Чуст тумани Маданият марказида Рақамли технологиялар вазирлигининг Сайёр қабул учрашуви бўлиб ўтди
Учрашувда ахборот-коммуникация технологиялари, мобил алоқа ва интернет тармоқлари, IT тадбиркорлик йўналишларида қатнашчилар томонидан кўтарилган 20 дан зиёд масалалар кўриб чиқилиб, уларнинг аксарият қисмига ўша жойнинг ўзида ечим топилган бўлса, ўрганилиши муддат талаб этадиган мурожаатлар юзасидан соҳадаги тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарларига кўриб чиқиб, ижобий ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, соҳада олиб борилаётган амалий ишлар, янгилик ва ислоҳотлар, аҳолига яратилаётган қулайликлар борасида фикр-мулоҳазалар алмашилиб, йиғилганларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Сайёр қабул учрашувида Рақамли технологиялар вазирининг маслаҳатчиси Жамшид Эгамбердиев, вилоят ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Ахунбабаев, вазирликнинг мурожаатлар бўлими бошлиғи Жамолиддин Пўлатов, вилоят ҳудудий шўъбаси бошлиғи Расулжон Холматов, вилоятдаги масъул мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги масъуллари иштирок этишди.