Бир одам бозорда туясини сотди. Туяни сотиб олганлар уни кушхонага (ҳайвон сўядиган жойга) олиб кетишди. Туя кушхонага киришдан бош тортди. Барча уринишлар бефойда эди. Бир тажрибали одам “Туянинг эгасини чақиринглар” деди. Зудлик билан туянинг аввалги эгасини олиб келишди. У одам жониворнинг арқонидан тутиб, аста қадам ташлади. Туя изма-из унга эргашди. Уни сотиб олганлар пичоқларини кўтариб, жониворни сўйишга чоғландилар. Лекин туянинг олдинги эгасида бошқа фикр бор эди. У пичоқ кўтарганларга “Менга ишониб, изимга эргашаётган жонзотга қандай хиёнат қиламан?! Қандай алдайман?!” деди-да, олган пулларини сотиб олганларга қайтариб берди. Туяни кушхонадан етаклаб чиқаётганда, “Менга жонини ишониб топширган, омонат қилган жониворни ҳеч қачон сотмайман” деб қасам ичди.
Сизга ишонч билдирган кишига хиёнат қилишдан, уни алдашдан жудаям эҳтиёт бўлинг. Унинг ишонган кишиси бўлинг.
Нозимжон Ҳошимжон
@IkromSharif
Сизга ишонч билдирган кишига хиёнат қилишдан, уни алдашдан жудаям эҳтиёт бўлинг. Унинг ишонган кишиси бўлинг.
Нозимжон Ҳошимжон
@IkromSharif