#Илмий муаммо
Эртага душанба. Одатдаги кун тартибимга кўра, фарзандларимни мактабга ташлаб кейин ишга ўтаман. Иккинчи синфда ўқийдиган қизимнинг сумкасини кўтарганимда ҳар сафар ажабланаман. Бу сумка нега бунчалик оғир?! Ўзи, мавжуд меъёрларга кўра, сумка оғирлиги қанча бўлиши керак?
Ўзбекистонда Санитария қоидаларига кўра (0341 16-сон, 2017 й.) ўқувчи сумкасининг умумий оғирлиги:
• 1—2 синфда 1,5 кг; • 3—4 синфда 2 кг; • 5—6 синфда 2,5 кг; • 7—8 синфда 3,5 кг; • 9—11 синфларда 4 килодан ошиб кетмаслиги белгиланган.
Аммо, амалда ўқувчилар сумкасининг оғирлиги мавжуд талабларга тўғри келмайди. Тартибни бир ташкилот белгилаган, бошқаси эса бузган! Маълумки, оғир сумкалардан фойдаланиш ёш авлод жисмоний ривожланишига жиддий хавф туғдиради.
Ҳозирда қандай мавзуда илмий иш қилай деб юрган (педагог) тадқиқотчиларга маслаҳат: мана шу ҳам битта илмий муаммо. Бундай тадқиқотлар албатта мамлакатимиздаги ёш авлод "юк"ини анча енгилашишига хизмат қилади!
Каналга обуна бўлинг!👉https://t.me/DM_Ilmiytadqiqot