#Хадис_1294📕
Шеър айтиш,ёзиш ва эшитиш хакида◀️〽️▶️🗒️🩷
Урва розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Оишанинг ҳузурида Ҳассонни сўка бошладим. Бас, у: «Уни сўкма! У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мудофаа қилар эди», деди».
🪶Икки шайх ривоят қилишган.
Шарҳ:😍
Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари бўлишлари билан бирга, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ҳақидаги бўҳтонга ишонган оз сонли одамлардан бири эди. Бу иш учун у кишига дарра урилган ҳам эди. Аммо шунга қарамай, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳуни ўз ҳузурларида сўкилишига йўл қўймадилар. Чунки у киши ўз шеъри билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилган эдилар. Бундан шоир мусулмон бўлса, шеърлари Исломга хизмат қилса, катта мартабаларга эришиши мумкинлиги келиб чиқади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳассонга масжидда минбар қўйиб берар эдилар. У унинг устида туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан фахланар ёки у зотни мудофаа қилар эди. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, Аллоҳ Ҳассонни, модомики, Расулуллоҳни мудофаа (ёки Фахр) қилар экан, Руҳул Қудус ила қўллайди», дер эдилар».
🪶Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Шарҳ:😍
Бундан кези келганда масжидда ҳам шеър ўқиш мумкинлиги чиқади. Ҳа, мухолифлар ила маънавий жабҳада кураш олиб боришда шеър катта ўрин тутган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу қуролдан жуда ҳам унумли фойдаланганлар.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазо умрасида Маккага кирганларида Абдуллоҳ ибн Равоҳа у зотнинг олдиларида:«Бани кофирлар, сизлар у зотнинг йўлин очинглар.Бугун у зотга нозил бўлганла урурмиз, қочинглар.Бир урушки, ул бошни танадан жудо килур.Бир уришки, ул дўстни дўстдан жудо килур», деб борарди».Шунда Умар унга:«Эй Ибн Равоҳа! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида ва Аллоҳнинг ҳарамида шеър айтасанми!?» деди.Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:«Уни тек қўй, эй Умар! Албатта, бу улар учун ўқдан кўра тезроқдир», дедилар».
Шарҳ: 😍
Дарҳақиқат, беҳудага «Тил яраси тиғ ярасидан кучлироқ» дейилмаган. Демак, кези келганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига тушиб олиб ҳам, ҳарами шарифнинг ичида ҳам шеър айтиш жоиз экан.
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга юзтадан кўп мажлисда ўтирдим. У зотнинг саҳобалари шеър айтишар, жоҳилият ишларидан баъзиларини эслашар эди. У зот бўлсалар сукут сақлар ва гоҳида уларга табассум қилиб қўяр эдилар».
🪶Иккисини Термизий ривоят қилган.
Шарҳ:😍
Бундан улуғларнинг ҳузурида ҳақ шеърни айтиш мумкинлиги чиқади.
@HADISLAR_TOPLAMIII✔️

Sıdra🟤
@HADISLAR_TOPLAMIII✔️