"Besh_kappa"


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 26-Январь , ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

⏰ ТОНГ - 06:18 сахарлик тугаши
⏰ БОМДОД - 07:00
⏰ ҚУЁШ - 07:40
⏰ ПЕШИН - 12:41
⏰ АСР - 15: 50
⏰ ШОМ - 17:35 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
⏰ ХУФТОН -18:51

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz


Паркент тумани бош имом хатиби Миршавкат домла Тўйчиевнинг кундалигидан:

Паркент тумани бош имом хатиби туманидаги 10-ўрта таълим мактабида бўлиб, ота-оналар ва устоз мураббийлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда "Таълим, тарбия уйғунлиги ва унда Ота Онанинг ўрни" мавзусида сухбатлар қилиб берди.


Туманидаги Қирғизовул қишлоғида жойлашган, тубдан қайта қурилаётган "Нурак ота"жоме масжидига ташриф буюриб, масжид сирлаш ишлари билан танишиб, усталар хақларига дуолар қилди.

Хуфтон намозига Хисарак қишлоғида жойлашган "Хисарак " жоме масжидига ташриф буюриб, намозхогларга "Ношкурлик-неъмат заволи" мавзусида сухбатлар қилиб берди.
25.01.2025 йил.

Паркент тумани бош имом хатиблиги матбуот хизмати.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Хатми_Қуръон
Бақара сураси 182-184-оятлар.
Қори: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий
Таржимонлар:
Азизхўжа Иноятов
Ғани Зикриллаев

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


12416. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учта ҳалок қилувчи, учта нажот берувчи, учта каффорот бўлувчи ва учта даражотни кўтарувчи ҳақида хабар берганлар

1. Учта муҳликот, ҳалок қилувчи нарса

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳалок қилувчи нарсанинг биринчиси итоат қилувчи хасислик. Иккинчиси ҳавою нафсга эргашиш. Учинчиси эса, киши ўзи билан ужубланиши”, дедилар. Табароний ва Байҳақий ривояти.

2. Учта нажот берувчи нарса

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...ва нажот берувчи уч нарса бор. Бас, нажот берувчи нарса Аллоҳдан ичида ҳам, ташида ҳам қўрқмоқлик. Иккинчиси рози бўлганда ҳам, ғазабланганда ҳам адолатли бўлиш. Учинчиси эса, одамларга инсофли бўлиш”, дедилар”.


3. Учта каффорот бўлувчи нарса:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларга Аллоҳ у билан хатоларни ўчириб, даражаларингизни кўтарадиган нарсани айтайми? ” – дедилар. Саҳобалар: “Ҳа, эй Расулуллоҳ!” – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Машаққатларга (иссиқ ва совуққа) қарамай таҳоратни комил қилиш, масжидларга кўп қадам босиб (узоқдан қатнаб) бориш,
бир намоздан кейин бошқасини кутиб туриш...”,
дедилар”. Имом Муслим ривояти.

4. Учта даражотларни кўтарувчи нарса

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “...Менга агар уни қилсам, жаннатга киритадиган амал ҳақида айтиб беринг», дедим. «Таом бер, саломни ёй, силаи раҳм қил, одамлар уйқудалигида тунда намоз ўқи, шунда жаннатга саломат кирасан”, дедилар”. Аҳмад ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилишган. Лафз Ибн Ҳиббонники.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯЛИ ЁШЛАР ЖАМИЯТ ТАЯНЧИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


Ризқ Аллоҳдан, ташвишланманг

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Қуръони каримнинг тўқсонта жойида Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига ризқ беришни Ўз зиммасига олганини ва улар учун аниқ ўлчаб қўйганини ўқидим. Фақат биргина жойда шайтон фақирликни ваъда қилишини учратдим.
Нега биз рост сўзловчи Роббимиз - Аллоҳнинг тўқсонта гапига шубҳа қилиб, ёлғончи каззоб - шайтоннинг биргина гапига ишонаверамиз?

Яқинларингизга ҳам улашинг

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қаттиқ ҳожатманд одамга ёрдам берса, Аллоҳ таоло унга етмиш учта ажр беради. Унинг биттаси бутун охиратини обод қилишга етади, қолганлари эса охиратдаги даражаларини улуғ қилади”, – дедилар».
Абу Яъло ва Баззор ривояти.


♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


12415. “Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин”, Аҳқоф сураси, 15-оят.

Энг аввалида уларнинг ҳаққига дуо қилиш турмас экан, болалар тарбияси хусусидаги барча назарий ва амалий ишлар ҳеч нарсага арзимайди.

Аллоҳим, фарзандларимизни Ўз ҳифзинг, паноҳинг, омонлигингда сақлагин. Уларни ҳар бир шайтондан, инс ва жиндан, золим ва ҳасадчидан ва барча Сен унинг тутқичидан тутувчи нарсалардан Ўзингни сатринг, лутфинг, ҳимоянг ила асрагин.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❄️ХАЙРЛИ ТОНГ!

Умр саодати кунингни саодати билан бошланади. Бу кунингни саодати эса бомдод намози билан бошланади.
Ким бомдод намозини ўз вақтида адо этишга риоя этса, Аллоҳ унинг қалбида бир умрга ушбу саодатни жойлаб қўяди.

🤲Роббимиз ушбу саодатни барчамизга насиб этсин.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 25-Январь , ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

⏰ ТОНГ - 06:18 сахарлик тугаши
⏰ БОМДОД - 07:01
⏰ ҚУЁШ - 07:41
⏰ ПЕШИН - 12:40
⏰ АСР - 15: 49
⏰ ШОМ - 17:34 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
⏰ ХУФТОН -18:50

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz


24.01.2025 йил.
Паркент тумани бош имом хатиби Миршавкат домла Тўйчиев
Хуфтон намозига "Бобо Мочин" жоме масжидига ташриф буюриб, намозхогларга "Ношкурлик-неъмат заволи" мавзусида сухбатлар қилиб берди.

Паркент тумани бош имом хатиблиги матбуот хизмати.


Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳийнинг биринчи келиши қай кўринишда бўлган? 📗 «Иймон» китобидан
So‘rovnoma
  •   Фаришта ўзи кўринмай туриб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қалбларига керакли хабарни етказган
  •   Фаришта ўзининг асл шаклида кўриниб, ваҳийни етказган
  •   Ўнгидан келган туш кўринишида бўлган
  •   Энди билиб оламан
230 ta ovoz


Арабча «эҳсон» сўзи луғатда қандай маънони англатади? 📗 «Иймон» китобидан
So‘rovnoma
  •   Яхшиликка чақириш
  •   Яхшилик қилиш
  •   Моддий нафақа қилиш
  •   Энди билиб оламан
135 ta ovoz


Бемор Отангни қўлидан ушлаб,бир марта ўрнидан турғазиб қўйишинг,вафот этгандан сўнг қабри тепасига мармардан тош турғазишингдан манфаъатли ва савоблироқдир.
Унутма!Амалларнинг қадри шариъат тарозиси билан ўлчанади.Бизни тарозимиз билан эмас...



Миршавкат Музаффар

♻️Ўзингиз яхши кўрган, жаннатда ҳам бирга бўлишни истаган инсонингизга юборинг.

Умматлар кўнглидан жой олган севимли канал👇

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇

•○••••••••••●🍃🌼🍃●•••••••••○•
🕊 @beshkappa_uzz 🕊️
•○••••••••••●🍃🌼🍃●•••••••••○•


https://t.me/Beshkappa_uzz?livestream=7f5b827250ae8e3df5

Паркент тумани бош имом хатиби Миршавкат домла Тўйчиевнинг расмий телеграм канали орқалий бугунги жума марузасини тўғридан тўғри тингланг!
🟢 ONLINE

Шу хаволани устига босинг! 👆👆👆👆


Жамоат намози одоблари

Жамоат намози ўқиш учун масжидга келган одам сафлар орасида у ёқ-бу ёққа юриши, одамларнинг елкаларини туртиб ўтиши мумкин эмас.
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётганларида келиб, одамларнинг елкаларини туртиб ўтди. Шунда у зот унга:
«Ўтир! Батаҳқиқ, озор бердинг-ку!» дедилар».
Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.
«Ким жума куни одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтса, жаҳаннамга кўприк солган бўлади», дейилган.
Намоз ўқиётган одамнинг олдини кесиб ўтиш мутлақо мумкин эмас.

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/10450


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жума одоблари


© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Кўнгилга яқин олганларингизга ҳам улашинг

•┈┈•🍃•┈┈•🌸•┈┈•🍃•┈┈•

📢 Каналимизга қўшилинг

🌐 @beshkappa_uzz

•┈┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈┈•


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!

https://t.me/Beshkappa_uzz

🕊 Жума муборак! 🕊


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 СЎЗДА ҲАМ ҒУЛУ КЕТМАНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар
3-қисм



•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.