Мамлакатимизда 25 ноябрдан бошлаб «Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик» тадбирлари бошланди.
Ушбу тадбирларнинг мақсади — мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш, бу борада кенг жамоатчилик вакиллари, мутахассислар, халқаро ташкилотлар ва бошқа шу соҳага алоқадор инсонлар фикрини ўрганиш, давлат томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлида барчани бирлаштиришдан иборатдир.
Туманимиздаги 21-сонли умумтаълим мактабида Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Нуруллаева, туман маънавият бўлими ходими Ш.Ахмедова ҳамкорлигида ўтказилган "Қизларни, йигитларни оилавий ҳаётга тайёрлашда нималарга эътибор бериш лозим?", "Биз зўравонликка қаршимиз" мавзуларида тадбирлар мавзуси ҳам шу ҳақда бўлди.
Тадбирда вилоят ХТБ ходими А.Саидов, туман маҳаллалар уюшмаси раҳбари Г.Матмуратова ва тегишли масъуллар қатнашди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва керакли маълумотларга эга бўлдилар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги
матбуот хизмати.