Koʻngil ozodadur... dan repost
ҚУРАМАТОВ ЎЛАНИ
Тошпўлат акага
Ҳов, Қурама, айланайин Қурама-ёв,
Ўлан айтмай сенда яшаб бўлама-ёв,
Тулпорларинг, тулпор минган шунқорларинг
Куйламасам менинг кўнглим тўлама-ёв.
Жилғаларинг жилдираши жонга ёқар,
Сойларингда сувлар эмас, шарбат оқар.
Жамолингни бир кўрай деб кундуз қуёш,
Оқшомлари оймомо ҳам тўймай боқар.
Боболарим от чоптирган далалар-эй,
Момолардан мерос қолган аллалар-эй.
Келажакдан гўзал достон айтиб берар
Эндигина тили чиққан болалар-эй.
Кийик кўзли қизларинг ‒ ой парчалари,
Сулув экан, гўё товнинг арчалари.
Шер билакли ўғлонларинг шаҳдин кўрдим,
Элим деган жўмард экан барчалари.
Ўланларим булоқдайин қайнаб ётар,
Куйла дея дўмбирамни қийнаб ётар.
Юрагида олови бор ёш-яланглар
Манов товда ўлан айтиб ўйнаб ётар.
Ҳов, Қурама, айланайин Қурама-ёв,
Ўлан айтмай сенда яшаб бўлама-ёв...
Икром ИСКАНДАР
Тошпўлат акага
Ҳов, Қурама, айланайин Қурама-ёв,
Ўлан айтмай сенда яшаб бўлама-ёв,
Тулпорларинг, тулпор минган шунқорларинг
Куйламасам менинг кўнглим тўлама-ёв.
Жилғаларинг жилдираши жонга ёқар,
Сойларингда сувлар эмас, шарбат оқар.
Жамолингни бир кўрай деб кундуз қуёш,
Оқшомлари оймомо ҳам тўймай боқар.
Боболарим от чоптирган далалар-эй,
Момолардан мерос қолган аллалар-эй.
Келажакдан гўзал достон айтиб берар
Эндигина тили чиққан болалар-эй.
Кийик кўзли қизларинг ‒ ой парчалари,
Сулув экан, гўё товнинг арчалари.
Шер билакли ўғлонларинг шаҳдин кўрдим,
Элим деган жўмард экан барчалари.
Ўланларим булоқдайин қайнаб ётар,
Куйла дея дўмбирамни қийнаб ётар.
Юрагида олови бор ёш-яланглар
Манов товда ўлан айтиб ўйнаб ётар.
Ҳов, Қурама, айланайин Қурама-ёв,
Ўлан айтмай сенда яшаб бўлама-ёв...
Икром ИСКАНДАР