Кимки одамларнинг мақтовига учса, у фитналангандир.
Одамларнинг мақтовига учган киши учун кибр ва манманлик хавфи бор. Мақтов туфайли пайдо бўладиган бу икки иллат ҳам ҳалокатлидир.
Ҳасан розияллоҳу анҳу дейди: «Умар розияллоҳу анҳу қўлида қамчини ушлаб ўтирган эди, ёнида одамлар ҳам бор эди. Шу пайт Жоруд ибн Мунзир келиб қолди.
– Бу Робиъа қавмининг саййидидир! – деб юборди биттаси.
Буни Умар ва унинг ёнида ўтирганлар, шунингдек Жоруднинг ўзи ҳам эшитди. Жоруд яқинлашгач, Умар қўлидаги қамчиси билан уни савалай бошлади. Шунда Жоруд:
– Мен нима қилдим, сизга нима бўлди, эй амирал мўминин? – деди.
– Мен нима қилдим, сизга нима бўлди, деяпсан, ҳозир айтилган сўзларни эшитмадингми?!
– Анавининг оғзидан чиққанини эшитдим, деди Жоруд (лекин унга эътибор бермадим, деган маънода).
– Бу сўзлар туфайли қалбингга кибр ва манманлик аралашиб қолишидан қўрқдим. Шунинг учун бўйнингни бир эгиб қўяй, дедим».
Мақтовнинг яна бир фитнали жиҳати мақтовни эшитган кишининг суст бўлиб қолишидир. Негаки у шаънига ёғилаётган мақтовлардан маст, ўзидан мамнун ва тўла рози. Шунинг учун ўз устида ишлашга ҳожат йўқ. Ўз устида ишлаш учун эса инсон, лоақал, ўзини нималардадир қосир ҳисоблаши керак. Тиллар мақтовга югурар экан, мақтовни эшитаётган киши «ҳақиқатан ҳам шундайман» деган гумонга боради. Шунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Қачонки биродарингни юзига мақтасанг, гўё унинг бўйнига устара тортибсан» Ибн Муборак ривояти.
Аслида, мақталаётган киши мақтовчидан кўра ўз аҳволини яхшироқ билади. Агар у ичидаги барча сирларидан, хотирида кечаётган нарсаларнинг ҳаммасидан мақтовчини огоҳ этса, мақтовчи уни мақташдан тийилган бўларди. Шунинг учун ҳам Мутафаккир дейди: «Қачон бир мақтов, олқиш эшитсам, ўзимни кичраяётгандек кўраман».
“Унвонул баён”дан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.