Бир одам ўзининг хотинига ошиқ экан. Бир мухбир аёл маъшуқа хотин билан гаплашяпти:
- Бунга қандай эришдингиз? Гўзаллигингиз биланми? Пазандалигингиз биланми? Кўп бола туғиш биланми? Нима билан?
- Оиладаги тотувлик, бахт, аввало, Аллоҳнинг тавфиқи билан, қолаверса, аёлнинг зукколиги билан бўлади. Мол-давлат ҳам, пазандалик ҳам, серфарзандлик ҳам иш бермайди. Қанчадан-қанча бой аёллардан эрлари безор. Серфарзанд аёлларнинг қанчасини эрлари ёқтирмайди, ҳатто улар билан ажрашиб кетади. Ўта пазанда аёллар ҳам эрлари эътибор бермаётганидан шикоят қилиб қоладилар.
- Хўш, у ҳолда сиз бунга қандай эришдингиз?
- Эрим ғазабланганда бошимни эгиб, жим турдим.
- Нигоҳингиз қандай бўлди?
- Эрга ҳаргиз тик қараб бўлмайди. Эрлар жуда зукко бўладилар. Фақат ерга қараб туриш лозим.
- Хонадан чиқиб кетса ҳам бўлмайдими?
- Асло! У ҳолда эр, хотиним мендан қўрқяпти, деб ўйлайди. У то ҳовуридан тушиб олгунига қадар ёнида бўлиб туриш керак.
- Хўш, кейин нима қиласиз? Аразлайсизми? Бирон ҳафта гаплашмай қўясизми?
- Асло! Бу жуда ёмон одат. Аллоҳ асрасин. Аразлайверсангиз, эрингиз вазиятга одатланиб олади. Кейин унинг саркашлиги баттар ортиши мумкин.
- Хўп. Унда нима қиласиз?
- Эрим бироз ўзига келиб қолганидан кейин ётиб дам олади. Мен ишларимни қилиб оламан. Икки соатлардан кейин бир чойнакда чой дамлаб, ёнига кираман ва, чой ичасизми, дейман. Чунки айни ўша пайтда эримнинг роса чой ичгиси келиб турган бўлади. Буни биламан. Ширин гапираман. Шу пайт у узр сўрай бошлайди.
- Гапларига ишонасизми?
- Ҳа, албатта. Чунки мен ўзимга ишонаман. Аҳмоқ эмасман.
- Ҳеч сиз ҳам ғазабланасизми?
- Йўқ, асло!
- У ҳолда ғурурингиз қаерда қолди?
- Менинг ғурурим эримнинг ризосида, ширин турмуш тарзини ҳосил қилишда. Эр билан хотин ўртасида ғурур бўлмайди. Унинг олдида ҳамма кийимларингизни ечиб юборасиз-ку. Шундан кейин ҳам ғурур қоладими?
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-09-20
@IkromSharif