Ким шу ишларни қилса, жаннатга кирадиАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васллам дедилар:
– Сизлардан ким бугун рўза тутди?
Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
– Мен, – деди.
У зот:
– Сизлардан ким бугун жанозада қатнашди?
Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
– Мен, – деди.
У зот:
– Сизлардан ким бугун мискинга таом берди?
Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
– Мен, – деди.
У зот:
– Сизлардан ким бугун беморни зиёрат қилди?
Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
– Мен, – деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимда шу ишлар жамланса, у жаннатга киради", – дедилар»
Имом Муслим ривояти
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz