Чуст туманиида Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди
2025 йил 4-феврал куни Чуст туманидаги 74-сонли умумий ўрта таълим мактабида буюк мутафаккир ва шоир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан ёрқин маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида ўқитувчилар ўртасида “Навоий асарлари билимдони” номли танлов ташкил этилди. Унда иштирокчилар шоирнинг бой илмий-адабий мероси, асарларининг мазмун-моҳияти ва бадиий қимматини чуқур англаш борасида билимларини синовдан ўтказдилар. Беллашув қизғин баҳс ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
Тадбир якунида ғолиб ва фаол иштирокчилар ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
https://t.me/Chusttumanhokimligi