МОҲИ РАМАЗОН
Ойларнинг султони Моҳи Рамазон,
Саловат, тиловат, Қуръон ойи сен.
Хуш келдинг юртимга, маъфират ойи,
Сенинг бу ташрифинг мукофотга тенг.
Келишинг соғинмоқ иймон нишони,
Баракотинг тилаб қилармиз дуо.
Кундузи соиму, тунлари қоим,
Бўлмоқлик сен ила айни муддао.
Бу ойда илк ваҳий бўлгандир нозил,
Ер билан осмонда боғланди ришта.
Ҳазрати Исодан беш юз йил ўтиб,
Хирога ваҳила тушди фаришта.
Кундузлар рўзадор бўлур мўъминлар,
Очлик, чанқоқликдан топиб ҳаловат.
Тунлари масжидга жамъул жам бўлиб,
Бир қувват топади тинглаб тиловат.
Дуолар ижобат, Қуръон ҳурмати,
Ихлос-ла сўралса, бўлур муяссар.
Рўзада малол йўқ, бўлма хижолат,
Соимлик ҳиди бор мушкдан муаттар.
Шайтонлар кишанда, нафс бўлиб ҳорғин,
Иймоний ғалаба бўлур намоён.
Ҳатто фаришталар қилишар ҳавас,
Рамазон шундайин гўзал жараён.
Бу ойда бир кеча, минг ойдан афзал,
Унда нозил бўлди илоҳий раҳмат.
Аллоҳ меҳрибондир, Қуръон ҳурмати,
У тунда бандасин қилур мағфират.
Миршавкат Музаффар.
https://t.me/Beshkappa_uzz
Ойларнинг султони Моҳи Рамазон,
Саловат, тиловат, Қуръон ойи сен.
Хуш келдинг юртимга, маъфират ойи,
Сенинг бу ташрифинг мукофотга тенг.
Келишинг соғинмоқ иймон нишони,
Баракотинг тилаб қилармиз дуо.
Кундузи соиму, тунлари қоим,
Бўлмоқлик сен ила айни муддао.
Бу ойда илк ваҳий бўлгандир нозил,
Ер билан осмонда боғланди ришта.
Ҳазрати Исодан беш юз йил ўтиб,
Хирога ваҳила тушди фаришта.
Кундузлар рўзадор бўлур мўъминлар,
Очлик, чанқоқликдан топиб ҳаловат.
Тунлари масжидга жамъул жам бўлиб,
Бир қувват топади тинглаб тиловат.
Дуолар ижобат, Қуръон ҳурмати,
Ихлос-ла сўралса, бўлур муяссар.
Рўзада малол йўқ, бўлма хижолат,
Соимлик ҳиди бор мушкдан муаттар.
Шайтонлар кишанда, нафс бўлиб ҳорғин,
Иймоний ғалаба бўлур намоён.
Ҳатто фаришталар қилишар ҳавас,
Рамазон шундайин гўзал жараён.
Бу ойда бир кеча, минг ойдан афзал,
Унда нозил бўлди илоҳий раҳмат.
Аллоҳ меҳрибондир, Қуръон ҳурмати,
У тунда бандасин қилур мағфират.
Миршавкат Музаффар.
https://t.me/Beshkappa_uzz