ЗАКОТНИ МЕН БЕРАМАНМИ ЁКИ ОТАММИ?
CАВОЛ: Мен савдо соҳасида ишлайман. Нисобдан ошган молим бор. Деярли ҳар куни алмашиниб сотилади. Мол отамнинг ихтиёрида. Бунга закот хукми қандай бўлади? Отамга вожиб бўладими ёки менгами?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мол кимники бўлса, ўша киши закот беради. Бу ҳақда Имом Сарахсий шундай дейдилар:
والزكاة تجب على المالك
яъни: “Закот молнинг эгасига вожиб бўлади” (“Ал-Мабсут” китоби).
Закот қуйидаги нарсаларда вожиб бўлади:
1. Тилло, кумуш, қоғоз пуллар, қимматли қоғозлар ва тангалар;
2. Тижорат моллари, яъни олди-сотди қилинадиган ҳар қандай нарса;
3. Чорва моллари – туя, мол, қўтос, қўй, эчки, от;
4. Деҳқончилик маҳсулотлари.
Закотни ҳисоблаганда тилло, кумуш, қоғоз пуллар, қимматли қоғозлар ва тангаларга тижорат молларининг қийматини қўшиб ҳисоблайди. Бир кишининг тилла, кумуш, қоғоз пуллар, қимматли қоғозлар ва тижорат моллари энг камида 85 гр тилло ёки унинг қийматига етса ҳамда яна бир йил ҳожатдан ортиқча бўлиб, камаймасдан турса, молининг қирқдан бирини закот сифатида бериш шарт бўлади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди:
وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ.
яъни: “(Эй, мўминлар!) Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз, зора (шунда) раҳм қилинсангиз” (Нур сураси 56-оят).
Тижорат моли ҳар куни янгиланиб турса ҳам, нисобга етганидан бир йил ўтгач, унинг қирқдан бирини закот сифатида муҳтожларга чиқариш фарздир. Валлоҳу аълам.
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI