Alimoff dan repost
Наушникларнинг мияга таъсири ҳақида
Олимлар узоқ вақт мобайнида наушниклардан фойдаланишнинг мия ва умумий соғлиққа зарари ҳақида кўплаб тадқиқотлар ўтказган. Бу ускуналарда юқори децибелдаги овозларни тинглаш наинки эшитиш қобилиятига, балки марказий нерв тизимига ҳам салбий rel='nofollow'>таъсир кўрсатиши мумкин.
Мияга доимий овоз сигнали тушиб туриши нейронларнинг нормал ишлашини қийинлаштиради. Бу эса диққатнинг пасайиши, мия чарчоғи ва кун давомида ортиқча оғриқларга сабаб бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда узоқ муддатли фойдаланиш миянинг маълум функцияларига қайтариб бўлмайдиган зарар етказиши эҳтимолга яқин. Масалан, кучли децибелдаги овозлар ва шовқинларнинг мунтазам таъсири невроз, уйқусизлик, ва ҳатто депрессияга олиб келиши мумкин.
Энг кўп зарар келтирувчи турлардан бири бу — ички қулоққа жуда яқин каналларнинг ичига кирадиган наушниклар. Уларнинг яқинлиги овоз босимини оширади ва қулоқнинг ичидаги сезувчан тўқималарга кучли таъсир кўрсатади. Шунинг учун наушниклардан фойдаланишда овоз баландигини 60% даражада сақлаш ва кун давомида умумий тинглаш вақтини 4 соатдан оширмаслик тавсия этилади.
Шунингдек, замонавий актив шовқинни тўхтатувчи (ANC) наушниклар ҳам диққатни камайтириши ва атроф-муҳит овозларини ажратиш қобилиятини сусайтириши мумкин. Бу миянинг табиий атроф-муҳит билан алоқасини сусайтиришга олиб келади.
🧠@nurbekalimov