Аҳволимиз
Кўр бизнинг аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз
Жойи келган чоғида виждони пулга сотамиз
Ўғлимизга на адаб,на фан,на яхши сўйламак
На Худони буйруғи бўлган улум¹ ўрготамиз
Коримиз шундан иборат бўлди ушбу вақтда,
Ўнтадин бедона боқиб ёз-у қиш сайротамиз.
Ҳамда ҳар кун такяларда наша кўкнори чекиб,
Баччаға кокил солиб, оҳ-воҳ илан ўйнотамиз.
Қаримиз, боёнимиз, балки бу вақт аҳволдамиз,
Ногаҳон кўрсак агар бир бесоқолни қотамиз.
Ўртадан чиқса агар миллатни яхши суйгучи,
Биз ани даҳрий² санаб, тўфангча бирла отамиз.
Келингиз, ёшлар, зиёлилар, бу кун ғайрат қилинг,
Ухлаганларни агар Қодир эсак уйғотамиз
Абдулла Қодирий
©