Muzaffar.uz dan repost
МИШ-МИШЛАР ҚАНДАЙ ТАРҚАЛАДИ?
Артистлар қачонгача халқни чалғитиб, масхаравозлик қилишади?!
Адаб юзасидан оиласи, дўстлари ва яқинлари даврасидагина кўрсатилиши мумкин бўлган видеолавҳалар билан пиар қилиш жонларига тегмадими?
Ёки шунчалик савиялари пастми?
Яна кимдир сал ғашига тегадиган изоҳ ёзса, тамом! Ер билан битта қилиб, булғаб ташлашади.
Энг ёмони нима, биласизларми?
Халқ ҳаёт-мамоти бўлган масалалар, мавзулар қолиб, кимнингдир эри, боласи, Луизанинг к..и, қўшиқ қоровулларнинг дахмазалари-ю, Валининг хотинини... муҳокама қилиб ўтиради.
Бугун "Эзгу амал" фондида Андижонлик Имронбекнинг отаси билан учрашишимиз керак эди. Учрашиб, бир маълумотнома камлиги учун ўғлим иккаласини Республика онкология илмий текшириш марказига жўнатдим. Ўзим яна бир ҳужжат учун бошқа бир идорага югурдим.
Иш жойида ўтирган иккита чала ўрис, чала ўзбек танноз, икки финжон қаҳвани дамлаб, бир дунё мижозни бамайлихотир куттириб, Аргентинадан қайтаётиб, турбулент оқимга тушиб қолган Муниса учун қайғуриб ўтиришар эди:
– Яхшимикан ўзи? Самолёт қўнибдими?
– Ваааай... Гапирма. Представь такую ужас. Беш соат турбулент зонада бўлиш даҳшат-ку. Томи кетиб қолгандир.
– А ребенок? Говорят, если ребенок в турбулентность попадет, то хана!
– Дааа... Эшитганман. Мозговой штурм бўлади. У детей же иммунитет слабый. Жинни бўлиб қолиши ҳам мумкин...
– Кал эри нимага бирга қайтмабди. Ҳаммаси ифлос! Бир гўр-де эркаклар...
Уларга кескинроқ мурожаат қилган кекса онахонни жеркиб ташлашгач, сабр косам тўлди. Шарт телефонимни қўлимга олиб, ёлғондакам овозимни баландлатдим:
– Мунис, яхшимисан? Эсон-омон қўндингми? Эринг, маллавойинг яхшими? Қаттасан? Тошкентда? Яхши... Манми? Ягона дарчадаман. Ёнимда холанг ҳам навбатда турибди (табиийки, Мунисанинг "холаси" бақрайиб қолди). Иккита чулчит хизматчи эса сани томи кетиб қолган дейишяпти. Боланг ҳам турбулент бўлиб, энди мияси яхши ривожланмасмиш... Кейин, кал эринг нега бирга учмади? У ғирт ифлосмиш! Ҳа... шулар айтишяпти. Нима, уларни расмга оволайми? Судга берасанми? Ҳозирда...
Шундан сўнг бақрайиб қолган иккала хизматчига телефон камерасини тўғриладим.
Улар жон ҳолатда камерани ўчиришни илтимос қилиб, бақириб юборишди.
Энг кўп гапиргани эса ялинишга тушди:
– Жоон опа. Шуни ўчиринг. Пожалуйста! Умоляю... Келинг, опоқи. Мунисанинг холасиман демайсизми?
Кейин менга юзланиб мўлтиради:
– Сиз кими бўласиз?
– Менми? Уни Аргентинада туғдирган гинекологман. Етарлими?
Улар бараварига анграйиб қолишди. Кейин аввал холага, кейин менга керакли маълумотномани беришгач, қуюқ хайрлашишди.
Лекин икки қадам узоқлашмай, мени чиқиб кетди деб ўйлаган қизлардан бири телефонга ёпишиб, қайноқ хабарни тарқата бошлади.
– Слишиш, кто к нам пришла. Гинеколог Мунисы. Да... алдамаяпман. Такая стерва. Нервная. У тугдирган бола ким бўларди энди? Нима, расмга оволмабманми? Не успела...
Шарт ортимга қайтиб, рўпарасида пайдо бўлиб, тиржайдим;
– Оволинг! Муниса роса хурсанд бўлади. Судга далил керак-ку...
Овози ўчди бечоранинг.
Гуррр кулги кўтарилди.
Ана шунақа, ҳурматли артистлар!
Бўлар-бўлмас видеоларингни тарқатиб, ёлғон-яшиқлар болалашига фақат ўзингиз сабабчисиз.
Муаззам Иброҳимова.