Бузрукхӯжа жоме масжиди


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломни ӯрганиш
2.Қуръон ва суннатни ӯрганиб амал қилиш
3.Исломий маърифат ва диний бағрикенглик руҳини таратиш.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ) dan repost
#Кун_ҳикмати

Қалб кўзинг билан боқ. Ҳеч нарса кўрингани каби эмас.

Жалолиддин Румий

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ) dan repost
#Тафаккур

Кечириш керак...
Тушунинг, ахир инсонларнинг барча хатоларини оқламоққа сабаб бор - улар илк бора яшамоқдалар!

Азиз Несин 

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ) dan repost
#Ҳадис

Жаннат хазиналаридан бири

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» дедилар. Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у жаннат хазиналаридандир», - дедилар».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@Kosonsoy_masjidi


АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ) dan repost
#Ҳадис

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّ الصَّدَقَةَ لَتُطْفِئُ غَضَبَ الرَّبِّ، وَتَدْفَعُ عَنْ مِيتَةِ السُّوءِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», - дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир киши ҳалол-покдан садақа қилса, Аллоҳ ҳалол-покдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Раҳмон у(садақа)ни ўнг қўли билан қабул қилиб олади. Агар у бир дона хурмо бўлса ҳам Раҳмоннинг кафтида ўсади. Ҳаттоки тоғдан ҳам катта бўлиб кетади. Худди бирингиз тойчоғи ёки бўталоғини тарбия қилганидек», - дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ) dan repost
​​ЁЛҒИЗ, ЁЛҒИЗ, ЁЛҒИЗ...

Инсонларнинг кўплигини кўриб, алданиб қолмаган кишини Аллоҳ таоло ёрлақасин!

Эй одам боласи, ёлғиз вафот этасан ва шу ҳолда қабрга кирасан. Эртага қиёматда ҳам ёлғиз тирилиб, ана шу ҳолатда ҳисоб-китоб қилинасан.

Шундай экан, (инсонларнинг кўплигини кўриб алданиб қолма!) фақат сен назарда тутилувчисан, сенинг ўзинггина ирода қилинувчисан (яъни ўлим, қабр, қайта тирилиш, ҳисоб китоб ва барча ҳолатда сен қасд қилинасан, сенинг ўрнингга бошқасининг олдига борилмайди. Сендан сўралади, ўзгадан эмас).

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар” китобидан

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #ТАРБИЯ

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Толибжон Шарипов,
Чортоқ тумани “Зайд ибн Ҳориса” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #ТИНЧЛИК

ТИНЧЛИК ВА ОСОЙИШТАЛИК - ОЛИЙ НЕЪМАТ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Орифхон Абдулматов,
Уйчи туман “Худайберди эшон” жоме масжиди имоми ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Ravza.uz | Rasmiy kanal dan repost
#МАҚОЛА #ЎЗИНИ_ЎЛДИРИШ

ЎЗИНИ ЎЛДИРИШ ШАҲИДЛИК ЭМАС БАЛКИ УЛКАН ГУНОҲДИР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Муҳаммад Аюб Фахриддинов,
Давлатобод тумани “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжиди имом-ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube






АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ) dan repost
#Кун_ҳикмати

Қарғалар қағиллай бошлагач, булбуллар жим бўлар...

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ) dan repost
#Ҳадис

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг буюк Роббингиз саҳоватли, барҳаёт зотдир. Банда қўлларини кўтариб (сўраса) Аллоҳ қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мусибат тушган ва ғамгин вақтларида қилган дуоларнинг ижобат бўлиши хурсанд қилишини хоҳлаган киши бемалол хотиржам вақтларида дуо қилсин», - дедилар».
Имом Термизий ривояти.

«Аллоҳни зикр қилувчилар учун кунлик вазифалар» китобидан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ) dan repost
#Ҳадис

СИЛАИ РАҲМ УМРНИ УЗАЙТИРАДИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таоло ризқини кенг қилиши ва ажалини кечиктириши кимни қувонтирса, у силаи раҳм қилсин”.
Имом Бухорий ва Термизий ривоятлари.

Шарҳ: Силаи раҳм дейилганида, қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлаш тушунилади. Соддароқ ифодаласак, қавм-қариндош, ёру биродарлар билан ўзаро борди-келдини узиб қўймаслик, доимо қондошлар, айниқса, улар орасидаги бетоблари ва ҳожатмандлари ҳолидан хабар олиш, қўлдан келганича уларнинг оғирини енгил қилиш каби улуғ инсоний фазилатларга силаи раҳм дейилади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ) dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#кун_ояти

جَنَّاتِ عَدْنٍ مُفَتَّحَةً لَهُمُ الْأَبْوَابُ.

"Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир".
(Сод сураси, 50-оят).

Тафсир: Бу қиссалар эслатмадир. Уларни эслаб, ибрат ва ўрнак олиб туриш керак. Яна шуни ҳам унутмаслик кераки: «Албатта, тақводорлар учун гўзал оқибат» бордир. Нима бўлса бўлсин, бу дунёда тақво билан яшаган кишилар учун энг гўзал оқибат бордир. Ўша гўзал оқибат фақат тақводорлар учун эканини унутмаслик керак. Ҳа: «Улар учун эшиклари очиқ адн жаннатлари бордир». Адн жаннати истиқомат жаннатидир. Охиратда тақводорларни эшикларини очиб кутиб олади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇

@Kosonsoy_masjidi


АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ) dan repost
#Ҳадис

Йўлдан кераксиз нарсаларни олиб ташланг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Йўлдан тошни, тиканни ва суякни олиб ташлаш сен учун садақадир".
Имом Термизий ривояти.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
@Kosonsoy_masjidi


АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ) dan repost
Одамлар қайнаган катта шаҳарда
Одамларни соғиниб юрсанг...

Шавкат РАҲМОН

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ) dan repost
“Билгинки, одамзотнинг энг тўғри иши – нажоти Аллоҳ таолони танишдадир. Унинг яратганларини билиш эса яхшилик ва тақводорликдир. Ҳеч бир нарса одамзот учун адолатдан, илмли бўлишдан ва эзгу амалдан кўра яхшироқ эмас. Билимсиз яхши амалга эришиб ҳам бўлмайди. Шунга, яхшиликни аъло даражада билиб олмоқ лозим. Ундан кейин уни бажо келтириш мумкин бўлади. Демак, билим ҳамма ҳолатда лозим, токи нажотга етишишнинг иложи бўлсин. Агар билим йўл кўрсатса, одамзот энг яхши нарсаларга қодир бўла олади”.

Абу Али ибн Сино роҳматуллоҳи алайҳи

https://t.me/Kosonsoy_masjidi


АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ) dan repost
#Ҳадис

Илм талаби фарз

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмоннинг зиммасига фарздир”, – дедилар.
Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, ҳар бир мусулмон илм талаб қилишни ўзи учун фарз деб билиши керак. Ҳар бир мусулмон илмга эга бўлиб, кишиларни ҳидоятга даъват қилувчи шахс бўлишга уринмоғи лозим. Исломда илм талаб қилиш бешикдан то қабргача фарз қилинган. Аввал ҳам бир неча марта айтиб ўтилганидек, фарз Аллоҳ таолонинг қатъий амри бўлиб, уни бажариш ҳар бир мўмин учун мажбурийдир. Фарз амални бажармаган одам катта гуноҳ иш қилган бўлади, охиратда иқобга учрайди.

“Мукаммал саодат йўли” китобидан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇

@Kosonsoy_masjidi


АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ) dan repost
#Мақола

Совуқлик тушган кўнгил — қирқ йил ёз кўрса ҳам илимас...

https://t.me/Kosonsoy_masjidi



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.