✔️АБУЛҚОСИМ КУНЯСИНИ ОЛИШ ЖОИЗМАС
#Хадис_1292💜
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биздан бир киши ўғил кўрди ва уни Қосим деб номлади. Шунда токи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрамагунимизча унинг исмини куня қилиб олмай тур, дейишди. Бас, у зот: «Менинг исмим ила номлайверинглар, аммо куням ила куняланманглар», дедилар».
✔️Тўртовлари ривоят қилишган.
Шарҳ:😍
Арабларда куня тушунчаси бор. Унда ота-она эҳтиром юзасидан ўз исми билан эмас, бош фарзанди исми олдига «абу» ёки «умму» қўшимчалари қўшиб чақирилади. Буни «куня» дейдилар. Отани Абу Фулон деб, онани Умму Фулон деб чақирилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари Абул Қосим эканлиги ҳаммамизга маълум. Саҳобалардан бирлари ўғил кўрганда исмини Қосим қўйибди. Шунда қандайдир ноқулайликни англаган бошқа саҳобалар ҳалиги отага: «Сен ўғлингни исми ила куняланмай тур. Аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрайлик. Бу ишни қилса бўладими ёки йўқми?» деганлар. Ўша иш ҳақида сўралганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг исмим ила номлайверинглар, аммо куням ила куняланманглар», дедилар». Чунки, Қосимнинг маъноси тақсимловчидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига Аллоҳ таолодан нозил бўлган ваҳийни тақсимлайдилар. Кишиларга ўзларига яраша мақомларни тақсимлайдилар. У зот одамлар орасида ўлжаларни тақсимлайдилар. Бу нарса у зотнинг ўзларига хосдир. Бошқалар бунда у зотга шерик бўлишлари мумкин эмас.
Келаси ривоятлар ҳам биринчи ривоятни таъкидлаб келади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир киши: «Эй Абул Қосим!» деб нидо қилди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бурилиб қарадилар. Шунда у: «Эй Расулуллоҳ! Мен сизни кўзда тутганим йўқ. Фалончини чақирувдим», деди. Шунда Набиюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Исмим ила номланинглар, куням ила куняланманглар», дедилар».
✔️Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким исмим ила номланса, куням ила куняланмасин. Ким куням ила куняланса, исмим ила номланмасин», дедилар».
Шарҳ:😍
🟤Демак, икки ишдан бирини қилишга изн бор.
🟤 Иккисини жамлаб қилишга рухсат йўқ❗️
@HADISLAR_TOPLAMIII✔️