🤔Шоирлар амири
Шоир Аҳмад Шавқий қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Кутилмаганда ходимнинг келтирган хабари Аҳмад Шавқийни шошириб қўйди: “Ал-Азҳар университети шайхи Муҳаммад ал-Аҳмадий аз-Заваҳирий шахсан сиз билан учрашгани келяпти!” Аҳмад Шавқий ўрнидан турди, Ал-Азҳар шайхининг истиқболига шошилди. Шайхни кутиб олар экан, салом-аликдан сўнг Ал-Азҳар шайхидан ташрифининг сабабини сўради. Шайхнинг жавоби бундай бўлди: “Сизнинг ёнингизга мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юбордилар. Бу кеча Расулуллоҳ тушимга кирдилар ва менга сизнинг олдингизга бориб, у зот сизга мунтазир эканларини айтишимни буюрдилар...”
Бир неча кундан кейин шоир Аҳмад Шавқий вафот этди.
Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ ҳар қачон Аҳмад Шавқийни эсласа: “Шавқий раҳимаҳуллоҳ деманглар, балки Шавқий розийаллоҳу анҳу денглар”, дер эдилар.
Ҳақиқатан, ҳеч бир шоир Пайғамбар алайҳиссаломга Аҳмад Шавқийчалик кўп ва хўб наът айтган эмас.
📚"Ҳидоят" журналидан
🧰@HidoyatUz