Бокс ва UFC оламининг иккита энг машҳур ринг-анонсерлари Майкл Баффер ҳамда Брюс Баффер ота бир, она бошқа ака-ука эканлигини билармидингиз? Уларнинг ўзи ҳам анча кеч билган.
Майклнинг ота-онаси эрта ажрашиб кетишган. Отаси бошқа штатга кўчиб ўтган. Онаси эса Майкл 6 ёшлигида вафот этиб, уни ўгай ота-она катта қилган.
Отаси бошқа оила қурган ва шу оиласида Брюс туғилиб вояга етган. Улар бир-бири ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган. 1989 йилда отаси ака-укаларни таништирди ва учраштирди.
Иккиси ҳам спорт медиаси соҳасида фаолият юритгач, Бафферлар компаниясига асос солишди. Бугунгача бу компания 500 миллион доллар атрофида даромад қилган. Ака-укалар жуда иноқ ва бизнесда ҳам бирга муваффақиятли иш юритишяпти. Майкл боксда, Брюс эса UFCда ўз йўналишида биринчи рақам ҳисобланади.
t.me/Davron_Fayziev