АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ) dan repost
#Кун_ҳикмати
Келинг, битта тажриба ўтказамиз.
Айтайлик, 15 ёки 20 йил олдин атрофингизда бўлган оила аъзоларингиз, қўшнилар, дўстлар, танишлар ҳамкасблар, хуллас сиз таниган инсонлардан бир рўйхат тузинг. Рўйхатга ўзингизниям қўшинг. Сўнг, улардан ҳозирда вафот этганларини аста секин рўйхатдан ўчиришни бошланг. Одамлар камайиб боряпти, тўғрими? Эътибор қаратинг, бу камайиш қандайдир қонуният (масалан, ёш) асосида бўляптими ёки пала партишми? Пала партиш, тўғрими? Қўрқинчли эмасми?
Тасаввур қилинг, бир катта қафас, унинг ичида сиз тузган рўйхатдаги инсонлар ва исталган пайтда келиб, қафасдан бир кишини олиб кетадиган дев... Айтингчи, девнинг ҳар ташрифида унинг ўлжаси мен бўлишим мумкин, деган фикрда дағ-дағ титрармидингиз?
Асл ҳолат билан ўша тасаввурдаги қафаснинг фарқи йўқ, назаримда. Айни дамда, ўша дев ташриф буюрган ҳолатдаги каби ўлимга яқин эмасмисиз?
P.S.: Ҳар бир кунингизни охиргиси сифатида ўтказинг! Шунда умрингиз эзгулик ичра ўтади.
https://t.me/Kosonsoy_masjidi