Byudjet xodimlari


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ҳамкорлик учун: @TalimHamkor
Мурожаат учун: @Byudjet_aloqa
@Byudjet_xodimlari барча давлат ташкилотлари ҳодимларини ўзида жам қилган ягона канал!!
Канал мавзусига мос хабарлар бўлса бизга юборинг.Биз каналга чиқарамиз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


⚡️Мактабларда III чоракнинг сўнгги ўқиш куни 20 март (пайшанба) бўлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

Демак, умумий ўрта таълим мактабларида 20 март (пайшанба) III чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, IV чорак 28 март (жума) кунидан бошланади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


#диққат

​​​​⚡️​ Дарс бериш жараёнини қизиқарли қилишни истовчи устозлар диққатига!

🔥 Ҳар бир ўқитувчи: Дарсни шовқинсиз ўтиш, дарс жараёнини қизиқарли қилиш ва барча учун севимли устоз бўлишни истайди! Лекин бирор бир замонавий метод билмасангиз бу орзуларни тушингизда кўраверинг.)

🎁  Шу вазиятда сизга, «Креатив педагог» интенсив курси орқали «энг топ методларни» ўрганишни тавсия этамиз! Бу орқали сиз:

Синфни 1 дақиқада тинчлантириш;
Саёҳат методи орқали қийин мавзуни тушунтириш;
Автофокус методи билан барчанинг диққатини дарсга қаратишни ўрганасиз!

🎁 Бундан ташқари «турли қизиқарли кўргазмалар ва электрон китобча» бонус тарзида барчага берилади!

😍 Бунинг учун ҳозироқ 👉 @Krepeduz_admin профилига «Методларни олмоқчиман» деб ёзиб қолдиринг.

Каналимиз 👉 @Kreativ_Pedagog


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📸📸
💠Ҳар йилги меҳнат таътили (отпуск) ҳақида гаплашамиз

🟣меҳнат таътилининг давомийлиги қанча бўлиши керак?

🟣ундан йилда 2 марта фойдаланса бўладими?

🟣таътил даврида ходим “болничний”га чиқиши мумкинми?

🟣таътильда ходим ишдан бўшай оладими?

🟣янги ишга кирган ходим қанча вақтдан кейин меҳнат таътилига чиқа олади?

🟣йиллар давомида фойдаланилмаган таътильдан кейинчалик бирданига фойдаланиш мумкинми?

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📸📸
🎞Ходимга иш куни давомида дам олиш учун қанча танаффус берилиши керак?

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

💠 Хотин-қизлар куни ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олинади?

8 март (шанба) Хотин-қизлар куни;
9 март (якшанба) — дам олиш куни;
10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

21 март (жума) — Наврўз байрами;
22 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
23 март (якшанба) — дам олиш куни.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.


🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


🔺Тошкент вилоятидаги боғча ходими болаларни гимнастика таёқчаси билан урди

🟣Паркент туманидаги мактабгача таълим ташкилотида жисмоний тарбия йўриқчиси болаларни қўли ва гимнастика таёқчаси билан урди. Шу боғчанинг бошқа тарбиячиси ҳам болаларга қўпол муносабатда бўлган.

🟣Тошкент вилояти Паркент туманидаги боғчада тарбиячилар болаларга қўпол муносабатда бўлгани аниқланди. Вилоят ММТБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

🟣Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 6 январ куни тумандаги 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида соат 17:00 атрофида содир бўлган.
Муассасада жисмоний тарбия йўриқчиси вазифасида фаолият юритадиган П.А. тарбияланувчиларни гимнастика таёқчаси билан туртиб, қаторга туришга ундаган.

🟣Ўрганишлар давомида ташкилотнинг тарбиячиси Ш. М. ҳам болалар билан қўпол муносабатда бўлгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар ўрганилиб, муассасанинг жисмоний тарбия йўриқчиси ҳамда тарбиячи билан тузилган шартнома Меҳнат кодексига асосан бекор қилинди.
Болалар омбудсмани ҳа
м ҳолатга муносабат билдирган.

🟣Унга кўра, 28 феврал куни Паркент туманидаги болалар боғчасида тарбиячи А.П. томонидан тарбияланувчилар З.Р. (2018 йилда туғилган, қиз бола) ва С.М. (2019 йилда туғилган ўғил бола)ларнинг қулоғидан тортиб, юз ва бош қисмларига бир неча маротаба ургани видеоёзувда қайд қилинган.

🟣Ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда, вояга етмаган болаларга нисбатан тан жароҳати етказилгани фактини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган.

Манба

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


👨‍⚕️Тиббиёт ходимлари учун қонунчиликда қандай рағбатлантиришлар назарда тутилган?

1️⃣. Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорлар учун 1 миллион сўмгача устамалар мавжуд

🟣Бунда таълим муассасасини тугатиб (ёки битирувчи босқич талабаси), янги ишга кирган ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар уларнинг биринчи уч йиллик меҳнат фаолияти учун белгиланади.
Мазкур тоифадаги шифокорлар учун ҳар ойда:
✔️биринчи йил учун — 1 миллион сўмдан;
✔️иккинчи йил учун — 750 минг сўмдан;
✔️учинчи йил учун — 500 минг сўмдан махсус ойлик устамалар тўлаб борилади.
 
2️⃣. Тиббиёт муассасасининг юқори малакали тиббиёт ва фармацевтика ходимларига лавозим маошининг 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар тўланади
 
🟣Мазкур устама тиббиёт муассасаси ходимларини рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилади.
Бунинг учун муассасада махсус комиссия тузилади. Ушбу комиссия ҳар бир ходимнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ иш юкламаси, бажарадиган вазифасининг мураккаблиги, иш самарадорлиги, соҳага қўшган ҳиссаси ҳамда бошқа санаш ва ҳужжат билан тасдиқлаш мумкин бўлган 5 та муҳим кўрсаткичларни баҳолаш учун асос сифатида белгилайди ҳамда баҳолашда мазкур кўрсаткичларга асосланади. Бунда, ходимларнинг меҳнатга виждонан муносабати, меҳнат фаолиятида кўрсатаётган юқори натижалари ҳамда касб этикасига риоя этиши инобатга олинади.

🟣Махсус комиссия томонидан ҳар бир кўрсаткич 20 балгача бўлган рейтинг тизимида баҳоланади. Ушбу кўрсаткичларнинг умумий йиғиндиси энг юқори балларда баҳоланган тақдирда 100 бални ташкил этиши лозим.
Махсус комиссия ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасидан бошлаб 5 иш куни ичида ходимларга берилган якуний баҳони тасдиқлайди.

🟣Умумий 100 баллик рейтинг тизими асосида 75 балдан 100 балгача натижага эришган тиббиёт муассасаси ходимлари ойлик маошига қуйидаги тартибда қўшимча ойлик фоизли устамалар белгиланади:

🔺тиббиёт ходимларига:

✔️75 балдан 84 балгача ойлик маошининг 50 фоизгача миқдорида;

✔️85 балдан 94 балгача ойлик маошининг 75 фоизгача миқдорида;

✔️95 балдан 100 балгача ойлик маошининг 100 фоизгача миқдорида.

тиббиёт ходимларидан ташқари бошқа ходимлар учун:

✔️75 балдан 84 балгача ойлик маошининг 25 фоизгача миқдорида;

85 балдан 94 балгача ойлик маошининг 50 фоизгача миқдорида;

✔️95 балдан 100 балгача ойлик маошининг 75 фоизгача миқдорида.

3️⃣. Иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача устамалар тўланади.
Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гачаузайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар тўлаб берилади.

Мазкур ойлик қўшимча устамалар тиббиёт ходимларининг лавозим маошига қуйидаги миқдорларда белгиланади:
тиббиёт муассасасида шифо ўрни ✔️5 тагачани ташкил қилганда — 10 фоиз;
тиббиёт муассасасида шифо ўрни ✔️5 тадан 10 тагачани ташкил қилганда — 20 фоиз;
тиббиёт муассасасида шифо ўрни ✔️10 дан юқорини ташкил қилганда — 30 фоиз.

4️⃣. Мукофот пуллари ҳамда моддий ёрдамлар тўланади.

🟣Бундан ташқари, тиббиёт ходимларига касбий ёки бошқа байрамлар муносабати билан мукофот пуллари ҳам берилади. Бироқ, ушбу мукофот миқдори бир календарь йил мобайнида ҳар бир ходимга икки лавозим маошидан ошмаган ҳолда белгиланиши лозим.

🟣Шунингдек, ходимларга уларнинг мурожаатига кўра ёки тегишли тиббиёт муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси билан яқин қариндошларнинг вафот этиши, оғир жароҳатлар олиш, касал бўлиш, табиий офатлар юз берганда моддий ёрдам кўрсатилади. Бунда юқоридаги моддий ёрдам миқдори ҳар бир тайинланган ҳолат учун ходимнинг бир лавозим маошидан ошмаслиги лозим.Шунингдек, ходимларга муассасанинг жамоа шартномасида ёки бошқа ички локал ҳужжатларида ҳам имтиёз ва рағбатлантиришлар кўзда тутилиши мумкин.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

18.1k 0 414 12 46

🔰ҲУҚУҚЛАРИНГИЗНИ ТИКЛАШДА СИЗГА КЎМАКЛАШАМИЗ.

▪️Сизда ҳуқуқий жихатдан ўз ечимини кутаётган саволлар борми?

▪️Малакали ҳуқуқшунослардан маслаҳат олишни хоҳлайсиз-у лекин имконингиз етмаябдими?

Бу масалада биз сизга кўмаклашамиз.

Эндиликда сиз ҳуқуқий масалаларга оид саволларингизни @Huquqshunos_xizmati_bot манзилига йўллашингиз мумкин.

Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


📄Ипотека кредити учун субсидияга ариза топшириш бошланди. Ариза топширишнинг 2 та йўлини билиб олинг

1️⃣. Давлат хизматлари маркази орқали

🔸ДХМга (Давлат хизматлари маркази) шахсан борасиз.
🔸Паспорт ёки ID картангиз билан мурожаат қилиб, оператор ёрдамида анкета тўлдирасиз.
🔸Аризангиз расмий рўйхатга олинади ва кўриб чиқиш жараёни бошланади.

2️⃣.ЯИДХП орқали онлайн тарзда

🔸my.gov.uz сайтига кириб, шахсий саҳифангизга киринг ёки рўйхатдан ўтинг.
🔸“Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизматини танланг.
🔸Ариза тўлдиринг.
🔸Аризангиз қабул қилингани ҳақида хабар оласиз ва кўриб чиқиш бошланади.

🟣Аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади.

💠Постни субсидияга ҳаракат қилмоқчи бўлган танишларингизга юборинг!

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

27.5k 0 405 16 48

1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

🔺Ўриндошлик асосида ишлаш

🔺Ўриндошлик асосида ишлаш ходимнинг асосий ишидан ташқари алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича асосий ишидан бўш вақтида бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир.

🔺Ўриндошлик асосидаги иш ходим томонидан ўзининг асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёки бошқа иш берувчида (ташқи ўриндошлик) бажарилиши мумкин.

🔺Ўриндошнинг асосий иш жойи, ушбу иш тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида бажарилишидан қатъи назар, ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритилаётган иш берувчидаги ишидир.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


🗓Март ойида Ўзбекистонликлар 13 кун дам олади!

🟣Март ойида учта катта байрам муносабати билан рекорд даражада кўп дам олиш кунлари кузатилади

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

31.4k 1 739 31 42

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📸📸
👨‍⚕️Тиббиёт буюмларини ноқонуний равишда 57 минг 880 долларга сотишга уринган ССБ ходими ушланди

🟣Тошкент вилоятида тиббиёт буюмларини ноқонуний сотишга уринган Соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходими ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

🟣Маълум қилинишича, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходими бошқармага қарашли Махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 57 минг 880 долларга сотишга келишиб, олдиндан 40 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

🟣Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 209-моддасининг (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


❗️Рамазон ойининг ва баҳор фаслининг илк куни барчангизга муборак бўлсин!

Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.


🟣Президент пок ниятлар ижобат бўладиган ушбу қутлуғ ойда жаҳоннинг турли минтақаларидаги уруш-жанжаллар, низо ва адоватлар барҳам топиб, бутун дунёда тинчлик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамкорлик барқарор бўлишини чин дилдан сўраб, дуолар қилишни тилади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


❗️Педагоглар учун аттестация ва устама ҳақ тўғрисида янги тартиблар белгиланди

Асосий ўзгаришлар:

🟣Аттестацияда 86 ва ундан юқори балл олган педагогларга базавий тариф ставкасининг 70% миқдорида устама тўланади;
🟣Устама икки йил давомида фақат олий ва биринчи малака тоифасига эга (ёки сақлаган) педагогларга берилади;
🟣2024 йилдан бошлаб мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларининг психологлари ҳам аттестациядан ўтади. 

Аттестациядан озод қилинадиган педагоглар (2025 йил 1 сентябрга қадар): 

🟣Олий малака тоифасига эга бўлган ва уни 15 йил давомида сақлаб келганлар;
🟣25 йил ва ундан кўп педагогик стажга эга бўлганлар; 
🟣Пенсия ёшига чиқишига 5 йилдан кам вақт қолганлар 
🟣Пенсия ёшида бўлган педагоглар. 

Малака тоифасини тўғридан-тўғри олувчилар: 

🟣25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагоглар; 
🟣Пенсия ёшига чиқишига 5 йилдан кам вақт қолганлар (мавжуд малака тоифаси сақланади); 
🟣Олий малака тоифасига эга бўлган ва уни 15 йил давомида сақлаганлар. 

2025-2026 ўқув йилидан аттестацияга жалб этиладиганлар: 

🟣Мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия ўқитувчилари; 
🟣Пенсия ёшидаги педагоглар; 
🟣Олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар. 

Бу ўзгаришлар педагогларнинг малакасини ошириш ва рағбатлантиришга қаратилган.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

31.4k 0 521 19 59

💠Энди пенсия ёшидаги ўқитувчилар ҳам мажбурий аттестацияга жалб этилади

🟣1-сентябргача олинган тоифалар умрбод амал қилади. Ушбу санадан кейин олинган тоифа сертификатлари ҳар 5 йилда янгиланиши керак.

🟣Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

29.9k 1 314 44 38

🗓 Расмий Рамазон тақвими эълон қилинди

🟣Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Рамазон тақвими эълон қилинди.

🔺Яқинларга юбориб, уларни ҳам хабардор қилиб қўйинг.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


📆Расман: Рамазон ойининг биринчи куни 1 март, шанба кунига тўғри келади — Ўзбекистон мусулмонлари идораси

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


💬Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаш тартиби қандай?

🟣Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра, ҳар йилги асосий меҳнат таътилини ва битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқи белгиланган.

🔺Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 226-моддасига асосан ҳар йилги асосий меҳнат таътилини ва битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи жумласига қуйидагилар киради:

🔺иш йили давомида ҳақиқатда ишланган вақт;
🔺ходим ҳақиқатда ишламаган, лекин меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ унинг иш ўрни (лавозими) сақланган вақт, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътили вақти, дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа даврлари;
🔺меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинганда, ходим бошқа ишга ўтказилганда ёки у ишдан четлаштирилганда ва келгусида ходим аввалги ишига тикланганда мажбурий прогул вақти;
🔺агар тиббий кўрикдан ўтмаслик ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида билим ва кўникмалар текширувидан ўтмаслик ходимнинг айбисиз юз берган бўлса, мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ўтмаган ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаган ходим ишдан четлаштирилган давр;
🔺агар хизмат текшируви натижаларига кўра, меҳнат мажбуриятларининг бузилишидаги ходимнинг айби тасдиқланмаса ёхуд меҳнат мажбуриятларини бузиш фактининг ўзи тасдиқланмаса, ушбу хизмат текширувини ўтказиш вақтида ходим ишдан четлаштирилган давр;
🔺ходимнинг илтимосига кўра бериладиган, иш йили давомида икки ҳафтадан ошмайдиган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар вақти;
🔺жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа вақт даврлари.

🔺Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига қуйидагилар киритилмайди:

🔹ходим узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақт;
🔹ходим ишдан четлаштирилган даврлар, бундан ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
🔹ушбу Кодекс 405-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти.
Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги, шунингдек ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


💠Энди боғча тарбиячилари ҳам вазир жамғармасидан устама олиши мумкин

🟣Ҳукумат қарорига кўра, бундан буён вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати аввалгидек ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилмайди.

🟣Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қарори қабул қилинди. Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди.

🟣Қарорга кўра, эндиликда вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати аввалгидек ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилмайди. Синовларда барча фан ўқитувчилари иштирок этиши мумкин.

🟣Аввал МТТ тарбиячилари устама олишга даъвогарлик қила олмасди, энди улар ҳам синовларда иштирок этиб устама олиши мумкин.

🟣Шунингдек, педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланишининг тартиби тасдиқланди. Унга кўра, малака тоифа тест синовларида иштирок этиб (иккала босқичда), олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) ҳамда 86 ва ундан юқори балл тўплаган педагогларга берилади.

🟣Бундан ташқари, энди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга бўлган педагогларга навбатдаги мажбурий аттестациянинг биринчи босқичи (мутахассислик фани ва касб стандарти) бўйича малака синовидан озод қилинади.

🟣Маълумот учун, 2022 йилда Халқ таълими вазирлигининг (ҳозирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги) юридик шахс бўлмаган вазир жамғармаси ташкил этилганди. Вазир жамғармаси маблағлари малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш, илғор ходимларга бир марталик пул мукофотларини тўлаш каби мақсадларга сарфланади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!


1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

💬Пенсия тайинлашда “иш стажи кам чиқиш” муаммосига дуч келмаслик учун нима қилиш керак?

🟣Масалан, сиз бирор ташкилотда ишлагансиз, лекин пенсияни ҳисоблаш вақти келганда ушбу ишлаган даврдаги иш стажингиз тизимдан чиқмаяпти.

⌨️ Бу муаммо ўша вақтда ишлаганлигингиз тўғрисидаги маълумотлар Ягона миллий меҳнат тизими (my.mehnat.uz) га киритилмаганлигидан келиб чиқади.

🟣Бундай ҳолларда сиз ташкилотдан ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқлардан кўчирмалар олган ҳолда ва ушбу жойда мазкур давр мобайнида меҳнат фаолияти юритганлик фактини тасдиқлатишингиз керак бўлади.

☝️Шунинг учун, бирор ташкилотга ишга жойлашаётганингизда ёки у ердан бўшаганингизда доимо ташкилотнинг кадрлар бўйича ходимидан маълумотларингизни my.mehnat.uz базасида тўлиқ рақамлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотларни сўраб олинг.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

👉 @Byudjet_xodimlari ga қўшилинг!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.