💬Ўзбекистоннинг чекка ҳудудида ишловчи ходимларга қандай имтиёзлар берилади?
📌Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарорига кўра, олис ҳудудларда жойлашган мактабларда бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига иш стажидан (умумтаълим муассасасида ишлаган даври) келиб чиқиб қуйидагича устамалар тўланади:
🟣6 ойдан – 3 йилгача – 10 %;
🟣3 йилдан – 5 йилгача – 20 %;
🟣5 йилдан – 10 йилгача – 30 %;
🟣10 йилдан – 15 йилгача – 40 %;
🟣15 йилдан ортиқ – 50 %.
📄Шунингдек, Президентнинг ПФ–6108-сон Фармонида биноан олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.
📄Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон Фармонида келтирилишича, бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланган.
🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot
👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!