувни бўшатишни сўраймиз. Унинг танлаган усулига қараб, шифохонага ётқизиш керакми ёки йўқми, қарор қиламиз."

Меҳмон айтди:
🔴"Бу жуда осон-ку! Албатта, челакни ишлатиш керак, чунки у қошиқ ва шиша идишдан каттароқ..."

Директор жавоб берди:
🔴"Йўқ, илтимос, бундай қилманг. Соғлом одам ...

@ Сиз қайси йўлни танладингиз?

Изоҳларда жавоб қолдиринг!

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Ўтган йил Аллоҳнинг фазли ва марҳаматига тўла йил бўлди…
Кўп гуноҳлар қилдик, У беркитди.
Ибодати ҳаққича ибодат қилмадик, аммо ризқимизни бераверди.
Неъматларига муносиб шукр қила олмадик, аммо У зиёда қилаверди.
Бечораларга зулм қилдик, бизни ҳалок қилмади….

Аллоҳим!
Гуноҳларимизни сатр қилгин…
Неъматларингни зиёда қилгин…
Аллоҳим!
Бизга Ўзингга муносиб муомала қилгин. Агар бизнинг қилмишларимизга муносиб муомала қилсанг аниқ ҳалок бўламиз!

Йилингиз хайрли ва баракали бўлсин!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


https://t.me/JinChiqarishRuqya


#Нақднеъмат

Тез насиб этиладиган неъмат нима эканини биласизми?

- Инсон ўз фарзанди ортида намоз ўқиши ёки масжидда атрофга назар солганида, фарзандларининг намоздан сўнг ўтириб, Раббиларини зикр қилаётганини, вирд-дуоларини такрорлаётганини кўриши.

- Уйига қайтганида эса иффатли, садоқатли аёлини ва ҳаё-иффат либосига бурканган қизларини учратиши.

Оятда айтилганидек: "Парвардигоро, бизларга жуфти ҳалолларимиз ва зурриётларимиздан кўз қувончини ҳадя эт ва бизларни тақводорларга имом (пешво) қилгин!"

Доктор Аҳмад Исо ал-Маъсаровий

https://t.me/JinChiqarishRuqya


#إنَّ أوَّلَ النَّاسِ يُقْضَى يَومَ القِيامَةِ عليه رَجُلٌ اسْتُشْهِدَ، فَأُتِيَ به فَعَرَّفَهُ نِعَمَهُ فَعَرَفَها، قالَ: فَما عَمِلْتَ فيها؟ قالَ: قاتَلْتُ فِيكَ حتَّى اسْتُشْهِدْتُ، قالَ: كَذَبْتَ، ولَكِنَّكَ قاتَلْتَ لأَنْ يُقالَ: جَرِيءٌ، فقَدْ قيلَ، ثُمَّ أُمِرَ به فَسُحِبَ علَى وجْهِهِ حتَّى أُلْقِيَ في النَّارِ، ورَجُلٌ تَعَلَّمَ العِلْمَ، وعَلَّمَهُ وقَرَأَ القُرْآنَ، فَأُتِيَ به فَعَرَّفَهُ نِعَمَهُ فَعَرَفَها، قالَ: فَما عَمِلْتَ فيها؟ قالَ: تَعَلَّمْتُ العِلْمَ، وعَلَّمْتُهُ وقَرَأْتُ فِيكَ القُرْآنَ، قالَ: كَذَبْتَ، ولَكِنَّكَ تَعَلَّمْتَ العِلْمَ لِيُقالَ: عالِمٌ، وقَرَأْتَ القُرْآنَ لِيُقالَ: هو قارِئٌ، فقَدْ قيلَ، ثُمَّ أُمِرَ به فَسُحِبَ علَى وجْهِهِ حتَّى أُلْقِيَ في النَّارِ، ورَجُلٌ وسَّعَ اللَّهُ عليه، وأَعْطاهُ مِن أصْنافِ المالِ كُلِّهِ، فَأُتِيَ به فَعَرَّفَهُ نِعَمَهُ فَعَرَفَها، قالَ: فَما عَمِلْتَ فيها؟ قالَ: ما تَرَكْتُ مِن سَبِيلٍ تُحِبُّ أنْ يُنْفَقَ فيها إلَّا أنْفَقْتُ فيها لَكَ، قالَ: كَذَبْتَ، ولَكِنَّكَ فَعَلْتَ لِيُقالَ: هو جَوادٌ، فقَدْ قيلَ، ثُمَّ أُمِرَ به فَسُحِبَ علَى وجْهِهِ، ثُمَّ أُلْقِيَ في النَّارِ.

الراوي : أبو هريرة |
📚 صحيح مسلم الصفحة أو الرقم: 1905📚.

Ривоят қилувчи: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу.
"Қиёмат куни биринчи бўлиб ҳисоб-китоб қилинадиган киши - шаҳид бўлган одамдир. Уни олиб келинади ва Аллоҳ унга берган неъматларини эслатади. У буларни тан олади.

Аллоҳ сўрайди: "Бу неъматлар учун нима амал қилдинг?"
У жавоб беради: "Сенинг йўлингда жанг қилдим, ҳатто шаҳид бўлдим."
Аллоҳ айтади: "Ёлғон айтдинг! Сен одамлар 'Жасур экан!' дейишлари учун жанг қилдинг. Ва дарҳақиқат, шундай дейилди."
Сўнг буюрилади ва у юзтубан судралиб, дўзахга ташланади.

Кейин илм ўрганиб, уни бошқаларга ўргатган ва Қуръон ўқиган одам келтирилади. Аллоҳ унга ҳам неъматларини эслатади. У ҳам буларни тан олади.

Аллоҳ сўрайди: "Бу неъматлар билан нима қилдинг?"
У жавоб беради: "Илм ўргандим, уни бошқаларга ўргатдим ва Сен учун Қуръон ўқидим."
Аллоҳ айтади: "Ёлғон айтдинг! Сен одамлар 'Олим экан!' дейишлари учун илм ўргандинг, 'Қори экан!' дейишлари учун Қуръон ўқидинг. Ва дарҳақиқат, шундай дейилди."
Сўнг буюрилади ва у ҳам юзтубан судралиб, дўзахга ташланади.

Сўнгра Аллоҳ кенг ризқ ва турли мол-дунё ато этган бой одам келтирилади. Аллоҳ унга ҳам неъматларини эслатади. У ҳам буларни тан олади.

Аллоҳ сўрайди: "Бу неъматлар билан нима қилдинг?"
У жавоб беради: "Сен яхши кўрадиган ҳар бир йўлда сарфладим, молимни Сен учун инфоқ қилдим."
Аллоҳ айтади: "Ёлғон айтдинг! Сен одамлар 'Сахий экан!' дейишлари учун шундай қилдинг. Ва дарҳақиқат, шундай дейилди."
Сўнг буюрилади ва у ҳам юзтубан судралиб, дўзахга ташланади."

Манба: Саҳиҳи Муслим, 1905-ҳадис

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Аллоҳим!

Жисмларни касал қиладиган,
Қалбларга қайғу олиб кирадиган,
Эр-хотинни ажратиб юборадиган,
Гўдакларни етимга айлантирадиган,
Турмуш қуришни ортга сурадиган,
Одамни тирноққа зор этадиган

ҳар қандай сеҳр ва кўзнинг таъсирини чиппакка чиқар.

Парвардигорим!

@Muqim Mahmud

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Abdulqodir Samarqandiy dan repost
ЯНГИ ЙИЛ
1. Янги йил олдида турибмиз. Шу муносабат ила шуни эслатиб ўтар эдимки, ўзаро алоқалар роҳат учун, ҳамдардлик учун, қўллаб-қувватлаш учун, суяш учун жорий қилинган. Ички хотиржамлигингизни сиздан тортиб оладиган кимсалар ва нарсалар сизга керак эмас. Дўстини ўзгартираверадиганлар сизга керак эмас. Бугун бу ерда, эртага бошқа ерда бўладиганлар сизга керак эмас. Ўзгаларга иккинчи имконият бўлишдан воз кечинг. Менюдаги иккинчи танлов бўлманг. Доимо сизни ҳаммадан олдинга қўядиганлар билан бирга бўлинг. Нафсий парчаланишнинг ўрни сизнинг ҳаётингиз эмас, руҳий шифохонадир!

2. Янги йил олдида турибмиз. Инсонлар билан алоқадарингизни тузатинг. Аразлаган яқинингиз, алоқани узган қариндошингиз, узоқлашган дўстингиз билан алоқани боғланг. Дунёйимиз уни аразлаш ва узоқлашиш билан ўтказишдан анча қисқадир. Дунёйимиз хусумат қилишга арзимайди. Кишиларнинг қалбини синдириб, сўнгра уларнинг жанозасида кўз ёши тўкишимиздан нима фойда?! Тирикликда унинг олдига бормадик. Шу муносабат билан шуни айтиб ўтаманки, бу банддаги нарсалар юқоридаги банддагиларга зид эмас. Биламизки, алоқалар уйга ўхшайди. Баъзисини таъмир қилиш керак, баъзисини эса бузиш!

3. Янги йил олдида турибмиз. Ёдингиздан чиқмасин, бу дин сиз билан ҳам, сизсиз ҳам ғалаба қозонади. Масжидга бормасангиз кимдир бориб уни обод қилаверади. Қуръон тиловат қилмасангиз кимдир уни ўқийверади. Карвон Аллоҳ томон кетаверади. У фақатгина жаннат эшиги олдида тўхтайди. Карвонда бўлмасангиз зиён қилувчи қават сиз бўласиз!

4. Янги йил олдида турибмиз. Ёдингиздан чиқмасин, ҳақ билан ботил ўртасидаги жанг токи Исрофил алайҳис салом Сурни чалгунича давом этади. Ботил қанчалар кучли бўлмасин барибир мағлуб бўлади. Ҳақ қанчалар заиф кўринмасин барибир ғолиб бўлади. Ўрнингизни аниқлаб олинг. Энг аҳмоқ инсон дунё учун охиратини сотган инсондир. Бундан ҳам аҳмоқроқ инсон бировнинг дунёси учун охиратини сотган инсондир!

5. Янги йил бошида турибмиз. Аллоҳ билан алоқангизни тузатинг. Агар кеча олмаётган гуноҳингиз бўлса билинг, ҳаммамиз гуноҳкормиз. Тавбани бошлаш имкони бу!

6. Янги йил олдида турибмиз. Қуръондан кундалик вазифа қилиб олинг. Уни тарк қилмасликка ҳаракат қилинг. Зикрлардан вирдларингиз бўлсин. Қанчалар банд бўлманг, уни тарк қилманг!

7. Янги йил олдида турибмиз. Яширин амалингиз бўлсин. Озгина садақами, бир бурда нонми, беморга олиб берадиган бир қути дори бўлсада ҳеч ким билмайдиган, фақат Аллоҳ биладиган хайр ишингиз бўлсин. Йил бўйи зуҳо намозни тарк қилманг. Таҳажжудга ҳаракат қилишга қасд қилинг. Буни ҳатто хотинингиз сезмасин!

8. Янги йил олдида турибмиз. Нимадир фойдали иш қилинг. Фойдали китоб ўқишми, манфаатли кўрсатув томоша қилишми, илмий давраларда иштирок қилишми, ижтимоий лойиҳаларга қўшилишми ва ҳоказо…!

9. Янги йил олдида турибмиз. Билингки, кўпчилик муносиб инсонни кутади. Аммо озчилик ўша муносиб инсон бўлишга ҳаракат қилади. Кўпчилик ўрим-йиғим мавсумини яхши кўради. Аммо ер ҳайдашни, уруғ экишни, суғоришни, ўғит беришни яхши кўрадиганлар оз. Бир жойда ўтириб орзу қиладиганлардан бўлиб қолманг!

10. Янги йил олдида турибмиз. Ўтган йили вафот қилганларнинг бари ўлишини билмаган эди. Улар ўлимни ўзларидан узоқда деб ўйлашган эди. Намозни худди охирги намозни ўқиётган инсон каби ўқишга амр қилинганимиздек, янги йилни ҳам худди охирги йилни яшаётгандек эҳтиёт бўлиб яшашга уринишмиз керак!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov


#душманингизниазобланг

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Ким шу дунёда Аллоҳ таолони эслаш, У Зотни бир деб билиш, У Зотдан мағфират сўраш ва У Зотга итоат этиш билан шайтонини азобламаса, охиратда шайтони уни дўзах ўти билан азоблайди.

Хуллас, иккисидан бири бўлиши муқаррар.
Ё у шайтонини азоблайди, ё шайтони уни азоблайди".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-12-28

https://t.me/JinChiqarishRuqya


#исломванасронийлик

Бир вақтлар насроний поп ҳар куни мусулмон шайх ҳузурига бориб, уни Ислом динидан чиқишга ва насронийликни қабул қилишга таклиф қиларди. У доим шундай сўзларни такрорларди:

“Эй шейх, сен ҳар куни беш марта намоз ўқиб, рўза тутиб, ўзингни тортишга мажбур этяпсан. Сен оддий ҳаётни мушкуллаштиряпсан, чўчқа гўштини емайсан... Худо сенинг бу ишларинга эҳтиёж сезмайди.

Агар сен қутқарилишни истасанг, фақат бир нарсани қабул қилсанг, яъни "Худо ўз ягона ўғли"ни дунёга юборганини ва у сенинг гуноҳларинг учун ўлганини қабул қилсанг, сен ўзингни қутқарасан. Худо ерга тушиб, сенинг гуноҳларинг учун ўлганини қабул қилсанг, сен жаннатга кирасан!”

Бу поп ҳар куни шайх ҳузурига келар ва шу сўзларни такрорларди. Унинг бу такрорли сўзлари шайхнинг ҳаётини қийнагани учун, шайх ундан қутулишнинг йўлини излар эди.

Шайх бир неча марта ўйлаб кўрди, то ки Аллоҳ унга ажойиб бир фикр берди. У ўзининг катта ёрдамчисини чақириб, деди: “Эртага насроний поп келганда, сен бироз кут, кейин менга кел ва қулоғимга шунчаки пичирлаб қўй!”

Эртасига поп ҳар кунигидек келди, ўтирди ва ўзининг одатий хикоясини айта бошлади. Шунда ёрдамчи шайхга яқинлашиб, у айтганидек, қулоғига пичирлаб қўйди.

Шайхнинг кўзларидан ёш оқиб кетди! Поп эса шошилиб, шайхнинг нима учун йиғлаганини билиш истаги билан сўради:

“Эй шайх, нима бўлди?”

Шайх: “Мен ҳозир гапиришни истамайман.”

Поп: “Тинчлан, шайх, бизга нима бўлганини айт!”

Шайх: “Менга жуда ёмон хабар келди, Жабраил ўлиб қолибди!”

Поп ҳазил билан кулди: “Сен ахмоқмисан! Малаклар ўлмайди!”

Шайх: “Агар малаклар ўлмайдиган бўлса, унда малакларнинг Раббиси қандай қилиб ўла олади?!
Нима учун сенлар Унинг Илоҳ эканини айтасиз ва яҳудийлар Унга қарши чиқиб, уни ўлдирганини айтасиз!”

Поп шундан беҳол бўлиб қолди. У шайхнинг сўзларини эшитиб, ўзини йўқотди.

Шундай қилиб, шайхнинг хикояси ва попнинг жавоби мусулмонлар орасидаги ҳақиқатни яна бир бор исботлади.

Аҳмад Дийдот

https://t.me/JinChiqarishRuqya


#хушхабар

Танадаги ёмон руҳ (жин)нинг заифлик белгилари ва унинг чиқиб кетиш яқинлиги

💎 Руқия қилинган мой суртганда, руқия қилинган сув ичганда ёки руқия қилинган сув билан ювинганда таъсирланиш

💎 Руқия пайтида, Қуръон ўқиш ёки тинглаш пайтида, зикр пайтида ёмон руҳ(жин)нинг йиғлаши ёки инграши

💎 Даволаниш дастури ёки руқия кучайтирилганда, тошмалар ва кўкарган жойларнинг сезиларли пайдо бўлиши

💎 Ибодат ва намозга иштиёқ, кўнгил кенглиги ва бу ишларда енгиллик ҳис қилиш

💎 Уйқуда роҳатланиш, тушлар кўриш имконияти ва қўрқинчли тушларнинг камайиши, масалан итларнинг сиздан қочиши ёки сиз баъзи ҳайвонлар ёки ҳашаротларни ўлдираётганингизни кўриш

💎 Ухлаш пайтида оғриқ ва инграш овозларини эшитиш

💎 Асабийлик, ғазаб, бақириш, жанжал ва бегоналашиш каби хулқий аломатларнинг камайиши

💎 Баъзи оғриқлар ва бош оғриғининг йўқолиши ёки заифлашиши

💎 Беморнинг ёмон руҳ(жин)ни кўпроқ бошқара олиши ва унга танани бошқаришга, айниқса руқия пайтида имконият бермаслиги

💎 Ёмон руҳ(жин)нинг танада кўп ҳаракатланиши, бемор доимий ёки узоқ вақт давомида, айниқса қорин ёки елка соҳасида унинг ҳаракатини ҳис қилиши

💎 Васваса ва қўрқувнинг камайиши, бемор ҳис қиладиган катта енгиллик ва булар ҳақида ўйламаслик

💎 Касал, озғин ёки ўлим олдидаги ҳайвонларни тушда кўриш, масалан касал мушук, касал ит кўриш

💎 Тушда овқат емаслик ёки сизга тушингизда тақдим этилган овқатни рад этиш, айниқса тушдаги овқатларни янгилаш масаласида

💎 Руқия пайтида кучли ҳолсизлик, ҳаракатлана олмаслик ёки қўл-оёқларнинг жуда секин ҳаракатланиши

Бу белгилар даволаниш муваффақиятли кетаётганини ва ёмон руҳнинг заифлашганини кўрсатади.

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Улуғлар суҳбати
Суҳбатлар улуғи

Жалолиддин Румий дўсти Шамс Табризийдан сўради:

"Нафснинг оловини қандай ўчириш мумкин?"
Шамс жавоб берди: "Истиғно билан. Истиғнони ўрганинг, ўғлим. Зеро, ким бирор нарсадан воз кечса, озод бўлади."
Румий сўради: "Инсонлар-чи?"
Шамс айтди: "Улар икки турлидир: сизни тарк этишни истаганлар эшик тирқишидан йўл топадилар, дўстлигингизни хоҳлаганлар эса қояни ўйиб бўлса ҳам йўл топадилар."

Истиғно нима?
Истиғно - инсоннинг Аллоҳдан бошқа ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслик, моддий нарсаларга ёки бошқаларга бахт топиш учун суянмаслик ҳис-туйғусидир.

Истиғнони ҳаётимизда қандай қўллаш мумкин?

* Шукр ва қаноат:
. Ҳар қандай неъмат учун, қанчалик кичик бўлмасин, Аллоҳга шукр қилиш
. Борига қаноат қилиш, йўққа ачинмаслик

* Камтарлик:
. Бу дунёда ҳеч нарса бизники эмаслигини англаш, барча нарса Аллоҳдан эканлигини билиш
. Бошқалардан ўзини устун қўймаслик, уларнинг ҳис-туйғуларини ҳурмат қилиш

* Зуҳд:
. Моддий истаклар ва нафсни жиловлаш
. Маънавий ва руҳий қадриятларга эътибор қаратиш

* Сабр:
. Қийинчиликларга дош бериш
. Мақсадларга эришишда шошилмаслик

Инсонлар билан муносабатда қандай бўлиш керак?

* Сизни тарк этмоқчи бўлганлар билан:
. Кетишларини осонлаштириш, ҳурмат кўрсатиш ва яхши муносабатларни сақлаб қолиш

* Дўстлигингизни истовчилар билан:
. Дўстликка дўстлик билан жавоб бериш, ҳурмат кўрсатиш ва қўлдан келганча ёрдам бериш

Хулоса:
Жалолиддин Румийнинг ҳикмати бизни бахт ва хотиржамлик йўлига етаклайди. Бу йўл Аллоҳдан бошқа ҳамма нарсадан истиғно қилиш ва инсонлар билан чиройли ахлоқ ва саховат билан муомала қилишдан иборат.

https://t.me/JinChiqarishRuqya




#Мазлумнинг ноласи

Сеҳргар ва унга буюрма берганларга айтинг, мен соғлигимни йўқотдим.

Айтинг унга, оиламдан ва севганларимдан узоқлашдим...

Айтинг унга, оғриқдан ухлай олмайман.

Айтинг, у қувонсин, лекин унутманг айтишни - Аллоҳ мени севгани учун синовга солди...

Айтинг унга, менинг азобларим менга савоб, унга эса гуноҳ бўлади...

Айтинг унга, нажот келади, қувонч яқин, у эса дини ва дунёсини йўқотди...

Айтинг унга охират азоблари ҳақида, сеҳргар ҳеч қачон ютуққа эришмаслиги ҳақида...

Айтинг унга, мен азобланаман ва Аллоҳдан ҳаққимни олишини сўрайман.

Айтинг унга, Аллоҳ золимларни фақат янада адашувга солади.

Осмонга йўллаган хабарим абадий қолади:
Аллоҳ менга кифоя ва У энг яхши вакилдир.

https://t.me/JinChiqarishRuqya


Abdulqodir Samarqandiy dan repost
ОЛДИН ЗАРАРНИ ДАФ ҚИЛИНГ
Рибога ботган бўлсангиз таҳажжуд ўқишингизни, саҳарлар бедор бўлишингизнинг нима фойдаси бор?!
Шариатда олдин зарарни даф қилинади, сўнгра фойда жалб қилинади. Ўзингиз монополист бўлсангиз, рибога пул олсангиз, пул берсангиз нафл намозларингиз, рўзаларингиз, саҳар бедор бўлишингиз сизни қутқаришига ишонасизми?!
Сизнинг олдингизда битта йўл бор. Олдин ҳаром пулингиздан қутилинг, тавба қилинг, сўнгра нафл ибодатларингиз, дуоларингиз қабул бўлади иншааллоҳ!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дуо қабул бўлиши учун луқмани ҳалоллаш кераклигини бот-бот тушунтирар эдилар!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov




#Мазҳаббошимизни таниб олайлик

Абу Ҳанифа
Нўъмон ибн Собиъ роҳматуллоҳ алайҳ

Салафларнинг қалблари ва бизнинг қалбларимиз ўртасидаги фарқ

Бир куни Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи масжид муаззини ортида хуфтон намозини ўқидилар. Муаззин "Залзала" сурасини қироат қилди.

Намоз тугаб, одамлар масжиддан чиқиб кетишгач, масжидда фақат Имом Абу Ҳанифа ва муаззингина қолди.

Муаззин айтади: "Абу Ҳанифага қарасам, у ўтириб, чуқур ўйга толган ва оғир нафас олаётган эди. Ўзимча: "Туриб кетай, токи қалби мен билан банд бўлмасин", деб ўйладим. Масжиддан чиқдим ва мойи оз қолган қандилни (мойли чироқ) қолдирдим. Тонг отганда қайтиб келдим..."

У ҳамон ўша жойида ўтириб: "Эй зарра мисқоличалик яхшиликка яхшилик билан, зарра мисқоличалик ёмонликка ёмонлик билан жазо берувчи Зот! Қулинг Нўъмонни дўзах ўтидан асра ва кенг раҳматинг ичра киритгин", дея илтижо қиларди.

Муаззин айтади: "Кирсам, қандил ҳамон ёниб турибди".

Имом Абу Ҳанифа: "Қандилни олмоқчимисан?" деди (у ҳали ҳам хуфтон вақти деб ўйлаётган эди).

Мен: "Эй Имом, тонг отиб қолди!" дедим.

Абу Ҳанифа: "Кўрганларингни сир сақла", деди.

Сўнг икки ракаат намоз ўқиди ва хуфтоннинг таҳорати билан биз билан бомдод намозини ўқиш учун ўтирди. Имом вафот этгунларича бу воқеани ҳеч кимга айтмадим.

Уларнинг ҳоли шундай эди, бизнинг ҳолимиз-чи!?

Манбалар:
[Тарихи Бағдод: (13/355)]
[Ал-Вофий бил-вафайот: (27/91)]

https://t.me/JinChiqarishRuqya

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.