Суд тизимига бўлаётган норозилик асосан судьяларнинг қўпол муомаласи ортидан келиб чиқмоқда.
Менимча, судьяларнинг устидан бериладиган аксар шикоятларга уларнинг тарафлар билан бўлган қўпол ва номақбул муомаласи сабаб бўлмоқда.
Баъзи судьялар юзага келган муаммони тарафларга ҳушмуомалалик билан тўғриликча тушунтирса, ўша тараф, у фуқаро бўладими, адвокатми ёки ташкилот вакилими ҳеч қандай эътироз билдирмасдан кетади. Лекин баъзилардаги кибр ва манманлик ҳаммасини йўққа чиқаради.
Фикримча, одамларда судларга бўлаётган эътироз ва норозиликнинг асосий қисми кичик-кичик муаммолардан келиб чиқади. Бироқ, айрим судьяларнинг тарафлар билан қўпол ва номақбул муносабати ўша кичик муаммоларни жиддий тус олишига сабаб бўлади.
Мисол учун, фуқаро адвокати бошқа вилоятда эканини айтиб, судни масофадан ўтказишни илтимос қилди дейлик. Шу вақтда судья вазиятни борича тушунтириб, ҳозирда онлайн суд хонаси бандлигини ва шу сабабли судни бошқа кунга қолдириши мумкинлиги айтса, ҳаммаси жойида бўлади. Ҳеч кимда эътироз бўлмайди. Лекин манман ва кибрли судья муаммони борича тушунтириш ўрнига қўполлик билан онлайн суд ўтказиш ҳақида бир кун олдин ариза берилмагани ва тўлов тўланмаганини айтиб, фуқарога тўнғиллайди. Натижада, ўша фуқарода ва унинг бошқа вилоятда турган адвокатида бирдан норозилик юзага келади ва дарров шикоят ёзишга киришади.
Бир масалага икки хил ёндашувни кўряпсиз-а? Натижаси ҳам кўриняпти-а?
@Hazratali_uz